Газни паст ҳароратли сепарациялаш автоматлаштирилган жараёнининг хавфсиз бошқариш тизимини ишлаб чиқиш


Газ тартиблаш пункти (ГТП) ларга хизмат кўрсатишда хавфсизлиги



Download 2,77 Mb.
bet7/13
Sana25.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#284528
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Илхом (ДИССЕРТАЦИЯ)

1.3. Газ тартиблаш пункти (ГТП) ларга хизмат кўрсатишда хавфсизлиги.
ГТП хоналарида таъмирлаш ишларини бажаришда ишчиларни, кўчадан туриб (очиқ турган эшик, дераза ва шу кабилар орқали) узлуксиз кузатиб туришларни ташкил этиш зарур. Ушбу мақсадда таъмирлаш ишларини бажараётган ишчилар бригадаси орасидан навбатчи тайинланади.
У қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ГТП хонасига кириш жойида, кетмасдан туриши;
б) хонада ишлаётганлар билан алоқада бўлиб туриши;
в) ГТП олдида чекиш ёки очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўймаслиги;
г) телефон чақирувларини кузатиб туриши;
д) ишлаётганларга ёрдам беришга тайёр туриши, зарур ҳолларда эса, тез тиббий ёрдамни чақириши ҳамда содир бўлган ҳодиса ҳақида газ хўжалиги корхонасининг авария-диспетчерлик хизматига хабар бериши;
е) ГТП ларда противогаз тақиб ишлаш ҳолларида, шлангларда қисилиб қолган жойлари бўлмаслиги, уларнинг очиқ учлари эса бинонинг ташқарисидаги шамол эсадиган томонда, ГТП дан камида 5 m масофада жойлашган ва маҳкамлаб қўйилган бўлишини кузатиб туриши;
ж) противогазнинг гофрланган шлангининг узунлиги 15 m, силлиқ шлангнинг узунлиги 10m дан ошмаслигини кузатиб туриши.
Ишловчилар сони кўп бўлган ҳолларда бир нечта навбатчи ажратилади.
Таҳлилларга кўра ёнувчан газ мавжудлиги аниқланган ҳолларда, хонани фаол равишда шамоллатиш (вентиляция қилиш) бўйича тегишли чоралар кўрилиши зарур. Ушбу ҳолларда хонага фақат соз ҳолдаги противогазларни кийиб киришга рухсат берилади.
ГТП даги ўрта ва юқори босимли газ қувурларининг фланецли ёки резбали уланишлари болтларини тортиш ишларини бажариш заруратида газ қувуридаги босим, олдиндан 0,001 МРа (100 mm H2O)гача пасайтирилиши зарур.
Газ тартиблаш пункти хонасида чекиш қатъиян ман этилиб, бу ҳақида ГТП хонасининг ташқарисида ва ичида, кўриниб турадиган жойда «ОЛОВДАН ХАВФЛИ» ва шу каби огоҳлантирувчи ёзувлари илиб қўйилиши зарур.
ГТП да очиқ олов билан боғлиқ газ пайвандлаш ва бошқа ишларни бажариш фақат алоҳида ҳолларда, мутахассис раҳбарлиги остида ва газ хўжалиги корхонаси бош муҳандиси тасдиқлаган махсус режага асосан бажарилишига рухсат берилади. Хонада газ пайдо бўлиши билан, олов билан боғлиқ ишлар зудлик билан тўхтатилиши зарур. Ишларни давом эттириш фақат газ сизиб чиқиш манбаси бартараф этилиши ва кейин хона ичида ёнувчан газ йўқлигини тасдиқловчи ҳаво намунасининг таҳлили ўтказилганидан кейин рухсат берилади. ГТП ларда бажариладиган барча газэлектр билан пайвандлаш ва бошқа газдан хавфли ишлар йўриқнома, режа ҳамда мазкур ишларни бажариш бўйича қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилиши зарур. Таъмирлаш ишларини бажариш вақтида учқун чиқариш истисно этиладиган асбоблардан фойдаланиш зарур. Тешикларни тешишда фойдаланиладиган электр таъсирида харакатланадиган дреллар ерлаштирилган бўлиши ва уларда учқун чиқариши мумкин бўлган сирпанадиган электр уланишлари (шеткалари) бўлмаслиги лозим. Ёритиш учун портлаш хавфи бўлмаган ҳолда тайёрланган кўтариб юриладиган аккумуляторли фонарлардан фойдаланиш мумкин бўлиб, уларни ёқиш ва ўчириш ГТП хонасидан ташқарида амалга оширилиши зарур. ГТП хоналарида электр таъсирида ишлайдиган назорат-ўлчов асбоблари, шунингдек оддий аппаратларни ўрнатишга рухсат берилмайди. Кўрсатиб ўтилган асбоблар фақат портлаш хавфи бўлмаган ҳолда, белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилган ҳолларда ўрнатилишига рухсат берилади. Акс ҳолларда улар, махсус туташ қурилган хоналарга ўрнатилиши зарур. Газ тартиблаш пунктларининг электр жиҳозларини таъмирлаш ва куйган электр лампаларини алмаштириш ишлари электр токидан узилган ҳолда бажарилиши зарур. ГТП хоналарида ёнувчан, енгил алангаланадиган материаллар ва газ тўлдирилган баллонларни сақлаш қатъиян ман этилади. ГТП хонасида зарур дори-дармонлар ва боғлаш материаллари бўлган аптечка бўлиши керак. ГТП хонасига бегона шахсларнинг кириши ман этилади. Йўллар, кўчалар ва ҳовлиларда бурғулаш ёки ер қазиш ишларини бошлашдан олдин ўзларига тегишли ер ости иншоотларининг жойлашишини кўрсатиш ёки электр токидан шикастланиш, кабеллар ва бошқа ер ости иншоотларининг шикастланиши натижасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, ишларни бажаришда иштирок этишлари учун ушбу участкадаги ер ости иншоотлари мавжуд бўлган барча ташкилотлар вакилларини чақириш зарур. Ишларни бажаришда, йўлларда ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги амалдаги қоидаларга риоя қилиш зарур.


Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish