FX “Shifo Giyohlar Maskani’’
Сурхондарё вилояти. Узун тумаяи Жончекка КФЙ Деҳқон маҳалласи Дўстлик к.
р/с 20208000504996423001 ЦОУОАК «Турон банк» «Л МФО 00446 СТИР: 302369622 те л. 998 98130 03 84
“_____” _______ 202_____ й
№ ____
Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари қўмондони генерал майор
С.Э.Хусановичга
ШИКОЯТ ХАТИ
Ушбу орқали сизга шуни маълум қиламизкий “Шифо Гиёхлари маскани” Ф/Х 2012-йил ташкил топган. Асосий йўналиши доривор гиёх етиштириш, маданийлаштириш хамда экспорт қилишга ихтисослашган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 20 мартдаги “Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом-ашёсини қайта ишлаш хажимларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПК-3617 сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилди. Бизнинг фермер хўжалигимизда хам 2015-йилдан буён 300 гектар дала ер майдонига плнтация барпо этган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2014-йил 20-октиябрдаги 290-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 22.05.2020 йилда “Шифо Гиёхлари маскани” фермер хўжалиги маскани билан ўзаро шартнома тузилган. “Шифо Гиёхлари маскани” Ф/Х Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хисоб рақамига кўрсатилган бор тўловлар тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан аниқланган дала контурларига 2020-2021-2022-йилларда ишлаш ваколатига эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси 2018-йил 5-июлдаги 504-сонли қарорига асоан хамда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари давлат кадастри томонидан 417-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегарачилар томонидан қўриқланаётган масофа 1000 метрдан 3000 метргача масофа қўриқланаётганлиги сабабли шартномада кўрасатилган Сурхондарё вилояти Узун тумани давлат чегара минтақаси Смен қудуқ массиви 557, 558, 559-дала контурлари. Қуруқсой массиви 564, 565, 566, 567, 569-дала контурлари Хўжақулсун массивида 1-контурдан 26-контургача Маданий турмуш массивидан 1-контурдан 10-контургача Бибичакка Хазрат бобо массиви контуридан. 240-контурдан 255-контургача Қумқўрғон тумани Беш арча массивидан. 293, 294, 295, 296, 297, 298, 300, 305-дала контурлари Хозирга кунда Қумқўрғон тумани 9222 харбий қисмга қарашли 293, 294, 295, 296, 297, 298, 300, 305, 305А-дала контурларида. 9222 харбий қисм командирлари томонидан 50-60 нафар одамларни чегара минтақасига ўзаро келишиб ноқонуний коврак ўсимлигини қоздирмоқда. Сурхондарё вилояти Узун тумани 9220 харбий қисмга қарашли 1-пост 240-дала контуридан 255-дала контуригача чегара минтақа ерларида 20-30 нафар ишчини ўзаро келишиб ишлатмоқда. Ушбу қонун бузарларга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.
Илова:
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ботаника институтининг хулосаси
“Шифо гиёхлар маскани” Ф/Х
рахбари: Ғ.Аллақулов
Do'stlaringiz bilan baham: |