Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc



Download 491,27 Kb.
bet12/16
Sana25.01.2023
Hajmi491,27 Kb.
#902649
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
35 ~1

Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – т.ф.д., проф. Д.Ғ.Ахмеджонов томонидан берилган тақриз ижобий, хулосангиз учун раҳмат. Марҳамат, тадқиқотчи, биринчи расмий тақризчи т.ф.д., проф. Д.Ғ.Ахмеджонов томонидан билдирилган тақризга жавоб беришингиз мумкин.
Тадқиқотчи Ф.П.Рахмонкулов: – Мен т.ф.д., проф. Д.Ғ.Ахмеджоновга тадқиқот иши юзасидан билдирган фикр ва мулоҳазалари учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, таъкидлаб ўтилган эътироз ва камчиликларни бартараф этаман.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: - тадқиқотчининг жавоби қониқарлими?
п.ф.д., проф. Д.Ғ.Ахмеджонов: – Ҳа, қониқарли.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: – Сўз иккинчи расмий тақризчи, п.ф.ф.д.(PhD) А. Қаршиевга: Марҳамат.
Тақризчи п.ф.ф.д.(PhD) А. Қаршиев: – Ассалому алайкум! Ҳурматли раис ва семинар аъзолари. Жиззах давлат педагогика университети Информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг 13.00.02-“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика)” ихтисослиги бўйича “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги диссертациясининг тақризини ўқиб эшиттираман.
Жаҳонда касбий таълим жараёнини компетенциявий ёндашув ва замонавий усуллар асосида лойиҳалаш, амалга ошириш ва ривожлантиришнинг илмий асосланган тизимини яратиш долзарблигича қолмоқда. Хусусан, касбий компетентликни ривожлантириш ва бўлажак педагогларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга оид тадқиқотлар олиб борилаётган Princeton University (АҚШ), Manchesters University (Англия), National Advice on Pedagogical Technology (Англия), Belfield Pedagogical University (Германия), Таълим технологиялари навигатори ахборот-методик маркази (Россия) ва Seoul Cyber University (Жанубий Корея) каби нуфузли илмий тадқиқот таълим марказларида салмоқли амалий натижаларга эришилган.
Мамлакатимизда самарали таълим тизимини жорий этишга қаратилган туб ислоҳотлар натижасида бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари ва ахборот-методик имкониятлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йилдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида “профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш” устувор вазифаси белгиланган. Шу нуқтаи назардан бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг амалдаги методикаси ва ўқув-услубий таъминотини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш ҳамда ўзлаштириш натижаларини объектив баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.
Диссертация кириш, учта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг асосий ҳажми 170 саҳифани ташкил этади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини аниқлаш;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш жараёнини моделлаштириш ва унинг мазмунини ишлаб чиқиш;
бўлажак информатика ўқитувчиларини web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи мобил технологиялар, электрон таълим ресурслари, онлайн таълим контенти ҳамда web-дизайн фани бўйича такомиллаштирилган электрон ўқув-методик таъминотини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
бўлажак информатика ўқитувчиларини web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини ҳамда натижани баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлиги таркибий тузилмаси касбий ва шахсий сифатлар (ташаббускорлик, ўзини-ўзи ривожлантириш) ҳамда психологик хусусиятлар (интуитция, кузатувчанлик, хотира) нинг ўзаро боғлиқлиги асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн фани бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси визуаллик, ижодий тафаккур ва бадиий лойиҳалашга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
Бўлажак информатика ўқитувчиларининг лойиҳаловчилик фаолиятидаги образли тасаввурини тасвирловчи ихтирочилик ва мантиқийликнинг интенсив ривожланишига қаратилган “Лойиҳа методи”, “Фикрлаш дизайни”, “Булутли тадқиқотларни қўллаш методи”, “Web квест” каби web-дизайн бўйиа компетентликни ривожлантиришга хизмат қилувчи таълим методларини умумкасбий фанларда қўллаш орқали талабаларни web-дизайн бўйича тайёрлашнинг такомиллаштирилган ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган.
бўлажак информатика ўқитувчисининг касбий компетентлиги сифат кўрсаткичлари (лойиҳалаш, креативлик, технологик) ва тайёргарлик даражаларини (юқори, ўрта ва паст) квалиметрик ёндашув асосида такомиллаштириш орқали баҳолашнинг объективлик хусусиятлари (автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик) кенгайтирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши учун “Web-дизайн”, 60110600 – Математика ва информатика таълим йўналиши учун “Компютер графикаси ва web-дизайн” фанларидан ўқув дастурлари, электрон ўқув-методик таъминот;
“Web-дизайн” фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича электрон қўлланма;
“Web-дизайн”, “Компьютер графикаси ва web-дизайн” фанлари бўйича мустақил таълим топшириқларини бажариш учун мўлжалланган онлайн таълим контенти (www.web-dizayn.uz) ҳамда мобил илова (унда учта қийинлик даражасига эга бўлган топшириқлар) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган.
Диссертациянинг “Бўлажак информатика ўқувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак информатика ўқитувчисининг web-дизайн бўйича компетентлиги мазмун-моҳияти таҳлил этилган ва унинг мазмуни муаллифлик нуқтаи назаридан баён этилган.
Бугунги кунда келажак авлодга таълим-тарбия сифат даражасини таъминлашга масъул бўлган бўлажак ўқитувчиларни билим, кўникма ва малакалари даражасини юқори босқичга кўтариш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан унумли фойдалана олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга касб этади. Бу эса педагогика олий таълим муассасаларида талабаларни – бўлажак ўқитувчиларни компетентлигини эътиборга олган ҳолда тайёрлашни талаб этади.
Бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлиги – ўз мутахассислиги бўйича эгаллаши лозим бўлган web-дизайн бўйича компетенциялари, муҳим шахсий сифатлари ва индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи бўлиб, узлуксиз билим олиш, ўз-ўзини такомиллаштириш, касбий билимларни бевосита амалиётда қўллай олиш, янги инновацион технологияларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ эта олиш, ишга ижодий ва масъулиятли ёндашиш, ўз фаолиятига алоқадор барча муаммоларни тушуниш, вазифа қўя билиш ва аниқ муаммоларга ечим топа олиш қобилиятидир.
Диссертациянинг “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг wеб-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” деб номланган иккинчи бобида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантириш методикаси, бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш модели, бўлажак информатика ўқитувчиларида web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган рақамли таълим ресурслари ҳақидаги фикрлар баён қилинган.
Тадқиқот ишларини олиб боришда «Web-дизайн» ўқув фанини ўқитиш жараёнида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш босқичлари аниқланган.
Диссертацияда мавзулар бўйича назарий, лаборатория, амалий машғулотлари ва мустақил ишларни ўтказиш бўйича услубий ишланмалар келтирилган. Бўлажак ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришда «Web-дизайн» ўқув фанини ўқитиш жараѐнида маъруза машғулотларида асосий эътибор web-дизайн имкониятларидан фойдаланиш, ўз касбий фаолиятларида замонавий ахборот технологияларини қўллашга қаратилган. Амалий ва лаборатория машғулотларида эса ўз касбий фаолияти ҳусусиятидан келиб чиққан ҳолда график ахборотлар, расм ва видео тасвирлар, мультимедиали ҳужжатларни яратиш ҳамда улар билан ишлашга йўналтирилган.
Тадқиқот ишида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган. Унда Web-дизайн бўйича компетентлик инсоннинг эҳтиёжларига web-сайтларни лойиҳалаш ва тайёрлашни кўзда тутиши таъкидланган ва шу асосда Web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантириш модели яхлит бирликка эга бўлиб, қуйидаги блоклардан таркиб топган: мақсадли, мазмунли-фаолиятли, технологик жараёнли, баҳолаш-натижавий.
Диссертациянинг 2.3-параграфида бўлажак информатика ўқитувчиларида web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган электрон ахборот таълим ресурслари ва улардан фойдаланиш методикаси келтирилган. Бунда Web-дизайн фани бўйича онлайн таълим контенти ва мобил илова яратилган.
Web-дизайн фани учун мўлжалланган онлайн таълим контенти ва мобил илова таркибида HTML, CSS, JavaScript тиллари бўйича маъруза матнлари, тақдимотлар, назорат саволлари, видеодарслар, турли даражадаги топшириқлар (3-расмга қаранг), ўзини-ўзи баҳолаш учун тест саволлари тақдим этилган.
Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва унинг натижалари таҳлили” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари, мазмуни, статистик таҳлили ва самарадорлик даражаси ҳақидаги фикрлар ёритилган.
Тадқиқот ишида тажриба-синов ишларини ташкил этишда кузатиш, суҳбатлар, назорат (тест), педагогик тажриба усулларидан фойдаланилганлиги келтирилган. Тажриба-синов ишлари 2019-2022 йиллар мобайнида уч босқичда: таъкидловчи (2019-2020 йй.), шакллантирувчи (2020-2021 йй.) ва якунловчи (2021-2022 йй.) босқичларда А. Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетида Информатика ўқитиш методикаси (ЖДПУдан 82 нафар), Қўқон давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси (ҚДПИдан 87 нафар) ва Навоий давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишида (НДПИ дан 56 нафар) олиб борилган (тажриба-синов ишида жами 225 нафар талаба иштирок этган, шундан назорат гуруҳида 116 та ва тажриба гуруҳида 109 та талаба иштирок этган).
Ўтказилган тажриба-синов натижалари бўйича талабаларда web-дизайн бўйича компетентликни ривожланганлиги, умумий самарадорлик тажриба гуруҳдарида 1,15 баробарга назорат гуруҳларига нисбатан самарадорликка эришилганлиги кўрсатилган.
Ишнинг хулоса қисмида диссертантнинг мавзуга алоқадор фикрлари умумлаштирилган. Изланишлари натижаси юзасидан маълум хулосаларга келинган.
Ютуқлар билан биргаликда айрим мулоҳазали фикр ва тавсияларни келтириш ўринлидир, жумладан:
Ишда “бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини аниқлаш” вазифа сифатида қўйилган, лекин унинг таҳлили етарли даражада ўз аксини топмаган.
Биринчи бобда “Бўлажак информатика ўқитувчиларида web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари” деб номланган параграфда ташкилий-педагогик шарт-шароитлар муайян кўринишда очиб берилмаган, улар кетма-кетлик асосида, муайян кўринишда берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Боблар бўйича хулосаларни такомиллаштириш ва ихчамлаштириш лозим. Хулосаларда фақат амалга оширилган ишларни аниқ ва муайян кўринишда келтириш мақсадга мувофиқдир.
Диссертация ва авторефератни расмийлаштиришни ОАК талабларига асосан бажарилиши керак (расм, жадвалларни белгилаш ва ҳ.к.).
Кўрсатиб ўтилган мулоҳазали фикрлар ишда олинган илмий натижалар қийматини пасайтирмайди, балки диссертацияни илмий ва амалий салоҳиятини янада оширишга қаратилган, диссертация мустақил бажарилган, илмий педагогик тилда баён этилган.
Рахмонкулов Феруз Пардабоевичнинг “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ва автореферат мазмуни эълон қилинган ишлар мазмунига мос келади, унинг муаллифини эса кейинги босқичга тавсия қиламан.
Рахмонкулов Феруз Пардабоевични ўзини эса, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методологияси (информатика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лаёқатли деб ҳисоблайман.

Download 491,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish