Фузбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 18,3 Kb.
Sana06.07.2022
Hajmi18,3 Kb.
#747133
TuriДиссертация
Bog'liq
ingliz


фУЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ



Геология-қидирув ва кон-металлургия факультети Кончилик иши кафедраси
2020-2022 академик ўқув йиллари

Магистрант: Сайдирахимова М.И.
Илмий раҳбар: т.ф.д., проф.Самадов А.У.
Мутахассислик: 5А311603 Фойдали қазилмаларни бойитиш



МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ АННОТАЦИЯСИ


Мавзунинг долзарблиги. Вольфрам минералларининг юқори солиштирма оғирликка эгалиги уларни рудалардан ажратишда гравитация усулларидан чўктириш, концентрацион столда ва шлюзларда бойитиш усулларидан фойдаланишга имкон беради. Гравитация усулларини қўллаш фақат йирик донали рудаларни бойитишда яхши натижалар беради. Гравитация усулида бойитишда вольфрам минераллари пуч тоғ жинсларидан осон ажралади. Агар рудада зичлиги вольфрамнинг зичлигига яқин кассетерит, магнетит, гранат ва оғир металларнинг сульфидлари каби минераллар иштирок этса, уларни гравитация усулида ажратиб бўлмайди ва улар вольфрам минераллари билан бойитмага ўтади. Бу бойитмадан сульфидлар тўпловчи сифатида ксантогенат ва бошқа реагентларни қўллаб флотация усулида ажратиб олиниши мумкин. Вольфрамли бойитмалардан олтингугурт ва мишякни куйдириш орқали, темир оксидларини эса кислотада эритиб йўқотилади. Шунинг учун вольрамли рудалардан қимматбаҳо компонентларни тўлиқ ажратиб олиш мақсадида замонавий, экологик тоза технологияни ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.
Диссертация ишининг мақсади: Диссертация ишининг мавзуси Қўйтош кони вольфрамли рудасини бойитишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш ва саноатда қўллашга тавсия қилишдан иборат.
Тадқиқотлар объекти: Тадқиқотлар объекти сифатида Қўйтош кони вольфрамли рудасининг иккита намунаси ўрганилди. Тадқиқотлар предмети –Қўйтош кони вольфрамли рудасини бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотлар методикаси: Ушбу диссертация ишининг мазмунини ташкил қилувчи илмий-тадқиқот ишини бажариш жараёнида турли реагентлар ва лаборатория мосламалари ишлатилди. Вольфрамли рудаларни бойитишнинг технологик схемасини ишлаб чиқишдаги муҳим масала ўрганилаётган руданинг моддий ва минералогик таркибини, улардаги қимматбахо компонентларнинг жойлашиш ва бир – бири билан боғланиш шаклини ўрганиш ҳисобланади. Диссертация ишида таҳлилнинг замонавий физик, физик – кимёвий ва кимёвий усулларидан фойдаланилди.
Ишнинг илмий жиҳатдан янгилиги: Диссертация ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: Руда намунасининг моддий таркибини ўрганиш; Рудани гравитация усулида бойитиш имкониятларини ўрганиш;Рудани флотация усулида бойитиш имкониятларини ўрганиш, бойитиш замонавий , иктисодий жихатдан самарали бойитиш технологияси ишлаб чикилган ва тавсия қилинган..
Тадқиқотларнинг илмий ва амалий аҳамияти: Қўйтош кони руда намунасининг моддий таркибини аниқлаш учун иккита намуна ажратилди. Бу намуналарнинг моддий таркиби спектрал, кимёвий, минералогик ва гранулометрик тахлиллар ёрдамида ўрганилди. Кимёвий тахлил натижаларига кўра 1-намунадаги WO3 нинг миқдори 0,52%, 2-намунадаги WO3 нинг миқдори 0,28% ни ташкил этади. Намунаалардаги олтиннинг миқдори 0,16 ва 0,1 г/т . Вольфрамли руда намуналарининг бойитилувчанлиги гравитация ва флотация усулларида ўрганилди. Олиб борилган тажрибалар асосида 1-намунадан WO3 нинг ажралиши 53,4% ни, 2-намунадан эса WO3 нинг ажралиши 66,8%. Шеелитли минераллардан WO3 ни ажратиш флотация усули қўлланилди. Шеелитли флотациялаш схемаси асосий, 2-3 та тозалаш ва назорат флотацияларини ўз ичига олган анъанавий схема бўйича оллиб борилди. Бунда 1-намунадаги WO3 нинг миқдори 1,95% ни, WO3 нинг бойитмага ажралиши 69,8% ни ташкил этди. 2-намунани флотациялашда фақат олеин кислотаси ишлатилди. Натижада олинган бойитмадаги WO3 нинг миқдори 0,71% ни, бойитмага ажралиш эса 71,5% ни ташкил этди. Шундай қилиб, Қўйтош кони вольфрам сақловчи рудаларининг бойитилувчанлигини ўрганиш натижасида қуйидагиларга эришилди: руда намунасининг моддий таркиби спектрал, кимёвий, минералогик, гранулометрик тахлиллар ёрдамида ўрганилди; руданинг бойитилувчанлиги гравитация усулида классификацияланган ва классификацияланмаган намуналарда ва флотация усулида ўрганилди; Қўйтош кони рудасини бойитиш учун технологик схема тавсия қилинди.
Диссертациянинг таркиби: Диссертация 4 та боб, компьиютерда терилган 80 бетдан иборат бўлиб, 8 та расм, 26 та жадвал, хулоса ва 36 номдаги адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади.
Чоп этилган мақолалар: Диссертация мавзуси бўйича иккита мақола тайёрланди ва чоп этилди:
1. Магистрант ФГР и ГМ Сайдирахимова М.И. , науч. рук. проф. Самадов А.У.. “Изучение вещественного состава вольфрамсодержащих руд месторождения Койташ” . Сборник статей VII Международной научно-практической конференции “Актуальные вопросы и современные аспекты”, 10 май 2021 г. г. Пенза. с.70-72.
2. I.K. Umarova, A.U.Samadov, Saydirahimova M.I. ”Development of the texnological scheme for the enrichment of tungsten cantaining ores of the Koytash deposit” ”.4rd International scientific and technical conference “Innovative development of resource-saving technologies and sustainable use of natural resources. Petrosani, Romania, November 12, 2021.p.150-152.
3. ИК.Умарова, М.И.Сайдирахимова. Особенности обогатимости вольфрамсодержащей руды месторождения Койташ. Рсспубликанская научно-техническая конференция “Фундаментальные исследования и практические разработки при перерботке минерального сырья и техногенных отходов”. Алмалык, 10 декабря 2021 года.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Самадов А.У.


Магистрант Сайдирахимова М.И.
Download 18,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish