Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari



Download 143,5 Kb.
bet1/10
Sana01.07.2022
Hajmi143,5 Kb.
#723335
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишни


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ.


РЕЖА

  1. Суд хокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларнинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш.

  2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш.

  3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш.

  4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

  5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш.

  6. Юридик ёрдам ва хизмат курсатиш тизимини такомиллаштириш.



Таянч тушунчалар: виртуал қабулхона, халқ қабулхоналари, судлар тизими, президент девони, веб-сайт, онлайн маслаҳат, судьялар олий кенгаши, видеоконференцалоқа, ИШИД, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик.


1. Суд хокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларнинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш.
Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш борасида салмоқли саъй ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳаракатларнинг муҳим йўналиши сифатида Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди ва ушбу йилнинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди1
Шу ўринда айтиш жоизки, ўтган йилнинг 24 сентябридан бошлаб дастлаб Бош вазир, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур қабулхонага қилинган мурожжатлар ва уларнинг тезкор ва сифатли ҳал этилиши жамиятимизда шу пайтгача учраб турган мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига кескин зарба берди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Зеро, қисқа давр ичида мамлакатимиз ҳудудининг энг чекка жойларидан тортиб, пойтахт Тошкент шаҳригача турли-туман масалаларда йиғилиб қолган муаммолар тезкорлик билан ҳал этилмоқда. Фикримизни қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди, хусусан, 2017 йилнинг 20 февралига қадар Виртуал қабулхонага жами 509122 та мурожаат қилинган ва бугунги кунда ушбу мурожаатлардан 436408 таси кўриб чиқилган2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ана шундай масалаларни ҳал этишнинг замонавий усулларини ҳаётимизга татбиқ этишни назарда тутиши билан аҳамиятли3.
Шу мақсадда фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ташкил этилиши белгилаб қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, бу аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимликлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмини яратишга асос бўлади. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя этиш имкониятлари кенгаяди. Мурожаатлар билан ишлаш сифати янги босқичга кўтарилади. Мурожаатларни эътиборсиз қолдириш, унинг “йўқолиб” қолиши, сансалорлик, мурожаатни қуйи идораларга қайтариб юбориш ва бошқа шу каби ҳолатларнинг олдини олишга имконият яратади.
Жойларда, туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилиши фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Президент девонига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади. Бунда мурожаатларни қонунчилик доирасида тўлиқ кўриб чиқиш, холисликка амал қилиш ва ўз вақтида қаноатлантириш белгилаб қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февралидаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳам фуқароларнинг мурожаатларига катта эътибор қаратилган бўлиб, ушбу масала бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган:

Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish