Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


МАЪРУЗА №12 Нефтберувчанликни ошириш мақсадида турлилиги юқори



Download 1,67 Mb.
bet53/62
Sana12.04.2022
Hajmi1,67 Mb.
#547356
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62
Bog'liq
Қатламларнинг компонент бера олишлигини ошириш

МАЪРУЗА №12


Нефтберувчанликни ошириш мақсадида турлилиги юқори
коллекторларда циклик сув бостиришни қўллаш.


Маъруза режаси
1. Турли хилма хилликка эга бўлган коллекторларда сув ҳайдашнинг хусусиятлари
2. Сув билан қатламни қамраш ҳақида тушунча
3. Турли хилма-хиллик шароитида сув хайдашнинг самараси.


Таянч сўзлар
Қатлам хилма хиллиги, ўтказувчанликнинг нотекислиги, қатлам қалинлиги бўйича хилма-хилма, қатлам майдони бўйича хилма хиллик, сув ҳайдаш йўналишини ўзгартириш, сувни кимёвий ишлаш, хўлланувчанлик, ноньютон нефтлар, ҳайдовчи қудуқлар, олувчи қудуқлар, қудуқлар тўри зиглиги, таъсирнинг самарадорлиги, сув сарфи, нефт-сув чегараси, унинг силжиши, қамралганлик даражаси, қамралганлик коэффициенти, баланс захира, олиниши мумкин бўлган заҳира, қовушқоқликнинг хилма хиллиги, газ омили, ориган газ режими.

Турлилиги юқори ва хилма-хил коллекторларга циклик сув ҳайдашнинг моҳияти шундан иборатки, қатлам тизимида даврий ўзгаришлар қилиб, ҳайдаш ва олиш зоналарида босимнниг ўзгаришини вужудга келтириш ва шунинг натижасида энг кам ўтказувчанликка эга бўлган майда қатламчаларни ишга туширишдан иборатдир. Бу усул паст қовушқоқликка эга бўлган ҳамда турли қатламчалардан ташкил топган қалин коллекторларда қўлланганда ўша энг паст коллекторлик хусусиятларга эга бўлган қатламча ва майдончаларни ҳам ишга тушириш имкониятини яратади. Коллекторларнинг гидрофил хусусиятлари, яъни катламда сувнинг ушланиб қолиш хусусияти ҳам ўтказувчанликка эга бўлган коллекторда қатлам-суюқлик системасига ҳам яхши таъсир кўрсатади ва жараеннинг самарадорлигига таъсир қилади. Усулнинг амалда қўлланилиши ҳар бир ишловчи ҳайдовчи ва олувчи қудуқлар иш тартибининг даврий равишда ўзгаришига, яъни улар тубидаги босимнинг, демак уларнинг қабул қилувчанлик ва берувчанлик дебитларининг даврий ўзгаришига олиб келади.


Агар тезликда ҳайдалаетган сув ҳисобига босим оширилса ҳайдалиш чизиғида сув босилиши чегараланмаган жой билан нефтга тўйинганлик зонаси орасида мусбат босим фарқи ҳосил қилинса ва бу ҳолат маълум миқдордаги ҳайдалган суюқлик эластиклик ҳисобига бўлса ва улар юқори ўтказувчанликка эга бўлган қатлам қисмидан паст ўтказувчанликка эга бўлган қисмига ўтади. Натижада нефтга тўйинганликнинг бирқадар қайта тақсимланиши содир бўлади, сув майда ғовакчалардан нефтни сиқиб чиқариб, унинг ўрнини эгаллайди.
Агарда қатламда босим фарқининг мусбат белгидаги (яъни ҳайдовчи қудуқ остидаги босим билан олувчи қудуқ остидаги босим фарқи кўзда тутилади) ҳосил қилинса сув паст ўтказувчанликка эга бўлган қатлам қисмини эгаллашга интилади, нефт эса у жойлардан чиқиб, ўтказувчанлиги юқорироқ бўлган зоналарга ўта бошлайди, шунга ҳаракат қилади, натижада суюқликнинг фазали ўзгариши содир бўлади. Шунда таркибида катта миқдорда сув бўлган суюқлик юқори ўтказувчан қатлам қисмидан ўтади. Шундай қилиб, вақти-вақти билан босим фарқини ўзгартириш ҳамда унинг йўналишини ҳам ўзгартириш қатламлар орасидаги турли ўтказувчанликка эга бўлган шароитни ҳосил қилади ва фазаларнинг қисман ўрин алмашувига олиб келади ва сувнинг кам ўтказувчан зонага, нефтнинг юқори ўтказувчан қисмларга ўтишига олиб келди. Бу ҳодиса босим фарқи қанча кўп бўлса шунча сувда капилляр кучлар кўпроқ миқдорга эга бўлиб, кам ўтказувчан зоналарни эгаллашга тиришса, нефт кўпроқ юқори ўтказувчан зоналарга интилади, натижада нефтнинг кўпрок сиқиб чиқарилиши содир бўлади. Сунъий усулда ҳосил қилинган пульсация (вақти-вақти балн сув ҳайдалиши) кам ўтказувчанликка эга бўлган қатламча ва майдончаларни оддий сув ҳайдашга нисбатан кўпроқ ўз таъсирига олиши ва қамраши ҳамда ўша жойлардан нефтни сиқиб чиқаришга эришувига олиб келиши аниқдир.
Турли коллекторларда даврий сув ҳайдаш усулини қўллаш ўзининг содда ва қулайлиги билан кўп қатламли ҳамда қатламларда кўп ўзгарувчан ўтказувчанликка эга бўлган конларда қўлланиши ҳамда қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги ва қазиб чиқариш жараенини такомиллаштириши билан аҳамиятлидир. Шундай конларни аксарият махсулдор қатламлари битта қудуқ тури билан қазилади. Шундай бўлгач қазиб чиқаришнинг оқилона тизимини танлашда кўпқатламли конларда улар орасидаги гидродинамик алоқа мавжудлигини аниқлаш тақозо қилинади. Бундай конларда қатламлар орасидаги алоқа уларнинг капилляр кучлари орқали ижро қилинади, яъни сувлар яхши ўтказувчан юқори қатламлардан кам ўтказувчан қуйи қатламларга интилади. Баъзи ҳолларда бу ҳаракат миқдори анчагинадир. Бунда нефтнинг яхши ўтказувчан қатламчалари интилиши, сувнинг кам ўтказувчан қатламчаларга кириб бориши қазиб чиқариш жараенини жадаллаштиришга олиб келади. Барқарор усулда сув ҳайдашда унинг самараси деярлик сезилмаган ҳолда беқарор (вақти-вақти билан) сув ҳайдашда унинг нефтберувчанликни оширишда сезиларли ҳиссаси мавжуд.
Циклик (даврий) сув ҳайдаш жараенида дастлабки даврда сув ҳайдаш кўпрок, кейинги даврда озроқ бўлади. Оддий сув ҳайдашда эса иккала даврда бир хилдир, сув ҳайдашнинг даврийлик вақти ҳар бир кон учун алоҳида бўлиб, у ҳайдовчи қудуқлар билан олувчи қудуқлар орасидаги масофага ҳамда қатламнинг пъезоўтказувчанлигига боғлиқ бўлади. Агар даврий сув ҳайдаш жараени, ўтказилаетган майдон кичикроқ бўлса босимларнинг ўзгариши ҳамма ҳайдовчи ва олувчи қудуқларда бир хил бўлади ва уларнинг таъсир кучининг шиддати ҳам юқори бўлади. Натижада ҳайдовчи ва олувчи қудуқларнинг ҳам иш тарзи ўзгарувчандир.
Қатламга сув ҳайдашнинг қатор тизими амалга ошириладиган конларда ҳайдовчи қудуқларга даврий ҳайдаш жараенида оддий ҳайдаш кўзда тутилади ( буни шундай тушиниш мумкинки, ҳайдалаетган сув иккала ҳолатда ҳам бир хил бўлгани ҳолда даврий ҳолда ҳайдаш муддати икки марта кам, яъни мисол учсун 6 соат сув ҳайдалиб, 6 соат тўхтатиб қўйилади ва ўша 6 соат давомида оддий ҳолатда 12 соат давомида ҳайдаладиган миқдор ҳайдалади). Шуни қайд қилиш лозимки, олувчи қудуқлар ҳам бу ҳолда даврий ишлаши тақозо этилади. Лекин амалда қудуқларни тўхтатиб, ишга тушириш ва шу билан боғлиқ мураккабликлар олувчи қудуқларни барқарор ишлашини тақозо қилади. Лекин бундай ҳолларда қўлланган усулнинг самарадорлиги бироз пасайиши кузатилади.
Майдонли сув ҳайдаш тизимида даврий сув ҳайдашнинг турли туман вариантларини қўллаш мумкин. Усулни мустақил қўллаш ҳамда бошқа усуллар билан ҳамкорликда қўллаш мумкин. Бунда сувларга САМ қўшиш еки ҳайдалаетган сувнинг йўналишини ўзгартириш ҳам мумкин бўлади. Ҳаракат йўналишини ўзгартириш қатламнинг қалинлиги бўйича қамрашни кўпайтириши билан биргаликда унинг майдон бўйича қамрашини ҳам яширишга эришмоқ мумкин бўлади. 900 га йўналишни ўзгартириш беш нуқтали сув бостиришда ҳайдовчи қудуқларнинг қандай жойлашганлигига қарамасдан яхши натижалар беради, етти нуқтали тизимда эса ҳайдалиш йўналишини 600 га бурилса мақсадга мувофиқрок бўлади, Тўққиз нуқтали тизимда эса 450 га буриш яхшидир.
Шундай қилиб, фильтрацион оқимнинг майдондаги йўналишини даврий ўзгартириш ҳамда суюқликлар ҳаракатини йўналиш бўйича даврий ўзгартириш (ҳаракат чизиқларига перпендикуляр ҳолатда) даврий сув ҳайдаш ва унинг йўналишларини ўзгартириш сув ҳайдашнинг асосий хусусиятларидандир.
Циклик сув ҳайдашнинг асосий омили ундаги ҳайдаш босимининг юқорилиги бўлиб, босим фарқи қанча кўп бўлса унинг самараси шунча юқори бўлади. Бу ҳолат қазиб чиқариш жараёнини жадаллаштиришга олиб келади. Бунда қазиб чиқариш жараёнига кам ўтказувчанликка эга бўлган қатламча ва майдончалар ишга туширилиб кетади. Оддий сув ҳайдаш жараёнида эса ўша жойлар таъсиридан ҳоли бўлиб қолар эди. Циклик сув ҳайдаш жараёнида сув ҳайдаш натижасида олувчи қудуқлар билан ҳайдовчи қудуқлар орасида шундай ҳолат юзага келади;
Хайдовчи қудуқларда сув ҳайдалаётган вақтда олувчи қудуқларда дебит ноль ёки милимал даражада бўлади, сув ҳайдаш тўхтатилганда эса олувчи қудуқлардаги кўрсатгич максимал ҳолатда бўлади. Конларда аксарият олувчи қудуқлар тўхтатилмайди ва улардаги бундай кескин ўзгаришлар сезилмаслиги мумкин, лекин барибир дебитлардаги ўзгаришлар кузатилади.
Циклик сув ҳайдаш жараёнида сув нефт чизиғининг силжиши ҳам анчагина текис бўлиши кузатилади.
Коллекторлардаги ўтказувчанликнинг камайиши туфайли ҳайдовчи қудуқларнинг қабул қилиш хусусияти камайиши кузатилади. Бундай ҳолларда терриган коллекторларда фторид ва хлорид кислота аралашмасидан қудуқ тубини ишлаш яхши натижалар беради, карбонат коллекторларда эса хайдовчи қудуқлар туби хлорид кислота билан ишлагандла кўзда тутилган натижаларга эришилади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish