Г. Р. Маликова – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви академияси, ҳуқуқшунослик фанлари доктори



Download 28,14 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi28,14 Kb.
#181116
Bog'liq
Maxalla


ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ – МИЛЛИЙ ДЭМОКРАТИК ИНСТИТУТ


Г.Р.Маликова – Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат Бошқаруви академияси,
ҳуқуқшунослик фанлари доктори

Ўзбек жамиятида жамоа бўлиб яшашнинг энг олий шакли маҳалладир. Маҳаллий жамоалрни, маҳаллий даражада ўзини ўзи бошқаришни ташкил этишнинг бу шакли асрлар оша яшаб келмоқда. Бугунги кунда ҳам у тарих қаърига сингиб кетаётгани йўқ. Чуқур тарихий илдизларга эга бўлган, халқнинг кундалик ҳаётини ташкил этиб ва йўлга солиб турган маҳалла демократик пойдеворга асосланган мунтазам ахлоқ-одоб тизимини келтириб чиқаради. Булар даврлар синовига дош берган ўзаро ёрдам, кексаларга ҳурмат, ҳамма жамоа аъзоларининг тенглигидир.


Гарчи маҳалла мамлакатимизда кўп асрдан буён мавжуд бўлсада, Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан кейингина у муносиб ижтимоий-хуқуқий мақомга эга бўлди. Маҳаллаларнинг қайта шакллантирилганлиги аҳоли кенг қатламларини давлат ва жамият ишларини бошқаришга фаол жалб этишга, сиёсий маданиятни юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим хуқуқий демократик қадрият хисобланади.
Мамлакатимиз мустақил ривожланишининг дастлабки кунлариданоқ фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятимиз ҳаётидаги роли ва аҳамиятини оширишга катта эотибор қаратилади. 1992 йилда Президентимиз И.А.Каримовнинг фармони билан “Маҳалла” Республика хайрия жамғармаси ташкил этилганлиги 2, 1993 йилда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг3 ўзи ҳам маҳаллаларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлигининг ёрқин далили бўла олади.
Жамият тараққиёти такомиллашган сари ҳамда бозор муносабатларига ўтиш даврида, айниқса, фуқаролик жамиятини шакллантиришга оид янги ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши билан ушбу қонунни маълум нормалар билан тўлдириш эҳтиёжи сезилди.
Шуни эътироф этиш лозимки, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжатлар жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 апрелда эълон қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони4, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 декабрдаги “Обод маҳалла йили” дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссиясини тузиш тўғрисидаги Фармойиши; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 19 апрелда ишлаб чиқилган “Маҳалла посбони” жамоат тузилмалари ва Вазирлар Махкамасининг фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари хузуридаги яратишнинг комиссиялари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш хақида қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 7 февралда “Обод маҳалла йили” дастури тўғрисидаги қарори5 ва ҳ.к Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оргналари тизимининг ривожланишида катта рол ўйнади.
_______________
1 Одилқориев Х.Т. Конституция ва фуқаролик жамияти. Тошкент. Шарқ НМАК, 2002 Б.50.
2 Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони // Халқ сўзи. 1992. 2 сентябр.
3 “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Републикаси Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 №5, 110-модда.

2006 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган ҳаракат Дастури тўғрисида”ги қарори ҳам юқоридаги хужжатлар жумласига киради. Юқорида қайд этилган норматив ҳуқуқий хужжатларга асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар йили давлат бюджетидан алоҳида сатр билан муайян молиявий маблағлар ажратилади. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигидан олинган расмий маолумотларга асосан, 2011 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан жами 108,2 млрд. сўм миқдорда маблағ ажратилган6. Кўриниб турибдики, давлат ҳокимияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қонуний-хуқуқий, молиявий база ва юридик кафолат билан таоминланган. Фуқароларнинг ўзини ўзини бошқара оладиган аҳоли фаолияти ва унинг органлари, ижтимоий ҳокимиятнинг давлат воситалари ва хизмат кўрсатиш услаблари ўрнини тўлиқ боса олмайдиган жойларда ташкил қилинади. Шу тариқа мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг етарлича кўламдор ва мустаҳкам хуқуқий негизи яратилган бўлиб, бу негиз замон талабларини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда бойитиб ва такомиллаштириб борилмоқда.


_______________
4 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1998. №4, 65-модда.
5 Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. 2003. №3, 26-модда.
6 Из материалов <<Об исполненни государственного бюджета Республика Узбекистан за период 9 месяцев 2011 года>>, предоставленной Законодателғной палатой Республики Узбекистан. 02/3-202 от 22 ноября 2011 г.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларнинг жамиятни ислоҳ қилиш жараёнидаги самарали фаолияти аҳолининг кенг қатламлари ташаббускорлигидан, халқимизнинг улкан интелектуал ва маънавий салоҳиятидан мумкин қадар кўпроқ ва кенгроқ фойдаланиш имконини беради. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллар) ва уларнинг маслаҳатчилари маҳаллалар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ишларнинг аҳволини яхши билганликлари сабабли кўпгина ижтимоий, иқтисодий, маонавий ва бошқа масалаларни жойларнинг ўзида ҳал қила оладилар.


Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва аҳамиятинигина эмас, балки уларнинг олдида турган асосий вазифаларни ҳам чуқур мушоҳада ва идрок этишни талаб қилади. Бу вазифаларнинг аксарияти давлатимиз бошлиғининг қатор дастурий маърузалри ва фундаментал асарларида таърифлаб берилган. Жумладан, эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдамни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали кўрсатиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Демак, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг муҳим вазифаларидан бири кам таъминланган оилаларга самарали ва мақсадли ижтимоий ёрдам беришни ташкил этишдан иборатдир. Бу ишда адолат принципи таъминланиши, ҳақиқатда муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилиши муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Соҳибқирон Амир Темурнинг “Куч – адолатдадир” деган машҳур ибораси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мазмунини жуда аниқ белгилаб беради. Маҳаллий турмуш масалаларини адолатли ҳал этмай туриб ва ҳар бир кишига инсонпарварлик кўрсатмай туриб, аҳолининг мададига умид қилиш, олдинда турган вазифаларни самарали ҳал этиб бўлмайди.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни, халқимизнинг хотиржам меҳнат қилишини таъминлашда маҳалла аҳлининг хизмати катта.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фуқароларнинг онгли иштирок этишини мақсад қилиб, 1999 йил 19 апрелда “Жазони ўташ жойларида озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги маҳсус комиссиялар, “маҳалла посбони” жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисида”ги низомларни қабул қилиниб, республикамизнинг барча ҳудудларида <<Маҳалла посбони>> жамоат тузилмалари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармасининг <<Маҳалла посбони>> жамоат тузилмалари билан ҳамкорлиги натижалари бўйича 2012 йил мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботидан қуйидаги маолумотларни келтириш мумкин: республикамизда бугунги кунга қадар 8212 та <<Маҳалла посбони>> жамоат тузилмалари ташкил этилди ва улардаги посбонларнинг сони 51734 кишига етди. 2012 йилнинг ўзида республикамиз бўйича маҳалла посбонлари ёрдамида 7821 та жиноят очилди, бевосита посбонлар томонидан 873 та жиноят фош этилди. Улар томонидан 201.050 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Шулардан: пасспорт-виза тизими бўйича – 56223 та, майда безорилик – 12080 та, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш – 42775 та, ободонлаштириш қоидасини бузиш – 10855 та, экинларни пайҳон қилиш – 1641 та, бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича – 77476 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди7.
Бугунги кунда маҳалла жойларидаги ўзини ўзи бошқариш тизимининг таянчи сифатида самарали иш олиб борилмоқда. Маҳалла олдида турган энг долзарб масалалардан бири инсонни улуғлаш бошқача айтганда, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оилалаларни мустаҳкамлаш, лоқайдлик, боқимандалик каби иллатлатлардан фориғ қилиш, аҳолини том маънодаги фуқаролик жамиятини барпо этишга сафарбар қилишдан иборатдир.
_______________
7 Ўзбекистон Республикаси Президентини ҳузуридаги Давлат Бошқаруви академияси томонидан 2012 йилнинг 3 апрел куни 07/1-453-сонли юборилган мурожаат хатига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармасининг 2013 йил 16 апрелда йўлланган 26/1161 сонли жавоб хати.

Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ажримларнинг олдини олиш ва низолашаётган тарафларни яраштириш масаласида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Яраштириш комиссияларининг маҳалларда, оилаларда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, халқимизнинг маънавиятини юксалтириш, диний экстремистик ғояларга қарши курашиш, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш, оилавий ажримларга барҳам бериш, миллий қадриятларимизга зид ҳатти-ҳаракатлар содир этаётган фуқароларни аниқлаш борасида олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовордир. 2011 йил давомида маслаҳатчилар томонидан Республикамиз бўйича 1 миллион 800 мингдан зиёд оиланинг аҳволи ўрганиб чиқилиб, таҳлил этилди. Ўрганилган оилалардан 1 миллион 300 мингтага яқин моддий, 16 мингдан ортиғИ тиббий ва 350 мингга яқини маънавий ёрдамга муҳтожлиги аниқланиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди. 133 минг фуқаро иш билан таъминланади8.


Таъкидлаш жоизки, фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган Яраштириш комиссияларининг вазифаси фақат низоли оилалардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқишдан иборат бўлиб қолмай, балки низони келтириб чиқарган сабабларни атрофлича ўрганиб, оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан ҳам иборат ҳисобланади. Оилавий келишмовчиликлар юзасидан ариза берган фуқаролар сони 2012 йилда 45143 тани ташкил қилган бўлса, маҳаллалар томонидан яраштирилган оилаларнинг сони 2012 йилда 22461 тани ташкил қилади9.
_______________
8 Арипова М. Оилага кўрсатилган ғамхўрлик жамият ривожига хизмат қилади // Маҳалла 2012.
9 Арипова М. Оилага кўрсатилган ғамхўрлик жамият ривожига хизмат қилади // Маҳалла 2012.

Албатта, оилавий муносабатларни сақлаб қолиш масалаларини давлат ҳам ҳал этади, бироқ у буни стратегик масштабда – ҳуқуқий норматив актларни қабул қилиб, давлат ҳокимиятига хос бўлган усул ва услублар билан, ижросини таъминлаш орқали амалга оширади. Фуқаролар ўзини ўзи бошқаруви эса бундай масалаларни алоҳида оиланинг алоҳида вакилини ўрганган ҳолда ҳал этади.


2010 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказидан олинган ҳисоботларини таҳлил қилар эканмиз, респондентларга берилган қуйидаги савол диққат-еътиборимизни тортди. “Агар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилса, улар мурожаат қиладиган ижтимоий ва ҳуқуқий институтлар” (шаҳар ва қишлоқ кесимида) қуйидагилардан иборат: “маҳалла қўмийталарига” деб жавоб берганлар шаҳарда – 25.5%, қишлоқда – 49.3%; “милицияга” деб жавоб берганлар шаҳарда – 23.0%, қишлоқда – 17.8%; “судга” деб жавоб берганлар шаҳарда – “22.4%”, қишлоқда – 11.1%, “ҳеч қаерга, ўзим келишишга уриниб кўраман” деб жавоб берганлар шаҳарда – 11.1 %, қишлоқда – 7.5%, “прократурага” деб жавоб берганлар шаҳарда – 6.6%, қишлоқда – 7.1%, “адвокатга” деб жавоб берганлар шаҳарда – 5.8%, қишлоқда – 2.8%, “обрўли қариндошларимга” деб жавоб берганлар шаҳарда – 2.3%, қишлоқда - 1.1%, “туман, шаҳар ҳокимлигига” деб жавоб берганлар шаҳарда – 2.5%, қишлоқда – 2.4% ни ташкил қилар экан10.
Ўзбекларнинг кўпгина анъанавий ижтимоий тузилмаларига ўз даврида совет ҳокимияти, давлатимиз мустақилликни қўлга киритган даврида эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича АҚШ нодавлат халқаро ташкилоти “Хьюман Райтс Вотч” қарши чиқди. Мазкур ташкилот фаолиятида мамалакатимиздаги анъанавий ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг миллий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини қисқатириш, унинг ваколатларини чеклаш, ундан ташқари, Ўзбекистон қонунлари билан фаолияти чеклаб қўйилган диний экстремистик гуруҳлар аъзоларини ҳимоя қилиш орқали қўллаб-қувватлаш сингари жиҳатлар кузатилди11.
2003 йил сентябр ойида ушбу ташкилот томонидан “Ўзбекистон – хонадондан хонадонга: маҳалла қўмиталари…” номли бюллетень эолон қилинди. Бу бюллетень аноним манбалар ва субъектив ёндашувлар ҳамда таҳлилнинг назарий асосларини қўпол бузиш орқали юритилган мулоҳазалар асосида тайёрланган бўлиб, унинг тавсиялар қисмида ташкилот Республика хукуматига ўз шартларини ультиматум кўринишида баён этган12. Ана шу ташкилотнинг баъзи бир вакиллари мамлакатимизга келиб, маҳалларда аёлларнинг ҳуқуқи бузиляпти, деган мазмундаги бўҳтондан иборат ахборотларни тарқатишга уринди.

_______________


10 Суд – ҳуқуқ тизими ислоҳоти жамоатчилик фикри нигоҳида // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. № 3.2010. Б.75.
11 Латипов Ч. Ким қонунни бузмоқда… маҳаллами, Мюман Райц Вотчми? // Халқ сўзи. 2003. 1 октябр.
12 Насруллаев И. Ўзбекистонда ижтимоий – сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни: муаммолар ва уларнинг ечимлари: магистрлик… дис. Тошкент, 2005. Б.59.
Download 28,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish