Футбол жамоаларида ўзаро муносабатлар кечишининг айрим ҳусусиятлари мажидов Жасур



Download 180,71 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana20.04.2022
Hajmi180,71 Kb.
#567875
1   2   3   4   5
Bog'liq
724-Текст статьи-1710-1-10-20210208 (5)

Тадқиқотнинг мақсади


- Футбол жамоаларидаги ўзаро муносабатларнинг кечиши хусусиятларини 
аниқлаш; 
- диагностикани амалга ошириш; 
- олинган натижаларни таҳлил қилиш; 
- олинган натижалар асосида хулосалар чиқариш; 
Тадқиқотнинг асосий баёни 
Тадқиқотимизда «Зомин бўрилари ПФК»нинг 24 нафар, «Сўғдиёна 
ПФК нинг ёш футболчилар жамоаси» нинг 24 нафар ва Насаф ПФКнинг ёш 
футболчилар жамоасидан 17 нафар, жами 69 нафар спортчилари иштирок 
этишди. Спортчиларнинг ёши 17 ёшдан 29 ёшгача, спорт билан шуғулланиш 
тажрибаси 7 йилдан 14 йилгача. 
Тадқиқот жараёнида қуйидаги методика (услуб)лардан фойдаланилди:
- шахслараро муносабатларни аниқлаш услуби (К.Томас); 
-индивид томонидан гуруҳни идрок қилиш ҳусусиятларини ўрганиш услуби 
(Е.В.Залюбовская) услубидан фойдаланилди. 
Тадқиқот давомида олинган татижалар 1-жадвалда келтирилган. 
1-жадвал 
Футбол жамоаси 

Ўртача 
қиймат 
Рақобат 
Зомин
24 
6,4 
Сўғдиёна 
24 
6,8 
Насаф 
17 
6,3 
Хамкорлик 
Зомин
24 
5,2 
Сўғдиёна 
24 
5,9 
Насаф 
17 
5,2 
Муросачилик 
Зомин
24 
6,4 
Сўғдиёна 
24 
5,2 
Насаф 
17 
6,4 
Тортишувдан қочиш 
Зомин
24 
4,8 


Сўғдиёна 
24 
4,9 
Насаф 
17 
5,2 
Вазиятга мослашиш 
Зомин
24 
7,1 
Сўғдиёна 
24 
7,1 
Насаф 
17 
6,8 
 
Жадвалда келтирилган маълумотларни тавсифлари қуйидагича 
мазмунга эга бўлди: 
«Зомин бўрилари» ПФК футболчиларида ўзаро муносабатлар усулида 
рақобат усули бўйича ўртача кўрсаткич 6.4 ни ташкил этди, ҳамкорлик 
усулида ўртача кўрсаткич 5.2 ни, муросачилик усулида 6.4 ни, тортишувдан 
қочиш усулида 4.8 ни, вазиятга мослашиш усулида эса 7.1 ни ташкил этди 
(гистограмма-1). Бундан кўриниб турибдики, жамоа ўзаро муносабатларда
рақобат усули меёрий (5 баллдан) юқори кўрсаткичга эга эканлиги маълум 
бўлди. Рақобат усули — мулоқот жараёнидаги бир томоннинг иккинчи томон 
устидан ҳукмронлигини намоён қилган ҳолда мулоқот вазиятини 
бошқаришга ва бутун жараённи ўз қўлига олишга ҳаракат қилишини 
англатади. Одатда, катта ёшлилар ва кичиклар ўртасида, раҳбар ва унга тобе 
ходим муносабатларида шундай манзарани кузатишимиз мумкин. Бунда 
биринчи томон ўз устунлигидан фойдалангани ҳолда иккинчисининг 
устидан ўз эркини намоён этади. Табиийки, мулоқотдан мулоқотга томон 
ўзини тобе деб ҳис этаётган одамда ички ноқулайлик ва зўриқишлар 
йиғилиб боради. Бундай ҳолатни психологик тил билан ифодаланганда 
“яширин низо йиғилиб боради” дейиш мумкин. Бу эса ўзаро 
муносабатларнинг кескинлашуви ва вақти келиб каттароқ низоларнинг пайдо 
бўлишига олиб келади.Бундан ташқари муросачилик-келишувчанлик 
шкаласида 6.4 балл кўрсаткич намоён бўлиб, Компромисс — яъни 
келишувчанлик. Баҳсли вазиятларда "Сен ҳам ютқизма, мен ҳам ютқизмай" 
қабилида иш тутиш, мунозарали вазиятдан иккала томон ҳам хафа бўлмай 
чиқиб кетиш имкониятини излашдан иборат бўлган ҳолдир. Албатта, бу 


юқорида санаб ўтилган муносабат типларининг орасида энг самаралиси 
ҳисобланади. Лекин бу хил муносабат вазиятни айнан ҳозир ҳал этишга, 
"кейин нима бўлса бўлар" қабилида иш тутишга қаратилган бўлади. Бунда 
салбий жиҳати шундаки, муаммони охиригача ҳал этилмаса, бора-бора 
барибир низо келиб чиқиши эҳтимоли сақланиб қолади. 
Яна бир эътиборли жиҳат вазиятга мослашиш шкаласида кузатилиб, 
мазур шкала бўйича жамоанинг ўртача қиймати 7.1 ни ташкил этиди. 
Бундан кўришимиз мумкинки, жамоада бу рақобатдан фарқли ўлароқ, ўз 
манфаатларини бошқа одамларнингнинг манфаати учун қурбон қила олиш 
установкалари яхши шаклланганлигидан далолат беради.Умаман олганда 
жамоадаги ўзаро муносабатларнинг кечиши кўпроқ зиддиятли 
муносабатлардан кўра ҳамкорликка асосланган жамоавий фаолиятга 
йўналганлиги, ўз позициячини ҳимоя қилишда баъзан рақобатга киришишга 
ҳос бўлган муносабатлар тизими мавжуд эканлигини кузатишимиз 
мумкин.Лекин спортчиларнинг жамоага мослашуви ва жамоада ўрнатилган 
ижтимоий-ахлоқий меъёрларга амал қилишга бўлган интилиши ҳам юқори 
даражада дея олишимиз мумкин.Ўзаро муносабатларнинг бундай кечиши 
кўпинча ижтимоий психологияда ифодалаб берилган кичик гуруҳларга ҳос 
қонуниятга таянилса футбол жамоаси кичик гуруҳ сифатида
спортчиларнинг бир-бирлари яқиндан билишлари, уларнинг ўртасидаги
алоқаларда доимо аниқлик бўлишини талаб қилади. Демак айтишимиз 
мумкинки, кичик гуруҳ сифатида футбол жамоаси қанчалик уюшган 
бўлмасин ўзаро муносабатларнинг тўғридан-тўғри амалга ошиши туфайли 
баъзан низолар келиб чиқишини таъкидлаш жоиз. Ю.Л.Ханиннинг 
таъкидлашича спорт жамоаларидаги ўзаро муносабатлар жамоадаги 
бошқарув тизими самарадорлигига ҳам бевосита боғлиқ бўлади [2]. 
Жамоадаги ўзаро муносабатлар кечиши қуйидаги гистограммада янада аниқ 
кўриш мумкин. 

Download 180,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish