Фуқаролик ҳуқуқидан оролиқ назорат иши 1
казус жавоби
Берилган биринчи казус бўйича иккита корхона ўртасида яъни ижарага берувчи “Ўрта Осиё транс” ва ижарага олувчи “Ўзавто” корхоналари ўртасидаги юзага келган вазиятга ҳуқуқий баҳо бериб ўтамиз.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач барча соҳалар қатори мулкчилик соҳасида ҳам бир қанча янгиликлар ва эркинликлар миллий қонунчилигимизда ўз ифодасини топа бошлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасида “Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади...”
1 деган жумланинг киритилиши ҳам мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилди. Энди ҳар ким мулкдор бўлиши ва ундан ўзи истаганча фойдаланиши ва тасарруф этиши мумкин бўлди.
Ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича ижарага олувчига кўрсатадиган хизматлари ҳажми транспорт воситасининг шартномада кўрсатилган ижара мақсадларига мос равишда нормал ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаши шарт. Ижара шартномасида ижарага олувчига кўрсатиладиган хизматларнинг янада кенгроқ доираси назарда тутилиши мумкин.
Транспорт воситаси экипажининг таркиби ва унинг малакаси тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларга ва шартномада белгиланган шартларга, борди-ю, тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларда бундай талаблар белгилаб қўйилмаган бўлса, –– шундай турдаги транспорт воситасини ишлатишнинг одатдаги амалиёти талаблари ва шартнома шартларига жавоб бериши лозим.
Экипаж аъзолари ижарага берувчи билан меҳнат муносабатларини сақлаб қоладилар. Улар ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланишга доир кўрсатмаларига ва ижарага олувчининг транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир кўрсатмаларига бўйсунадилар.
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, экипаж аъзоларининг хизматига ҳақ тўлаш, шунингдек уларни сақлаш харажатлари ижарага берувчи зиммасида бўлади.
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини суғурта қилиш ва (ёки) унинг томонидан ёки уни ишлатиш муносабати билан етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарликни суғурталаш
мажбурияти, бундай суғурталаш қонун ёки шартномага мувофиқ мажбурий бўлса, ижарага берувчи зиммасига юклатилади
Мол-мулкни тасарруф этиш шаклларидан бири – бу мулк ижараси бўлиб, унинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 535-моддасида келтирилишича: “Мулк ижара шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.”
2 Мулк ижарасининг объектлари
жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар,
иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. транспорт воситаларининг ижараси ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритамиз.
1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 54 модда.
2 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси. 29.08.1996. 535 модда.