ФУТБОЛ ЖАМОАЛАРИДА ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР
КЕЧИШИНИНГ АЙРИМ ҲУСУСИЯТЛАРИ
Мажидов
Жасур
Бахтиярович-Жиззах
давлат
педагогика
институти, Умумий психология кафедраси ўқитувчиси.
majidov-jdpi@mail.ru
Аннотация
Ушбу
мақолада
профессионал
футбол
жамоаларидги
ўзаро
муносабатлар муаммоси ўрин олган бўлиб, бу борадаги олиб борилган
тадққотларнинг илмий ҳулосалари ва спорт жамоаларида ўтказилган
тадқиқот натижалари муаллиф томонидан таҳлил қилинган.Профессионал
футбол жамоаларида ўзаро муносбатларнинг кечиши ва юзага келиши
мумкин бўлган низоларнинг айрим сабаблари ва спортчилар томонидан
гуруҳни идрок қилинишига оид ҳусусиятларнинг
жамоанинг умумий
фаолиятига таъсири масалалари ўрганилиб маълум бир хулосаларда
ифодалаб берилган.
Калит сўзлар:
футбол, ўзаро муносабатлар, рақобат, ҳамкорлик,
муросачилик, тортишувдан қочиш, вазиятга мослашиш,
муносабат усули,
гуруҳни идрок қилиш, индивидуалистик,коллективистик,прагматик тип,
кичик гуруҳларга ҳос қонуниятлар.
Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик
қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш,
миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган
спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича
бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатимизда юқори иқтидорга эга
бўлган ёш
футболчиларни танлаш, саралаб олиш (селекция) тизими ва
футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт
мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа
мутахассисларини
тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш,
ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш каби масалалар долзарб
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда [1,1-3].
Футбол милионлар ўйини сифатида ҳамманинг дилидан жой олган
оммавий спорт тури ҳисобланади.Мазкур
спорт турида шахснинг
мувофаққияти жамоа мувофаққияти билан боғлиқ тарзда кечиб, спортчининг
нафақат идивидуал шаклланишига, балки жамоа шароитида гуруҳ
доирасида ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириб, ўз-ўзини англаб,
шунингдек фаолият негизида ўз қобилиятларини намоён этиш асосида шахс
шаклланишининг муҳим босқичини таъминлашга хизмат қилади.
Жамоавий ўйин сифатида футбол нафақат шахснинг жисмоний
ривожланиш
кўрсаткичлари
такомиллашувига,
балки
индивидуал
қобилиятларнинг ривожланишига, иродавий сифатларнинг таркиб топишига,
жамоа аъзолари билан муносабатлари асосида муҳим ижтимоий
тажрибаларни эгаллашида, ижтимоий онг тараққий этишида, бошқалар
олдида масъулият ҳиссини
таркиб топишига,бир сўз билан айтганда шахс
шаклланиши ва таркиб топишида муҳим роль ўйнайди. [2].
Спорт психологиясида спортчиларнинг психологик тайёргарлиги ва
психик ҳолатларини бошқариш, спорт жамоаларидаги ўзаро муносабатлар
мавзуси жуда долзарб бўлиб, у А.Ц. Пуни, Е.П. Ильин, A.B. Алексеев, Ю.Я.
Киселев, Г.Д. Горбунов, И.П. Волков, А.Н.
Николаев, П.А. Рудик, A.B.
Родионов, JI.K. Серова, Ю.Л.Ханин, А. Стамбулов, Коломейцев Ю.А ва
В.Ф. Сопов ўзларининг тадқиқот ишларида илмий асослаб беришга ҳаракат
қилганлар [2].
Кичик гуруҳ сифатида футбол жамоалари ва улардаги психологик муҳит
масалалари
Ю.А. Коломейцев, 2005; Ю.Л. Ханин, 2007 томонидан
ўрганилган [3]. Лекин бу борадаги тадқиқот ишлари ҳали ҳам кам бўлиб,
кенг кўламли тадқиқот ишларини олиб боришни талаб қилади.