Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – Ҳурматли семинар аъзолари! Диссертация муҳокамаси тугади. Ким ушбу таклифга рози бўлса, овоз беришингизни сўрайман. Қаршилар? – Йўқ. – Бетарафлар? – Йўқ. Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилишининг
ХУЛОСАСИ: 1. Тадқиқотчи Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги йўналишига мос келади.
2. Диссертацияда “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш” мавзусига доир манбалар ишлаб чиқилган ва Жиззах давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Навоий давлат педагогика институтларида тажриба-синовдан ўтказилган ҳамда унинг натижалари асосида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти натижаларининг амалий аҳамияти олинган натижалардан олий таълим муассасалари талабалари ўқув машғулотларида, жумладан аудиторияда ҳамда аудиториядан ташқари таълим жараёнида талабаларнинг web-дизайн соҳаси бўйича метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштиришда, web-дизайн фани таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан ҳам тавсифланади.
4. Эълон қилинган ва чоп этилган илмий ҳамда илмий-услубий ишларида диссертация натижалари тўлиқ акс этган бўлиб, улар диссертация мавзуси йўналишида ёзилган ва жами 21 та илмий иш чоп эттирилган, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5та мақола, жумладан, 3 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
5. Диссертация ва унинг автореферати педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси ОАК Низомида белгиланган талаблар даражасида расмийлаштирилган.
Хулоса илмий семинар аъзолари томонидан маъқулланди.
Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар хулосасига кўра мажлис