Ерёнғоқ (Arachis hypogea) ўсимлигида Клейстогамия - Клейстогам ўсимликлар орасида ер ости клейстогам гуллари бўлган амфикарп ўсимликлар деб аталадиган ўзига хос гуруҳлари мавжуд. Масалан, Ерёнғоқ (Arachis hypogea) ўсимлигининг ер устки қисмларидаги мева ҳосил қилмайдиган, сариқ рангли гуллари билан бир қаторда ер ости столонларида ҳосил бўладиган клейстогам гуллари ҳам бўлади. Поясининг пастки қисмларида ҳосил бўладиган гуллари чангланиб бўлгач, уруғчи тугунчаси гулбандининг ўсиши ҳисобига ер остига 8 см гача кириб боради ва ер остида дуккакли мевалар ҳосил қилади.
- Ўсимликларнинг янги яшаш жойларига миграцияси вақтида клейстогамия (ўзидан чангланадиган бошқа формалар каби) муҳим аҳамият касб этади. Клейстогам ўсимликлар янги муҳитга тезда мослашиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |