6-модда. Суд ҳужжатлари - Суд кўрилаётган ва ҳал этилаётган масала бўйича ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқ қабул қилади.
- Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилади, ушбу Кодекснинг 18-бобида назарда тутилган ҳолларда эса суд буйруғи қабул қилади.
- 23-боб. Суднинг ҳал қилув қарори
- 249-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
- Апелляция, кассация инстанцияси суди ишни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
- Суд қонунда ўзининг ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш натижалари бўйича қарор чиқаради.
- Суд иш мазмунан ҳал этилмайдиган масалаларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
24-боб. Биринчи инстанция судининг ажримлари 271-модда. Суд ажримини чиқариш - Ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ушбу Кодекснинг 19, 250 ва 252-моддаларида белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади.
- Мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этишда суд ўз жойида ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ажримлар чиқарилиши билан дарҳол ўқиб эшиттирилади.
- 272-модда. Ажримнинг мазмуни
- Суд ажримида қуйидагилар кўрсатилади:
- Олдинги таҳрирга қаранг.
- 1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
- (272-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
- 2) суднинг номи, судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми, суд мажлисининг котиби;
- Олдинги таҳрирга қаранг.
- 3) ишда иштирок этувчи шахслар, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек солиқ тўловчи қарздор юридик шахснинг идентификация рақами;
- (272-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
- 4) низо предмети ва ажрим билан ҳал қилинадиган масаланинг моҳияти;
- Олдинги таҳрирга қаранг.
- 5) суднинг хулосасига олиб келган асослар ва суд амал қилган қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар;
- (272-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
- 6) суднинг ҳал этилаётган масала юзасидан хулосаси;
- 7) ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.
- Суд томонидан ўз жойида чиқариладиган ажрим ушбу модданинг 4, 5 ва 6-бандларида санаб ўтилган маълумотларни ўз ичига олиши керак.
- Ажримнинг ёзувидаги хатолар ва аниқ кўриниб турган арифметик хатолар ушбу Кодекснинг 261-моддасида назарда тутилган тартибда тузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |