Газ қувурларида таъмирлаш ишлари. Газ қувурларида таъмирлаш ишлари қўйидаги икки гуруҳга бўлинади. Профилактик (доимий) ва капитал тамирлашга .
Авария ҳолати бу асосан газнинг чиқишни тузатиш билан боғликдир, шунинг учун ҳам доимий олиб бориладиган ишдир. Профилактик газ қувурларнинг тамирлаш ишлари, тармоқ қурилмалари ва газ жихозлардаги шикастланишларни тузатиш, ер ости газ қувурларни бурғулаш ва қазиб кўриш ишларини бажариш киради. Унчалик қийин бўлмаган тузатиш созлаш ишлари, масалан резбали ва флянцли боғланишлар орқали газнинг чиқишини тузатиш ишлари, кранларни мойлаш, турмушда ишлатиладиган газ горелкаларининг майда деталларни алмаштириш ва шунга ўхшаш ишлар, чиланғир газчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Қийинроқ бажарилувчи тузатиш ишлари (газ қувурларининг қисман ёки тўлиқ шикастланган қувурларни алмаштириш, конденсатасборникларга кетувчи янги қувурларни пайвандлаш, эскисининг ўрнига, оралиқларида занглаб чириган газ қувурларини алмаштириш, қувурлар ичида муз қоплами, ёки турли ҳил чиқиндилар тўпланган ҳолда уларни алмаштириш, созлаш ва ҳ.к.з.) ишлар бригадалар томонидан камида иккита ишчи иштирокида, муҳандис - техник ходимларнинг раҳбарлигида бажариладиган ишлардир. Агарда бажарилаётган ишлар тамирланаётган оралиқдаги газ қувурида газнинг тўлиқ тўхтатилиши талаб этилганда, тамирлангандан сўнг, қайта газни юборишдан олдин тамирланган оралиқ ҳаво ёрдамида синовдан ўтказилиши керак ва ундан сўнг газ тармоғига уланади.
Режали капитал тамирлаш ишларини газ қувурларида бажарилишга қўйидагилар киради. Оралиқ газ қувурларининг кўп қисмини алмаштириш, занглашдан шикастланган оралиқларни алмаштириш, оралиқдаги газ қувурлари бошқа диаметри қувурга алмаштириш шикастланган химояла-нишни қайта тиклаш, арматураларни тамирлаш ва алмаштириш газ қудуқ-ларини тамирлаш ёки қайта жихозлаш, газ қувурларни электрли химояла-нишни тамирлаш ёки алмаштириш капитал тамирланган оралиқдаги газ қувурлари қайтадан мустаҳкамлиги ва зичлиги синовларидан ўтказилади. Амалга оширилган ишлар актлаштирилиб қайд этилади.
ГБШ ва ГБҚ нинг профилактик тамирлашга қўйидаги ишлар амалга оширилади. Алоҳида жихозларнинг қисмлари мойланади, тамирланади ёки иш ҳолатидан чиққан деталлар алмаштирилади, қайтадан ечиб олиниб текширувдан ўказилади. Ускуналар ва жихозлар тамирлангандан сўнг текширувдан ўтади ва фойдаланиш талаби тартибига мослаш, тирилиб товланади. ГБШ жойлашган бинодаги ҳаводан намуна олиниб газнинг таркиби таҳлил этилади Газнинг чиқиши бўлганда, излаб топилади ва газ чиқиши бартараф этилади. ГБШ ва ГБҚ нинг капитал тамирлаш ишларига қуйидагилар киради, эски жиҳозларни янгисига алмаштириш жойлашган бинони капитал тамирлаш, биноларда иситиш системаларни пайвандлаш қайта тамирлаш технология айланма (обвязка) қувурларни қайта тиклаш ишлари киради. ГБШ ва ГБҚ ларда капитал тамирлаш ишлари тўгагандан сўнг технологик айланма қувурлар мустаҳкамлик ва зичлик синовларидан ўтказилади. Бажарилаган ишлар ва бажарилган ишларнинг лойиҳа чизмалари актга кўшилиб қайд этилади.
Суюлтирилган углеводородли газлар. (СУГ) билан ишлайдиган қурилмаларга профилактик хизмат кўрсатишга, вақти - вақти билан текширувлар, ва газ балонлари суюлтирилган газ жойланган сигимли идишлар гидравлик синовдан ўтказилади. Кўп сонли сиғимли идишлар қўрилмаларнинг ҳолати вақти - вақти билан текширув куригидан назорат қилувчи инспекторлар томонидан 10 йил ичида ўтиш керак, гидравлик синовлар эса ҳар 2 йил ичида гидравлик синовдан ўтиш яроқлиги тўғрисида белги (клейма) синов ўтказилган кун ва кейинги синовгача муддати белгида кўрсатилган бўлиши, ёки катта сиғимли идишлар қурилмаларининг паспортида кўрсатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |