Г. И. Мухамедов 2021 йил Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги dsc



Download 320,5 Kb.
bet3/18
Sana17.07.2022
Hajmi320,5 Kb.
#816550
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Баённома №8илмий семинарСаттаров А Р

Эътиборингиз учун рахмат.
Раис, б.ф.д., проф. Р.А.ЭШЧАНОВ: - Тадқиқотчининг шахсий хужжатларига доир материаллар юзасидан илмий котибга ёки тадқиқотчининг ўзига саволларингиз боми?- (Овозлар: тушунарли). Раҳмат.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва олинган натижалари бўйича сўз талабгор Саттаров Азамат Раеловичга берилади. Регламент 20 минут. Марҳамат.
Тадқиқотчи Саттаров Азамат Раелович:
– Ассалому алайкум, ҳурматли раис ва Илмий семинар аъзолари!
Сизларнинг эътиборингизга 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методологияси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган “Инновацион методик лойиҳалар асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан фойдаланиш” мавзусидаги диссертациямнинг қисқача мазмунини ҳавола этмоқчиман.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда информатика ва ахборот технологиялари туркумига кирувчи фанларнинг жамият тараққиётига ижобий таъсири, замонавий технологиялар, дидактик ўқув воситалар ва мобил таълим имкониятларидан кенг фойдаланиш, таълим олувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш, шу билан бир қаторда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш масалаларига оид кенг кўламли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Таълим олувчиларнинг мобил таълим технологияларидан фойдаланиш компетенцияси даражаларини аниқлаш ўқитишни тизимлаштиришда назарий-методологик ва услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларига ўқув жараёнини мобил лойиҳалаш (Simulations), таълим жараёнига масофавий таълим (Moodle, OLAT, eFront, ILIAS, Open Elms, Sakai, Dokeos, LAMS, ATutor ва ҳ.қ.) шаклларини кенг татбиқ этиш, ахборот таълими муҳити (e-learning) шароитида касбий таълимнинг узлуксизлиги ва амалий йўналганлигини, таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, касбий компетенциялар тизимини шакллантиришда замонавий дастурлаштирилган таълим воситаларидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш катта аҳамият касб этмоқда.
Таълим мазмунини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири талабалар учун мустақил таълим олишнинг энг муҳим воситаларидан ҳисобланган ўқув-ахборот манбаларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур педагогик шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади. Замонавий таълим тизимининг барпо этилиши эса ўз навбатида, ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларини жорий этиш билан чамбарчас боғлиқ. Бу айниқса, ахборот ва телекоммуникация технологияларига асосланган ўқитишнинг янги шакл ва воситаларига тааллуқлидир.
Замонавий жамиятда инсон фаолиятининг турли соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларининг фаол жорий этилиши унинг турмуш тарзини сезиларли даражада ўзгартирмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришдан ғоялар ва технологияларни яратишга ўтиш билан тавсифланадиган рақамли иқтисодиёт шаклланмоқда. Ахборот борган сари жамият ва давлатнинг стратегик ресурси деб қаралмоқда. Ахборотларни ишлаб чиқиш, таҳрир қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш имконини берувчи ахборот технологиялари рақобатбардошликнинг муҳим омили ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини бошқариш самарадорлигини ошириш воситасига айланмоқда. Яқин вақтларга қадар информатика ва ахборот технологиялари воситалари кўчмас шахсий компьютер, унга ўрнатилган маҳаллий дастурий таъминот ва ушбу тармоқ тугунлари ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминловчи тармоқнинг мавжудлиги билан тавсифланар эди. Аммо, ҳисоблаш технологиясининг ривожланиши ва глобал тармоқнинг кенгтарқалиши ҳисоблаш ресурсларининг дискрет қурилмаларидан Интернет орқали уланган биргаликда марказлашган кластерларга ўтишни назарда тутувчи булутли ҳисоблашдан фойдаланиш имконини бермоқда.Замонавий смартфонларнинг тавсифлари бундан бир неча йиллар аввал ишлаб чиқарилган шахсий компьютерлар характеристикаларидан кам эмас, баъзан эса ортиқроқ. Компьютер техникаси замонавий жамиятнинг аъзолари учун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмга айланиб улгурди. Шу билан бирга, стационар шахсий компьютерлардан мобил портатив қурилмаларга, яъни ноутбуклар, нетбуклар, планшетлар ва смартфонларга ўтиш тенденцияси кузатилмоқда.
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этишда компетенциявий ёндашувларга асосланган ташкилий-педагогик механизмларни такомиллаштириш орқали мамлакатимиз интеллектуал ресурслари потенциали улушини оширишга алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” ва “илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” устувор вазифалар сифатида белгиланган. Шу сабабли бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш амалиётида инновацион техника ва технологияларни қўллаш талаб этилади. Бунинг учун бўлажак информатика фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантиришда мобил таълим воситаларидан фойдаланиш муаммосини тизимли тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасиниривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5099-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3151-сонли Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 320,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish