«Атиргул» гулини ясаш.
Машғулот вазифалари: болаларга тўртбурчак шаклидаги қоғоз икки буклаш, овал шаклида қирқиш, гул япроғини қирқиб олиш, ишни озодалик билан бажариш, бошлаган ишни охирига етказиш малакаларини сингдириш.
Машғулотга тайёргарлик.
Болалар билан табиат қўйинида атиргулнинг ўсишини кузатиш, унинг турлари ҳақида сўзлаб бериш. Атиргулнинг тузилишига болалар диққатини жалб қилиш.
Машғулотни жиҳозлаш:
Машғулот учун болаларга етадиган миқдорда ғижим қоғоз, елим, қайчи, сим, озгина пахта берилади.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: болалар, сизлар билан бугунги машғулотимизда бирга кузатган атиргулларни ясашни ўрганамиз. Керакли ашёлар олдингизга қўйилган. Сизга атиргулни қандай ясаш кераклигини тушунтириб бераман. Диққат билан қараб туринг, кейин биргаликда ясаймиз. Ғижим қоғоздан 6 та тўрт бурчак шакл қирқиб олинади. Уни иккига буклаб, юқори қисмининг бурчаклари айлана ҳолда қирқиб олинади. Шу тариқа тўрт-бурчак шакл овал шаклига келтирилади. Ҳар бир қоғознинг думалоқ томонини қаламга ўраб, очиб юборамиз. Натижада коғознинг четлари қайрилиб қолади. Ҳар бир коғозни қаламга ўраб, четини қайириб чиқамиз. Сўнг, ўртасидан (бунда қайрилган томон юқорида бўлади) бармоқларимиз билан чап ва ўнг томонга синдириб, тортсак, ғижим коғоз текисланади ва атиргулнинг гултожибарги ҳосил бўлади. Қолганларига ҳам худди шундай ишлов берилади. Навбатдаги ишда қўлимизга уэунлиги 25-30 см бўлган йўғон симни оламиз. Сим учига сариқ рангдаги ғижим қоғоз ёки сариқ буёққа ботирилган пахтани ўрнатамиз. Унинг атрофига чети қайрилган ва пастки қисми бир тутам қилиб йиғилган гул япроқларини бирин-кетин жойлаштириб, уни ип билан маҳкамлаб қўямиз. Яшил рангдаги қоғоздан эни 1 смли кесмалар қирқиб, гулнинг гул ости япроғини ўрнатгандан сўнг, симга яшил рангдаги коғозни ўраб чиқамиз. Гул ости япроғи бир иеча маротаба букланган яшил рангдаги қоғоздан қирқиб олинади. Атиргул барги ҳам алоҳида тайёрланади. Гул бандига сим ўралаётганида гул барги бандига қўшиб, ўраб юборилади. Гул барги икки букланган қоғоздан қирқиб тайёрланади. Барг четлари кунгурали бўлади, ҳар бир гул баргини табиий баргга ўхшатиб, орасига ингичка сим қўшиб елимлаб, тайёрлаб оламиз.
Болаларга гулнинг ясалишини тушунтириб бўлгандан сўнг, тушунчалари саволлар ёрдамида аниқлаб олинади. Сўнгра, уларга атиргулни мустақил равишда ясашлари тавсия этилади. Болалар гулни ясаб бўлганларидан сўнг, барча ишлар биргаликда таҳлил қилинади ва яхши иш бажарган болалар рағбатлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |