Фуқаролик ҳуқуқи


-модда. Шартноманинг намунавий шартлари



Download 88,57 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi88,57 Kb.
#240187
1   2   3   4
Bog'liq
Diplom ishi

359-модда. Шартноманинг намунавий шартлари
Шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган намунавий шартлар билан белгиланиши назарда тутилиши мумкин.
Шартномада намунавий шартларга ҳавола қилинмаган ҳолларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида қўлланилади.
Намунавий шартлар намунавий шартнома ёки ушбу шартларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжат шаклида ифодаланиши мумкин.


  1. БОБ. ТОПШИРИҚ 817-модда. Топшириқ шартномаси Топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Вакил тузган битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида вужудга келади. Топшириқ вакил томонидан бир ёки бир неча муайян юридик ҳаракатларни содир этиш ҳақида ёки топшириқ берувчининг ишларини унинг кўрсатмаларига мувофиқ юритиш ҳақида берилиши мумкин. Вакил алоҳида ҳуқуқларга эга бўладиган топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (топшириқ берувчи) иккинчи тарафга (алоҳида ҳуқуқларга эга бўлган вакилга) топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобидан маълум соҳада ёки (ва) маълум ҳудудда топшириқ берувчи учун юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамма ҳаракатларни содир этишни топширади. Топшириқ шартномаси ёзма шаклда тузилади. Топшириқ шартномаси вакил топшириқ берувчининг номидан иш олиб боришга ҳақли бўладиган муддатни кўрсатган ёки бундай муддатни кўрсатмаган ҳолда тузилиши мумкин. 1. Ушбу модда 1-қисмидаги топшириқ шартномасининг (топшириқ — ингл. commission contract; нем. Auftrag m., Order f.) мазмуни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (МДҲга аъзо давлатлар фуқаролик кодексларидаги шундай нормалар каби) 1804 йилдаги Франциянинг Фуқаролик кодексига ўхшаш қабул қилинган.(1984-модда). Мазкур шартнома мазмуни Рим юристларининг фикрига кўра «ex offisio utque amisitia» (жамоа манфаати ва мажбуриятидан келиб чиқиб), шахсан-вакиллик характерига эга; унинг зарурий белгиси бўлиб — тарафларнинг ўзаро ишончи ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар топшириқ шартномасининг қўлланилиши, 804 бажарилиши ва тугатилишига доир ўзига хос хусусиятларни белгилаб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган топшириқ шартномаси тўғрисидаги нормалар аввалдан мавжуд бўлган (ЎзССРнинг 1963 йилги Гражданлик қонунчилиги асослари) анъанавий, классик конструкцияга эга бўлган қонунчилик асосига таянади. У билан таққослаганда ҳозирги Ўз. Р ФКда мазкур институт бир оз такомиллашган ҳолда ўзида бир қатор янгича қоидаларни белгилайди. Биринчидан, Ўз. Р ФК мавжуд қоидаларни маълум маънода кенгайтирди ва аниқлаштирди. Ишонч билдирувчи (вакил) томонидан битим бўйича амалга оширилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида (вакиллик қилувчида) вужудга келишини, вакил учинчи шахслар билан топшириқ берувчининг номидан ва унинг манфаатлари йўлида тузилган битим бўйича тараф сифатида иштирок этмайди. Иккинчидан, тижорат вакиллигига алоқадор бўлган қатор махсус кўрсатмалар киритилди. Топшириқ шартномасида вакил топшириқ берувчи номидан ҳаракат қилиш мажбуриятини олиб, ўз юридик мазмунига кўра вакиллик қилиш шартномаси сингари аҳамият касб этади.(Ўз. РФКнинг 10 боби 129–133-моддалари). Шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар вакилнинг юридик ҳатти ҳаракатларидан келиб чиқиб унинг ўзида эмас, топшириқ берувчида ўзгаради ва бекор бўлади. Топшириқ шартномасининг ушбу муҳим белгиси бошқа ҳар қандай вакилик учун характерли бўлиб ҳисобланади. Шу жиҳатдан топшириқ шартномаси бир шахснинг бошқа шахс номидан вакиллик қилишига ўхшайди. У вакиллик қилишга оид муносабатларнинг асосини ташкил этади. Шу боис, Ўз. Р ФКнинг 46 бобидаги нормалар унинг 10 бобидаги қоидалар билан бир хилликда татбиқ этилади. Шарҳланаётган модда топшириқ шартномасида қатнашадиган шахслар доирасини чегараламайди. Топшириқ шартномасининг тарафлари бўлиб вакил ва топшириқ берувчи — муомалага лаёқатли юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳисобланади. Ушбу шартномада тараф сифатида 16 ёшга тўлган Ўз. Р ФКнинг 28-моддасига мувофиқ (эмансипация қилинган) жисмоний шахс, юридик шахс эса агар, унинг уставида назарда тутилган ёки бу унинг фаолиятига мувофиқ бўлса, қатнашиши мумкин. Вакил — топшириқ шартномаси бўйича иккинчи тарафга (топшириқ берувчига) топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобидан топшириқ 805 берувчи учун юридик аҳамиятга эга бўлган муайян ҳаракатларни содир этувчи шахсдир. Топшириқ берувчи — топшириқ шартномасига мувофиқ ўзининг номидан ва ўз ҳисобидан муайян юридик харакатларни амалга оширишни бошқа шахсга (вакилга) ишонган тарафдир. Топшириқ шартномасининг тузилиши ўзга шахсга субъектив ҳуқуқларга эга бўлиш ва мажбуриятларни бажариш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш заруриятини тақозо этади. Мазкур шартнома фуқаролар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг нисбатан кенг тарқалган тури ҳисобланади (ижарага бериш, уй жойни сотиш, моддий қимматликларни олиш, топшириқ ва хизматларни бажариш в.ҳк). 2. Топшириқ шартномасининг предмети — вакилнинг шундай юридик ҳатти ҳаракатларики, улар топшириқ берувчида муайян субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва бекор бўлишига олиб келади (ҳужжатларни имзолаш, битим тузиш, товар ва хизматларни қабул қилиш ва.ҳк). Ушбу юридик ҳатти-ҳаракатлар ўртасида битимлар энг асосий ўринни эгаллайди. Умуман, топшириқ шартномасининг предметини ҳаракатлар ташкил этмайди. Шундан англаш мумкинки, ҳар қандай юридик ҳаракатлар ҳам топшириқ шартномасининг предметини ташкил этавермайди. Бу шундай юридик ҳаракатларки, у чуқур шахсий характер касб этиши билан бирга, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилгани ҳолда вакиллик орқали амалга ошмайди (васиятнома тузиш, никоҳ шартномасини тузиш ва бекор қилиш, ота оналик ҳуқуқларини амалга ошириш, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш ва.ҳк). Топшириқ шартномасининг мақсади — вакилнинг топшириқ берувчи эга бўладиган субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳуқуқларини амалга ошириши. Ушбу шартнома ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиш асосига кўра консенсуал шартнома ҳисобланади. Топшириқ шартномаси ҳақ эвазига ва текин тузилиши мумкин. Ҳақ эвазига тузиладиган шартнома икки томонлама бўлади деган тушунча мавжуд. Топшириқ шартномаси ҳар қандай ҳолларда ҳам (ҳақ эвазига ёки текин) икки томонлама ҳисобланади — текинга тузиладиган шартномаларда нафақат вакилнинг мажбуриятлари, ҳеч бўлмаганда топшириқ берувчининг ижрони қабул қилиш мажбурияти ҳам мавжуд бўлади. 806 3. Кўпчилик ҳолларда вакилга топшириқ берувчига ўтиши билан тугайдиган бир хил ҳаракатларни бажариш мажбурияти юклатилади. Амалиётда шартнома шартларини келишиш, молиявий ҳисоб-китоблар ва бошқаларга ўхшаш катта ҳажмдаги турли ҳаракатларни бажариш сингари мураккаб топшириқлар бўлади. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида юридик хизматларни зарур профессионал даражада (судда ҳимоя қилиш, мулкни тасарруф этиш ва ҳ.к.) кўрсата олдиган айрим ташкилотлар (вакилнинг мутлоқ ҳуқуқлари) билан ҳам топшириқ шартномалари тузилади. 4. Илгариги қонунчиликда топшириқ шартномасининг шакли ҳақида махсус қоидани назарда тутилмаган ва уни умумий асосларда шаклан битимга ва шартномага тенглаштирилган эди, эндиликда шартноманинг ёзма шаклига риоя қилиш белгилаб қўйилди. 5. Мазкур қоида топшириқ шартномасини унинг ҳаракатда бўлиш муддатини кўрсатиш ёки кўрсатмасдан, уни тузиш имконини беради. Топшириқ шартномаси муддати вакил томонидан амалга оширилиши лозим бўлган топшириқнинг характерни ҳисобга олиб аниқланади. Агар, топшириқ шартномасида кўрсатилган топшириқдаги юридик харакатлар белгиланган муддатда бажарилиши лозим бўлса, унинг бузилиши қарздорнинг ўз вақтида етказиб бермаганлиги натижасида зарарни қоплаш, неустойкани тўлаб бериш сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Хусусан, олдин белгиланган вақтда топшириқ берувчи учун юборилган маҳсулотларни вакил иштирокида қабул қилиб олишда. Кўпинча топшириқни бажаришнинг аниқ муддати кўрсатилмайди, бунда вакил ва топшириқ берувчи ўзаро топшириқни бажарилиши лозим бўлган даврни келишиб олишади, яъни белгиланган вақт чегарисида вакил ушбу топшириқ шартномасини бажариши мақсадга мувофиқ. Ушбу давр топшириқ берувчининг вакилган берган ишончномасининг муддатидан ташқарига чиқиши мумкин эмас. Ноодатий усулда муддатни белгилаш топшириқ шартномасининг табиати билан белгиланади. Топшириқ берувчи манфаатлари доирасида топшириқ шартномасини бажаришда вакил кўзланган натижага эришиш учун тўлиқ кафолат булмайди, фақатгина ушбу натижага эришиш учун барча саъй ҳаракатларни амалга ошириши тўғрисида ваъда беради (бошқа 807 давлатга доимий яшаш учун кетган топшириқ берувчининг турар жойини, автомашинасини қатъий белгиланган муддатда сотиш). Шунинг учун топшириқ шартномасининг муддатининг ўтиши вакилнинг қарздорлигини келтириб чиқармайди. Топшириқ шартномасига асосан топшириқ берувчи вакилга ишончнома бериш орқали вакилнинг учинчи шахслар олдида ишончли вакил эканлигини легаллаштиради (расман ваколатлайди). Ушбу ишночнома вакилнинг ваколатларини белгилаб топшириқ шартномасининг шартларини ўзида акс эттиради. Ишончномада топшириқ шартномасида назарда тутилган юридик ҳаракатларнинг фақатгина бир қисми қамраб олиниши мумкин. Топшириқ берувчи ва вакил ўртасида низо келиб чиққанда топшириқ шартномасига асосланиб иш кўриш лозим бўлади. Шундай қилиб, вакил фақатгина топшириқ берувчи номидан ишончнома бўлгандагина иш кўриши мумкин. Ишончноманинг муддати Ўз. Р ФК 139-модда 1 қисмига асасон 3 йилдан ошиши мумкин эмас. Демак, агар топшириқ шартномаси бу муддатдан кўпроқ муддатга тузилган бўлса янги ишончнома тақдим қилиш зарур. 818-модда. Топшириқ шартномаси бўйича ҳақ тўлаш Агар қонун ҳужжатларида ёки топшириқ шартномасида назарда тутилган бўлса, топшириқ берувчи ишончли вакилга ҳақ тўлаши шарт. Агар топшириқ шартномаси иккала тараф ёки улардан бирининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлса, топшириқ берувчи, агар шартномада бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, ишончли вакилга ҳақ тўлаши шарт. Ҳақ тўлаш назарда тутилган топшириқ шартномасида тўланадиган ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш ҳақидаги шартлар бўлмаса, ҳақ ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ шунга ўхшаш хизматлар учун одатда қабул қилинган нархлар бўйича белгиланади ва топшириқ бажарилганидан кейин тўланади. Вакил талаб қилинган ҳамма ҳаракатларни тегишли даражада амалга оширган, бироқ топшириқ у айбдор бўлмаган ҳолда бажарилмай қолган тақдирда ҳам ҳақ тўланиши керак. 808 Тижорат вакили сифатида иш олиб борувчи ишончли вакил ушбу Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ, топшириқ берувчига топширилиши керак бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли. 1. Ушбу модданинг мазмуни қарийиб тўлиқлигича янги ҳисобланди. Умумий қоидага асасон бу турдаги шартнома ҳақ олинмайдиган ҳисобланади. Қочонки топшириқ берувчи томонидан ҳақ тўлаш мажбурияти қонун ҳужжатларида ёки топшириқ шартномасида назарда тутилган бўлсагина ҳақ тўланадиган ҳисобланади. 2. Топшириқ шартномасининг мустақил тури сифатида тижорат вакили билан муносабатларни тартибга солувчи шартнома кўрилади (ФК 133- модда). Тижорат вакили билан тузиладиган шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса ҳақ тўланадиган ҳисобланди. Ҳақ тўланмайдиган топшириқ шартномасидан фарқли равишда тижорат вакили билан тузиладиган шартнома ҳақ тўланадиган ҳисобланади (ФК 133-модда 3-қисм). Шундай қилиб, бу ерда тўлаб бериш презумпцияси амал қилади. 3. Ҳақ тўланадиган топшириқ шартномасида нархлар томонлар келишувига асосан белгиланади. Топшириқ шартномасининг нархи борасида қонунчиликда қандайдир тарифлар, прейксурантлар ёки нархларни меъёрлаштирувчи императив (мажбурлов) нормалар мавжуд эмас. Тўлаб бериладиган ҳақнинг миқдори масаласига, бошқа ҳолатлардаги каби муҳим аҳамият берилмайди. Шартномада тўлаб бериладиган ҳақнинг миқдори кўрсатилмаган бўлса, ФК 356-модда 4-қисмига асосан шунга ўхшаш ҳолатларда айнан шундай хизматлар учун тўланадиган миқдорда тўланиши лозим. Демак, ҳақ тўланадиган топшириқ шартномаси учун тўлаб бериладиган ҳақнинг миқдори муҳим шарт ҳисобланмайди, миқдор белгиланмаган бўлса тўлаб бериладиган ҳақнинг миқдоридан келиб чиқиб одатда бундай юридик хизмат учун тўланадилан ҳақ миқдоридан тўлаб берилади. 4. Вакил талаб қилинган ҳамма ҳаракатларни тегишли даражада амалга оширган, бироқ топшириқ у айбдор бўлмаган ҳолда бажарилмай қолган тақдирда ҳам ҳақ тўланиши керак. Мисол учун, ҳақ тўланадиган топшириқ шартномасига асосан вакил турар жойни сотиш бўйича барча ҳаракатларни амалга оширди. Лекин кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг кескин тушиши оқибатида белгиланган муддатда ушбу уйни топшириқ берувчи томонидан қатъий белгиланган нархда сота олмади. 809 5. Ушбу модданинг 5-қисмида назарда тутилган қоидалар янги ҳисобланади. Тижорат вакилининг манфаатлари одатдаги вакилнинг манфаатларидан фарқли равишда катта миқдорда ҳимояга эга. Тижорат вакилига, топшириқ берувчига топширилиши керак бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туриш ҳуқуқи берилган. Бундай талабларга ҳақ тўлаш, топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш киритилиши мумкин. 819-модда. Топшириқни топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бажариш Вакил ўзига берилган топшириқни топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бажариши шарт. Топшириқ берувчининг кўрсатмалари аниқ, йўл қўйиладиган ва бажариладиган бўлмоғи керак. Агар ишнинг ҳолатларига кўра топшириқ берувчининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса ҳамда вакил топшириқ берувчидан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёхуд ўз сўровига оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, у топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли. Бундай ҳолларда вакил хабар бериш имкони туғилиши биланоқ йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида топшириқ берувчига хабар бериши шарт. Топшириқ берувчи тижорат вакили сифатида иш олиб борадиган вакилга топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб олдиндан сўров юбормаган ҳолда топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқиш ҳуқуқини бериши мумкин. Бундай ҳолларда тижорат вакили, агар топшириқ шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида топшириқ берувчига оқилона муддатда хабар бериши шарт. 1. Биринчи қисм фуқаролик қонунчилигида олдин бўлган ҳолатни акс эттиради. Топшириқ берувчининг ишончли вакилга берадиган кўрсатмалари аниқ, йўл қўйиладиган ва бажариладиган бўлмоғи кераклиги тўғрисидаги ҳолат янги ҳисобланди. Ушбу нормага мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: вакил бозордаги ҳолатнинг ўзгараётганлигини билиб нархлар тушиб 810 кетмасдан имкон даражасида максимал нархларда товарларни сотиш тўғрисида қарор қабул қилади, чунки тезда қарор қабул қилиш лозим. Чунки бу борада топшириқ берувчининг кўрсатмасини қисқа муддатда олиш имкони йўқ, вакилнинг ҳаракатлари топшириқ берувчининг манфаатларига мос келади. Ушбу шартлардан бири мавжуд бўлмаганда (айтайлик, вакил имконияти бўла туриб топшириқ берувчидан рухсат олмади) шартнома бўйича етказилган салбий оқибатни қоплаш вакил зиммасига юклатилади. Агар ишнинг ҳолатларига кўра топшириқ берувчининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса ҳамда вакил топшириқ берувчидан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёхуд ўз сўровига оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, у топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли. Бундай ҳолларда вакил хабар бериш имкони туғилиши биланоқ йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида топшириқ берувчига хабар бериши шарт. 2. Тижорат вакили билан бўладиган муносабатларда қонунчиликда топшириқ берувчининг кўрсатмаларига риоя қилиш бўйича бошқа қоидалар ўрнатиш имконияти назарда тутилган: топшириқ берувчи шартномада олдиндан хабардор қилмасдан кўрсатмалардан четга чиқиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиши мумкин агарда барча кўрсатмалардан четга чиқишлар топшириқ берувчи манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган бўлса. Ушбу ҳолатларда тижорат вакили оқилона муддатда содир этилган четга чиқишлар тўғрисида хабардор қилишга мажбур. Ёки топшириқ шартномасида четга чиқиш холатларида хабардор қилиш муддатлари ёки хабардор қилиш усуллари тўғрисидаги қоидалар мустаҳкамланиши лозим. Ушбу модданинг 3 қисмида мустаҳкамланган қоидалар диспозитив ҳисобланади, топшириқ берувчи четга чиқишлар тўғрисида хабардор қилиш борасида вакилга эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини бериб қисқа муддатларда хабардор қилиш мажбуриятини олиб ташлаши мумкин. 820-модда. Вакилнинг мажбуриятлари Вакил қуйидагиларни бажариши: ўзига берилган топшириқни ушбу Кодекснинг 822-моддасида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, шахсан ўзи бажариши; 811 топшириқ берувчининг талабига мувофиқ унга топшириқ қандай бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туриши; топшириқни бажариш учун тузилган битимлар бўйича олинган ҳамма нарсани кечиктирмасдан топшириқ берувчига топшириши; топшириқ бажариб бўлинганидан кейин амал қилиш муддати тамом бўлмаган ишончномани кечиктирмасдан топшириқ берувчига қайтариб бериши ва, агар шартнома шартларига ёки топшириқнинг хусусиятига кўра зарур бўлса, ҳисобот тақдим этиб, унга исботловчи ҳужжатларни илова қилиши шарт. 1. Топшириқ шартномаси ҳақ тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъий назар ўзаро тузилган шартнома ҳисобланади. Топшириқ берувчи ҳам вакил ҳам шартномага асосан ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Топшириқ шартномасида шахсан ишонч билдирилганлигини инобатга олиб вакилнинг бош мажбурияти бу топшириқни шахсан бажариши ҳисобланади. Жисмоний шахслар учун бу топшириқ бўйича юридик ҳаракатларни шахсан бажариш ҳисобланса, юридик шахслар учун эса — унинг органлари ёки ишчилари томонидан бажарилиши ҳисобланди. Шартнома предметидан келиб чиқиб шахсан бажариш тўғрисидаги мажбурият фақат юридик ҳаракатлар учун тегишли. Объектив сабабларга кўра вакил ҳар доим ҳам топшириқларни шахсан ўзи бажара олмаслиги мумкин (касаллик, хизмат сафари, енгиб бўлмайдиган кучлар таъсирида ва бошқалар). Бу ҳолатларда топшириқ берувчининг манфаатларини таъминлаш бўйича юридик ҳаракатлар содир этиш лозим бўлса, вакил истисно тариқасида ушбу топшириқни бажаришни бошқа шахсгаўринсбосарига топшириши мумкин. (ФК 822-моддасининг шарҳига қаранг). 2. Вакил топшириқ берувчининг талабига мувофиқ топшириқ қандай бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туришга мажбур, яъни шартнома мақсадларига эришиш учун тўсқинлик қилувчи барча ҳолатлар тўғрисида хабар бериши лозим. Бу топшириқ берувчига доимо хабардор бўлиб бориш имкониятини беради ва зарурият туғилганда ўз вақтида муносабат билдириш ва ўз манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган холатнинг олдини олиш ёки кўрсатмани ўз фойдасига хизмат қиладиган тарзда ўзгартириш имкониятини беради. 3. Топшириқ берувчига топширилиши лозим бўлган пуллар, буюмлар, ҳужжатлар ва бошқа нарсалар вакил томонидан қабул қилиб олингандан 812 бошлаб топшириқ берувчига топширилган ҳисобланади. Шу сабабли, ушбу нарсаларни топширишда вакил айби билан кечиктириш ёки рухсатсиз ҳаражат қилиш ҳолатларида топшириқ берувчи нафақат унга тегишли бўлган нарсаларни қайтариш балки етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Вакил топшириқ берувчига топширилиши керак бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туриш ҳуқуқи берилган (Ўз. Р ФК 818-модда 5 қисми). 4. Вакил топшириқни бажариб бўлинганидан ёки шартнома бекор қилингандан кейин амал қилиш муддати тамом бўлмаган ишончномани кечиктирмасдан топшириқ берувчига қайтариб бериши шарт. Вакил топшириқни бажариб бўлгани ҳақида топшириқ берувчига тўлиқ ҳисобот тақдим этиши, унга исботловчи ҳужжатларни илова қилиши шарт. Ушбу мажбуриятларни бажариш мураккаб топшириқлар учун муҳим аҳамият касб этади. 821-модда. Топшириқ берувчининг мажбуриятлари Агар топшириқ шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топшириқ берувчи қуйидагиларни бажариши: вакилни топшириқни бажариш учун зарур маблағлар билан таъминлаши; вакил шартномага мувофиқ бажарган ишни кечиктирмасдан қабул қилиб олиши; вакил топшириқни бажариш учун қилган зарур харажатларни тўлаши; топшириқ бажарилганидан кейин, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган бўлса, вакилга ҳақ тўлаши шарт. 1. Модомики, вакил топшириқ берувчи манфаатлари юзасидан ҳаракат қилар экан, у топшириқ берувчи ҳисобидан ҳаракат қилади. Шундай экан, топшириқ берувчи вакилни топшириқни бажариш учун зарур маблағлар билан таъминлашга мажбур. 2. Топшириқ берувчи томонидан ишни кечиктирмасдан қабул қилиб олиш тўғрисида гап кетар экан шартномага асосан уни бажариш назарда тутилади. Топшириқ берувчи вакил шартномага мувофиқ бажарган 813 ишни кечиктирмасдан қабул қилиб олишга мажбур. Қабул қилиб олмаган тақдирда топшириқ берувчи муддатини ўтказиб юборган кредитор ҳисобланади. 3. Шартномада бундай ҳолат назарда тутилганми ёки йўқми бундан қатъий назар топшириқ берувчи вакил топшириқни бажариш учун қилган зарур харажатларни тўлашга мажбур. Шартномада вакилнинг топшириқни бажариш учун зарур маблағлар билан олдиндан таъминлаш ёки кейинчалик қилинган харажатларни қоплаш тўғрисида шарт мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно. Вакилнинг топшириқни бажариш учун ўз ҳисобидан харажат қилиб кейинчалик топшириқ берувчидан ундириб олиш масасали қонунчиликда назарда тутилмаган. Лекин вакил топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб топшириқни бажариш мақсадида ўз маблағларини сарфлаши мумкин. Вакилнинг харажатлари миқдори чегараси қонунчилик билан белгиланмаган. Топшириқ шартномасида томонлар харажатларнинг максимал чегарасини белгилаб қўйган бўлсаларда, бу ҳолат вакилга қўшимча қилинган ишни бажариш билан боғлиқ зарур ҳаражатларни талаб қилишга тўсқинлик қилмайди. 4. Номоддий хизматлар кўрсатиш бўйича мажбуриятларда ҳақ тўлаш иккинчи даражали элемент ҳисобланди. Қонунчилик топшириқ шартномасининг қўлланиш доирасини нафақат мажбурий муносабатларда балки, топшириқ шартномасини ихтиёрий вакиллик пайдо бўлишига ассос сифатида кўриб чиқади. Бунга ҳақ тўланмайдиган тошириқ шартномаси мисол бўла олади. Топшириқ шартномасига асосан ҳақ тўлаш агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада топшириқ берувчининг вакилга ҳақ тўлаш мажбурияти назарда тутилган бўлса, вакилга ҳақ тўлаши шарт. 822-модда. Топшириқни бажаришни бошқа шахсга ишониб топшириш Агар топшириқ шартномасида назарда тутилган бўлса ёки вакил топшириқ берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вазият тақозоси билан мажбур бўлса, вакил топшириқнинг бажарилишини бошқа шахсга (ўринбосарга) топширишга ҳақли. 814 Топшириқни бажаришни бошқа шахсга ишониб топширган вакил бу ҳақда дарҳол топшириқ берувчини хабардор қилиши шарт. Топшириқ берувчи вакил танлаган ўринбосарни рад этишга ҳақли, ўринбосарнинг номи топшириқ шартномасида келтирилган ҳоллар бундан мустасно. Агар вакил ўринбосарининг номи шартномада кўрсатилган бўлса, вакил ишларнинг ўринбосар томонидан олиб борилиши учун жавобгар бўлмайди. Агар ишларнинг ўринбосар томонидан олиб борилиши топшириқ шартномасида назарда тутилган бўлса-ю, лекин ўринбосарнинг номи унда кўрсатилган бўлмаса, вакил ўринбосарнинг айбли ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди. Агар вакилнинг ўринбосари томонидан иш юритилиши топшириқ шартномасида назарда тутилмаган бўлса, вакил ўз ўринбосарининг ҳар қандай ҳаракатлари учун жавобгар бўлади. 1. Ушбу модда умумий қоидадан истиснолар қилиш мумкинлигига рухсат беради, юқорида таъкидлаб ўтилганидек (ФК 820-модда 1-қисми), вакил топшириқни шахсан бажариши лозим. Бундай номоддий воситачилик хизматларида вакилнинг шахси муҳим аҳамият касб этади. Вакил топшириқни бажаришда у ёки бу шахсларнинг ёрдамига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, уларга алоҳида вазифалар бериши мумкин, масалан, олинган товарларни санаш, омбордан товарларни олиб бериш, ҳисоб-китоб ишларни амалга ошириш ва бошқалар. Агар, ишончномада ёки топшириқ шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ёрдамчиларнинг ҳаракатлари топшириқ берувчининг зиммасига мажбурият юкламайди. Бироқ топшириқни бажарилишини тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга топширишга (ФК 140-моддасида) назарда тутилган ҳолатларда ва шартларда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Топшириқнинг бажарилишини бошқа шахсга топшириш ўзига хос мажбурият юклайди, чунки ишончномада назарда тутилган бўлса ёки топшириқ берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вазият тақозоси билан мажбур бўлсагина бошқа шахсга алмаштириш ҳуқуқига эга. Чунки, вакилнинг ўзи ишонч билдирилган шахс ҳисобланади, шу сабабли у топшириқнинг бажарилишини ўринбосарига топширганлиги тўғрисида дарҳол топшириқ берувчига бу ҳақда хабар бериши лозим. 815 Мисол учун, қарзни бошқага ўтказиш тўғрисидаги ишларда, бундай ишларни бошқа шахсга топширишда кредитор-топшириқ берувчининг розилиги керак бўлади, шу сабабли вакил томонидан тайинланган ўринбосар топшириқ берувчи томонидан четлаштирилиши мумкин. 2. Ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатилган ҳолатлар янги ҳисобланади. Топшириқ берувчининг топшириғини бажаришни ўринбосарга топширган вакил ўринбосарнинг ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб берадими деган саволга ойдинлик киритади. Ўз-ўзидан тушунарлики, агар ўринбосар топшириқ берувчи томонидан тайинланган бўлса, унинг ҳаракатлари учун вакил жавоб бермайди. 3. Қонунчиликдаги барча талабларга риоя қилган ҳолда топшириқни бажаришни ўринбосарга топширган вакил топшириқ берувчи олдида фақатгина танлаган ўринбосари учун жавоб беради, ўринбосарнинг хатти-ҳаракатлари учун эмас. Мисол учун, вакил мураккаб ускунани қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаш масаласини, ушбу ускунанинг характеристикаси, хусусияти ва бошқа ҳолатлар тўғрисида тасаввурга эга бўлмаган шахсга ўринбосар сифатида топширса, нолойиқ ўринбосарга топширгани учун топшириқ берувчи олдида ушбу танлови учун жавоб беради. Бироқ топшириқ шартномасида бўлиши мумкин бўлган ўринбосар кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда вакил топшириқ шартномасида кўрсатилган ўрибосарга топшириб топшириқ берувчи олдида на ўринбосарнинг танлови учун, на унинг ҳатти-харакати учун жавоб бермайди. Агарда, топшириқ шартномасида ўринбосар томонидан ишларни юритиш масаласи кўрсатилмаган бўлса, вакил ўз ўринбосарининг барча ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беради. 823-модда. Топшириқ шартномасининг бекор бўлиши Топшириқ шартномаси: топшириқ берувчи топшириқни бекор қилиши; вакил топшириқдан бош тортиши; топшириқ берувчининг ёки вакилнинг вафот этиши, улардан бирининг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилиши натижасида тўхтатилади. 816 Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, вакил эса топшириқдан бош тортишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги келишув ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Агар вакил топшириқ шартномасининг бекор қилингани ҳақида билмаган ва билиши лозим бўлмаган бўлса, унинг топшириқ берувчининг кўрсатмасига мувофиқ қонуний равишда қилган ҳаракатлари топшириқ берувчи (унинг қонуний вориси) зиммасига учинчи шахслар ва вакилга нисбатан мажбурият юклайди. Тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакил билан топшириқ шартномасидан бош тортаётган тараф шартномани бекор қилиш тўғрисида иккинчи тарафни, агар шартномада узоқроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабардор қилиши шарт. Тижорат вакили бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи ўз топшириғини ана шундай олдиндан хабар бермай туриб бекор қилишга ҳақли. 1. Вакил томонидан мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши билан ҳамда бошқа асосларга кўра мажбуриятларнинг тугаши билан топшириқ шартномаси бекор бўлади. Томонлардан бирининг бир томонлама шартномани бекор қилиши мумкинлиги топшириқ шартномасининг ўзига хос томонларидан бири ҳисобланади. 2. Топшириқ берувчи ёки вакилнинг ўлими билан боғлиқ вазиятлар, улардан бирини муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳолатлари топшириқ шартномасини бекор қилиш учун алоҳида ҳолат ҳисобланиб қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларнинг бекор бўлиши билан бир қаторда бекор бўлиши мумкин. Демак, вакилнинг ўлими билан топшириқ шартномасини бажариш имконияти қолмайди. Бу турдаги шартномаларга ҳуқуқий ворисликни қўллаб бўлмайди. Лекин, вакилнинг ворисларига топшириқ шартномасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги ахборотни хабар қилиш мажбурияти ҳамда топшириқ берувчининг мулкини қўриқлаш чораларини кўриш юклатилади. Хусусан, ворислар топшириқ берувчининг мулкини кўрсатиши ва сақлаши ҳамда унга мулкни ва ҳужжатларни топшириши лозим. Худди шундай мажбурият топшириқ берувчининг вазифаларини бажарувчи юридик шахсни тугатувчига ҳам юклатилади (825-модда 1-қисми). Топшириқ берувчи ҳисобланган фуқаронинг ўлими, 817 унинг номидан юридик ҳаракатлар олиб боришни, вакилнинг ўлими эса — шахсан топшириқни бажаришни истисно қилади. Вакилни муомалага лаёқатсиз, чекланган муомала лаёқатли ёки бедарак йўқолган деб топиш ҳолатларда топшириқ шартномасини шахсан бажариш автоматик равишда мумкин эмас. Топшириқ берувчининг бедарак йўқолганлиги, вафот этганлиги ёки муомалага лаёқатсиз бўлиб қолганлиги ёхуд муомала лаёқатининг чекланганлги туфайли топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳимоя қилиш вазифаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирор-бир шахсга, масалан, васийга, ҳомийга юклатилгунга қадар вакил ишни олиб боришга, топшириқни адо этишга мажбур бўлади. 3. Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, вакил эса топшириқдан бош тортишга ҳақли. Шундай қилиб, топшириқ шартномаси исталган вақтда томонлардан бирининг хоҳишига кўра бир томонлама бекор қилиниши мумкин. Шу билан бирга, топшириқ шартномасини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқий ҳисобланиб ва мажбуриятларнинг бузилиши сифатида кўриб чиқилмайди. Бундан ташқари, ушбу нормада топшириқ шартномасидан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқини ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Ушбу қоида императив ҳисобланди. Бу ҳолат сабаблими ёки сабабсизми, асослими ёки асоссизми, топшириқ шартномасининг томонлари учун тегишли, жисмоний шахсми ёки юридик шахсми бунга боғлиқ эмас. Одатда ушбу қуйидагича изоҳланади, топшириқ берувчи билан вакил ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар мавжуд бўлиши лозим, исталган вақтда ушбу сифатнинг йўқолиши билан топшириқ берувчи ҳам вакил ҳам топшириқ шартномасини бажаришдан бош тортиши мумкин. Бироқ, ушбу муносабатлардан томонлар ўртасидаги ишонч муносабатлари қанчалик муҳим аҳамият касб этса, топшириқ шартномасининг предмети сифатида номоддий хизматларнинг иқтисодий ўзига хослиги ҳам шу даражада муҳим ҳисобланди. Топшириқ берувчи томонидан агар вакил топшириқни бажаришни хоҳламаса уни ушбу топшириқни бажаришга мажбурлайдиган ҳуқуқий таъсир ўтказиш усуллари мавжуд эмас. Топшириқ берувчи вакилга тўлиқ ишониши лозим. Модомики, топшириқ берувчи томонидан топшириқнинг бекор қилиниши ва вакилнинг топшириқни бажаришдан бош тортиши топшириқ 818 шартномасини бекор қилишга ҳуқуқий асос бўлиб, умумий қоидага асосан, топшириқ шартномасини бир томонлама бекор қилиниши иккинчи томонга шартномани бекор бўлиши билан боғлиқ етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаб қилишга асос бўлмайди. ФКда ушбу қоидани истисно қиладаган ҳолат кўзда тутилмаган. Шу билан бирга, шунга ўхшаш ҳолатларда томонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш механизми РФ қонунчилигида кўзда тутилган бўлиб унда вакил ёки топшириқ берувчининг бир томонлама ҳаракати натижасида шартномани бекор қилиш имконияти мавжуд. РФ ФК 978-моддасининг 2 ва 3-қисмлари қуйидаги қоидаларни кўзда тутади: «Топшириқ берувчининг топшириғини бажаришдан вакилнинг бош тортиши топшириқ шартномасини бекор бўлиши билан боғлиқ етказилган зарарни қопламасликка асос бўлмайди, лекин топшириқ берувчи ўз манфаатларини бошқача ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатлар бундан ташқари ҳамда вакилнинг тижорат вакили сифатида шартномани бажаришдан бош тортиши истисно қилиниши мумкин». Масалан, топшириқ берувчи узоқ вақт чет элда хизмат сафарида бўлган вақтда вакил топшириқ шартномаси бажаришдан бош тортса, у дархол ўринбосар қўйишга ёки бошқа вакил тайинлашга имконияти бўлмаса. Вакилнинг бош тортиши натижасида ўз вақтида мулкни топширмаслик, мулкни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида тўлай олмаслик ва бошқа топшириқ берувчи зарар етади. Модомики топшириқ берувчининг ҳолати ўша вақтда ўз манфаатларини ҳимоя қилишган имкон бемаган бўлса, вакил топшириқ берувчига етказилган зарани қоплашга мажбур. Бу қоидани (вакил томонидан етказилган зарарни қоплаш) Ўз. Р ФКда мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 4. Агар, вакил топшириқ шартномасининг бекор қилинганлигини билмаган ёки билиши мумкин бўлмаган бўлса, унинг топшириқ берувчининг кўрсатмасига асосан содир этган ҳатти-ҳаракатлари топшириқ берувчининг (унинг ҳуқуқий ворисининг) учинчи шахслар ва вакил олдида мажбурият юклайди. Тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакилнинг топшириқ шартномасини бекор қилиши ўзига хос қоида белгиланган. Ушбу ҳолатда тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакил билан топшириқ шартномасидан бош тортаётган тараф шартномани бекор қилиш тўғрисида 819 иккинчи тарафни, агар шартномада узоқроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабардор қилишга мажбур. Бу қоида топшириқ берувчининг ҳам вакилнинг манфаатларига тўғри келади. Тижорат вакили бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи ўз топшириғини ана шундай олдиндан хабар бермай туриб бекор қилишга ҳақли. 824-модда. Топшириқ шартномасини бекор қилиш оқибатлари Агар топшириқ шартномаси топшириқ вакил томонидан тўлиқ бажарилишидан олдин бекор қилинган бўлса, топшириқ берувчи вакилга топшириқни бажариш вақтида қилинган чиқимларни тўлаши, вакилга ҳақ берилиши керак бўлганида эса, унга бажарилган ишга мувофиқ ҳақ тўлаши ҳам шарт. Бу қоида вакил топшириқнинг бекор қилинганини билган ёки билиши лозим бўлганидан кейин бажарган топшириққа татбиқ этилмайди. Агар, топшириқ шартномаси вакил томонидан тўлиғича бажарилгунча бир томонлама бекор қилинса, қайси томоннинг ташаббуси билан шартнома бекор қилинганлигидан қатъий назар томонлар белгиланган мажбуриятларни бажариши лозим. Вакил топшириқ берувчига тегишли бўлган барча нарсаларни шу жумладан, ишончномани қайтаришга мажбур ҳисобланса, топшириқ берувчи вакилга топшириқ шарномаси бекор қилингунга қадар бўлган вақтда қилинган чиқимларни тўлашга мажбур. Бундан ташқари, ҳақ тўланадиган топшириқ шартномаларида топшириқ берувчи топшириқ шарномаси бекор қилингунга қадар бўлган вақтга тўланиши лозим миқдордаги ҳақни вакилга тўлаб беришга мажбур. Агар вакил топшириқ берувчи томонидан топшириқ шартномаси бекор қилингундан кейин ҳам уни бажаришда давом этса, бу ҳақда хабардор бўлган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб қилган чиқимларни ундириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 825-модда. Топшириқ шартномасида ҳуқуқий ворислик Вакил вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари ёки мерос мулкнинг сақланишини таъминлаш мажбурияти юклатилган бошқа шахслар топшириқ шартномаси бекор қилиниши ҳақида топшириқ берувчига кечиктирмай хабар беришлари ҳамда топшириқ берувчининг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чораларни кўришлари, хусусан, топшириқ берувчининг ашёларини, шунингдек ҳужжатларини сақлаб қўйишлари, сўнгра эса унга топширишлари шарт. Вакил (ишончли вакил) бўлган юридик шахсни тугатаётган шахснинг зиммасида ҳам шундай мажбурият бўлади. Вакил (ишончли вакил) сифатида иш олиб бораётган юридик шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи бу ҳақда дарҳол хабардор қилиниши керак. Мазкур ҳолатда бундай юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар топшириқ берувчи ўттиз кунлик муддатда топшириқ шартномасидан бош тортишини маълум қилмаса, унинг қонуний ворисига ўтади. Вакил вафот этган тақдирда ёки вакил ҳисобланган юридик шахс тугутилганда мазкур модда учинчи шахсларга белгтланган мажбуриятлар юклайди. Ушбу ҳолатларда вафот этган шахснинг ворислари ёки юридик шахсни тугатган ликвидатор топшириқ берувчининг манфаатларини таъминловчи чоралар кўришга мажбур. Вафот этган шахснинг ворислари топшириқ берувчига тегишли бўлган буюмларни, ҳужжатларни сақлашга ҳамда ушбу мулкларни топширишга мажбур деган олдин мавжуд бўлган қоидани тўлдиради. Худди шу қоиданинг юридик шахснинг ликвидатори учун ҳам қўлланиши янги ҳисобланади.




  1. БОБ. ВОСИТАЧИЛИК 832-модда. Воситачилик шартномаси Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт. Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. Воситачилик шартномаси муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент воситачига топширган комитентнинг манфаатларини кўзлаб ва унинг ҳисобидан битим тузиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслик ҳақида мажбурият олган ҳолда ёки бундай мажбуриятни олмаган ҳолда, воситачилик нарсаси бўлган товарларнинг ассортименти хусусида шартлар қўйилган ёки қўйилмаган ҳолда тузилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида айрим турдаги воситачилик шартномасининг хусусиятлари назарда тутилган бўлиши мумкин. 1. Воситачилик шартномаси (инг. contract of comission) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий келишувларининг энг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади. У юридик хизмат кўрсатишда восита бўлиб хизмат қиладиган шартномалар турига киради. Унинг ёрдамида мулкни ҳақ эвазига реализация қилиш бўйиса битимлар амалга оширилади. Бундай битимларнинг тузилиши, авваламбор, мулк эгаси учун фойдалидир, чунки бундай битим ёрдамида у харидор излаш заруратидан, у билан шартнома тузиш ва уни расмийлаштириш 837 каби бошқа ташвишлардан ҳалос бўлади. Унинг ўрнига ьу вазифани профессионал воситачи бажаради. Шартли равишда биз ушбу шартномани мулк олди-сотди воситачиликси (ушбу шартномада комитент воситачига ўз мулкини келишилган нархрларда муайян мукофот эвазига сотишни топширади) ҳамда мулкни қўлга киритиш воситачиликсига (бу ҳолатда воситачи мукофот эвазига комитент учун келишилган нархларда мулкни қўлга киритиш мажбуриятини олади) бўлишимиз мумкин. Шу билан бирга ушбу ьитим харидор учун ҳам фойдали ҳисобланади. Воситачилик шартномаси бўйича ҳуқуқий муносабатларда уста субъект иштирок этади: воситачи (воситачи), комитент (мулкни сотадиган ёки харид қиладиган шахс), учинчи шахс (комитент ҳисобига ва унинг манфаатлари учун воситачи битим тузадиган шахс). Аммо, фақат воситачи ва комитент шартнома тарафлари ҳисобланади. Воситачилик шартноаси иккитомонлама ва консенсуал шартномадир. 2. Воситачилик шартномаси топшириқ шартномаси билан ўхшаш хусусиятларга эга. Масалан, ҳар иккала шартномада ҳам ижрочилар топширувчиниг манфаатлари йўлида ҳаракат қиладилар; шартномалар ёзма равишда тузилиши керак. Шу билан бирга уларнинг муайян фарқлари ҳам бор. Биринчиан, топшириқ шартномаси ҳам ҳақ эвазига, ҳам бепул бўлиши мумкин. Воситачилик шартномаси ҳар доим ҳақ эвазига бўлиб, бу унинг шаҳсий ишончга асосланишинига йўл қўймайди. Демак, воситачи топширилувчидан фарқли равишда бир томонлама тартибда ҳамда сабабсиз шартнома ижросидан бош тортишга ҳақли эмас, фуқаро-комитентнинг ўлими ёки юридик шахс-комитентнинг тугатилиши шартноманинг тугатилишига олиб келмайди, чунки бунда ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилади. Иккинчидан, воситачилик шартнома предмети бўлиб битимлар хизмат қилади (одатда, комитент мулки олдиғ-сотдиси бўйича), топшириқ шартномаси предмети сифатида эса топшириқ берувчининг муайян юрилдик ҳаракатларини бажариш (ҳужжатларни имзолаш, битимлар тузиш, иш ва товарларни қабул қилиш кабилар) эътироф эилади. Шундай қилиб, юқорида таъкидланганидек, ёзма равишда тузилиши шарт. Ушбу норма императив характерга эга бўлиб, ушбу шартга риоя қилинмаслиги шартноманинг тузилган вақтидан бошлаб ҳақиқий эмаслигига олиб келади (ФК 832-модда 1-қисм). 838 Учинчидан, воситачи бевосита битим тарафи ҳисоблаади. Комитент эса ҳатто, битимда номи келтирилган ёки битимни ижро этиш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатга киришганда ҳам битим иштирокчисига айланади (ФК 832-модда 2-қисм). Шунинг учун воситачи билан ҳуқуқий муносабатга киришадиган учинчи шахс воситачини товар эгаси деб ўйлаши мумкин. Шунга боғлиқ ҳолда, воситачи билан учунчи шахс томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар айнан воситачида вужудга келади. Ушбу ҳусусиятдан келиб чиқиб, учинчи шахс барча низоларни воситачи билан бирга ҳал этади. Шу нуқтаи назардан, битим бўйича барча ҳужжатлар воситачига расмийлаштирилади ва воситачи комитент топшириғига кўра ҳаракат қилаётганлигини билдириш мажбуриятига эга бўлмайди. Бундан фарқли равишда топширилувчи ҳар доим топширувчининг кўрсатмаси бўйича ва унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилувчи шахс сифатида намоён бўлади. 3. ФК


  1. модда 3-қисмига кўра келишилган ҳудудда белгиланган муддатда ёки муддат белгиламасдан комитентга товарни мустақил ёки бошқа воситачилар орқали сотиш ҳуқуқини бериш орқали муайн турдаги товардар юзасидан воситачилик шартномасини тузишда катта имконият яратилган. Шунга кўра комитент воситачига шу ҳудуддаги бошқа шахсларнинг шундай товарлари бўйича воситачи бўлишни таъқиқлаб қўйиши мумкин. Шунингдек, воситачи шундай шарт қўйиши мумкинки, унга кўра комитент учинчи шахсларга унга топширилган битимларга ўхшаш битимларни тузишни топширмаслиги лозим бўлади ва ҳкз. 4. Шуни таъкидлаш керакки, тадбиркорлик муносабатларида қонунлар ва қонуности актлари билан воситачилик шартномасининг бошқа турлари ҳам тартибга солиниши мумкин. Шу нуқтаи назардан, уларга нисбатан Фуқаролик кодексининг умумий қоидалари қўллаанилади.




  1. модда. Воситачилик ҳақи

Комитент воситачига ҳақ тўлаши, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун кафолатни ўз зиммасига олган (делькредере) ҳолларда эса шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ ҳам тўлаши шарт. Агар шартномада бу миқдор назарда тутилган бўлмаса ва у шартноманинг шартларидан келиб чиққан 839 ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса, ҳақ миқдори ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланади. Агар воситачилик шартномаси комитентга бојлиқ сабаблар билан бажарилмаган бўлса, воситачи воситачилик ҳақига, шунингдек қилинган харажатларнинг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади. Воситачилик шартномасининг таърифидан келиб чиқиб, комиссииявий келишув ҳақ эвазига тузиладиган шартномани назарда тутади — воситачи ҳақ эвазига комитентга хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, агар воситачи учинчи шахс (делькредере) томонидан битимнинг ижро этилганлиги учун масъулиятни зиммасига олса, у алоҳида, қўшимча мукофот олиў ҳуқуқини қўлга киритади, Агар шартномада бу мукофот суммаси назарда тутилмаган бўлса ва белгиланиши мумкин бўлмаса, ушбу шартлардан келиб чиқиб, унинг ижро этилиши ўхшаш товарлар, ишлар ва хизматлар учун қиёсий ҳолатларда кўзда тутиладиган нархлар билан белгиланади (Ўз Р 833-модда 4 қисм). Комиссион мукофот миқдори қуйидаги кўринишда белгиланиши мумкин: воситачи томонидан бажарилган битимнинг нархига боғлиқ бўлмаган белгиланган нархда; комитент тайинлаган нарх билан воситачи битимни бажарадиган кўпроқ фойдалироқ нарх ўртасидаги фарқ кўринишида; воситачи томонидан амалга оширилган битимнинг фоизларида; тарафлар томонидан келишилган бошқа усулда. 1. Воситачи воситачилик шартномаси комитентнинг айби билан бажарилмаган ҳолларда комиссион мукофот ва ўзи томнидан қилинган харажатларни қоплашга бўлган ҳуқуқни сақлаб қолади.



  1. модда. Воситачилик топшириғини бажариш

Воситачи учинчи шахс билан ўзи тузган битимдан келиб чиқадиган ҳамма мажбуриятларни бажариши ва ҳамма ҳуқуқларни амалга ошириши шарт. Воситачи ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар 840 бўлмаганда эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шартлар асосида бажариши лозим. Агар воситачи битимни комитент кўрсатганидан ҳам фойдалироқ шартлар асосида тузган бўлса, қўшимча фойда, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар ўртасида баравар тақсимланади. Воситачи битимнинг ижроси учун комитентга кафолат берган (делькредере) ҳолларда у воситачилик шартномасида келишилган миқдорда қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Комитент ҳисобидан учинчи шахс билан тузилган битим учинчи шахс томонидан бажарилмаганлиги учун воситачи комитент олдида жавобгар бўлмайди, воситачи ушбу шахсни танлашда зарур эҳтиёткорлик қилмаган ёки битимнинг бажарилишига кафолат берган (делькредере) ҳоллар бундан мустасно. Воситачи учинчи шахс билан тузган битимни учинчи шахс бажармаган тақдирда, воситачи бу ҳақда дарҳол комитентга хабар бериши, зарур далил-исботларни тўплаши ва таъминлаши, шунингдек комитентнинг талабига кўра бундай битим юзасидан ҳуқуқларни талабларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда (ушбу Кодекснинг 313–317, 319, 320-моддалари) унга топшириши шарт. Ушбу модданинг бешинчи қисми асосида битим бўйича ҳуқуқларни комитентга топширишга, воситачининг учинчи шахс билан ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган келишувидан қатъи назар, йўл қўйилади. Бу ҳол воситачи ҳуқуқни топширишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақидаги келишувни бузиб ҳуқуқни топширганлиги муносабати билан уни учинчи шахс олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди. 1. Воситачи комитент ҳисобига ва унинг манфаатлари учун битим тузар экан, у учинчи шахс билан тузилган битимдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини виждонган бажариши лозим; комитент томонидан берилган топшириқларни комитентнинг кўрсатмаларига биноан унинг учун фойдали бўлган шароитларда, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда эса-одат ҳуқуқи тамойилларига асосан бажаришга мажбур. Комитент томнидан кутилган ёки унинг 841 кўрсатмасига биноан олинган фойда, агар шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, тарафлар ўртасида тенг тақсимланади. Бундай ҳолатда, қўшимча фойда олиш учун асос бўлган нафақат, воситачининг аниқ ҳаракатлари ҳисобга олинади, балки ўша вақтда мазкур товарга нисбатан бўлган талаб ва таклиф конъюктурасининг ўзгариши ҳам ҳисобга олинади. 2. Бошқа тараф билан шартнома тузар экан, биринчи тараф доимо ҳам шартнома контрагент томонидан қай даражада (тўлиқ ёки қисман, виждонан ёки инсофсиз равишда ва ҳоказо) бажарилишини билавермайди. Агар биринчи тараф шартноманинг тўлиқ бажарилишини олдиндан билган-да эди, тарафлар ўртасида тузиладиган шартнома юзасидан низолар келиб чиқмаган бўлар эди. Бундан келиб чиқадики, воситачи ҳам комитент сингари контрагент томонидан қай даражада ижро этилишини билмайди ва шартноманинг контрагент томонидан бажарилиши учун жавоб бермайди. 1. Шу билан бирга воситачилик шартномасининг бошқа хусусиятлари ҳам бор. Юқорида таъкидланганидек, бундай битимлар тузиш биринсчи навбатда, товар эгаси учун фойдалидир. Бунинг сабаби бундай битимлар ёрдамида у харидор излаш заруратидан, у билан шартнома тузиш ва уни расмийлаштириш каби бошқа ташвишлардан ҳалос бўлади. Унинг ўрнига ьу вазифани профессионал воситачи бажаради. Кўп ҳолларда айнан профессионализм нуқтаи назаридан воситачига мурожаат этилади ва унинг иштироки конрагент (учинчи шахс) томонидан шартноманиинг ижро этилишини таъминлашига ишонч билдирилади. Шунга боғлиқ ҳолда қонунчилик томонидан воситачининг учинчи шахс томонидан улар ўртасида комитент фойдасига тузилган шартноманинг ижро этилмаганлиги учун жавобгарлиги асослари белгиланган. Ушбу асосларга қуйидагилар киради: 1) Воситачи учинчи шахсни тўғри танлашда етарлича эътибор бермаган бўлса (муомала лаёқатига эга бўлмаган ёки муомала лаёқати чекланган шахс билан битим тузилиши, тўлов қобилиятини йўқотган деб эълон қилинган ёки тугатилиши арафасида бўлган юридик шахс билан битим тузиш), 2) Воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилишини ўз зиммасига олган бўлса (делькредере). 842 Фуқаролик кодексининг 833-моддаси 1-қисмида белгиланганидек, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилишини ўз зиммасига олган бўлса (делькредере), қўшимча мукофот олиш ҳуқуқига эга ғ демак, бу ҳолатда битим тўлиқ текширилган контрагент билан тузилиши кутилади. Ушбу шартнинг киритилиши комитентга битим бажарилмаганда ёки тўлиқ бажарилмаганда воситачи олдига муайян талаб қўйиш имкониятини беради. Делькредере тўғрисидаги шартлар топшириқ шартномасининг Ўз. Р ФК 292-моддаси билан тартибга солинадиган ҳолатларида ҳам назарда тутилган. Ўз. Р ФК 293-моддаси 1-қисмига асосан воситачи учинчи шахснинг шартнома шартларини бажармаганлиги учун комитентга нисбатан солидар ва субсидиар жавобгар бўлади. Шу ўринда яна бир асос ҳақида эслатиш керакки, унга кўра ҳам воситачи учинчи шахс томонидан шартноманинг бажарилмаганлиги учун комитент олдида жавоб беради — бу битим бўйича талабларнинг ҳақиқийлигидир. Юқорида таъкидланган асослар мавжуд бўлмаганда воситачи комитент олдида учинчи шахснинг шартномани ижро этмаганлиги учун жавоб бермаслиги лозим. Агар, учинчи шахс битимни бажармаган бўлса, воситачи бу ҳақида дарҳол комитентга хабар қилиши, керакли далиллар (битим бажарилмаганлигини тасдиқловчи) тўплаши ва таъминлаши лозим. Шу ўринда, аввало, воситачининг тўзи шартнома тарафи бўлганлиги учун у комитентнинг талабига кўра кнга бу битим бўйича ҳуқуқлар бериши лозим. Бундай ҳолат фуқаролик ҳуқуқнинг қарзни ўтказиш ва талабдан воз кечиш тўғрисидаги умумий қоидаларига мос келиши лозим (ФК 23-боб). 1. Воситачилик шартномаси бўйича воситачи бевосита битим тарафи ҳисобланади, комитент эса битим битим иштирокчиси ҳисобланмайди. Шунинг учун, воситачи ҳуқуқий муносабатга киришадиган учинчи шахс шарт тарафи сифатида асосий сотувчи ёки харидор эмас, балки айнан воситачини назарда тутиши мумкин. Учинчи шахс шартномага ундан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни таъқиқлаш тўғрисида ёки уларни фақат унинг махсус розилиги билан бериш тўғрисидаги шартларни киритш ҳуқуқига эга. Агар шартномага бундай шартлар киритилган бўлса, воситачи комитентга ушбу шартномадан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу ҳолатда 843 қонунчиликда учинчи шахснинг ўзи мазкур шартларга риоя қилмаган ҳолда истисно бор, шундай вазиятда, ҳатто, битимда таъқиловчи шарт бўлса ҳам, воситачи шартномадан келиб чиқувчи ҳуқуқларни комитентга ўтказиши мумкин. Лекин, шундай бўлса-да, воситачи учунчи шахс томонидан шартноманинг ушбу шартига риоя қилимаганлиги учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолади.



  1. модда. Қўшимча воситачилик

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачи воситачилик шартномасини бажариш мақсадида бошқа шахс билан қўшимча воситачилик шартномаси тузишга ҳақли бўлиб, қўшимча воситачининг ҳаракатлари учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолаверади. Қўшимча воситачилик шартномаси бўйича воситачи қўшимча воситачига нисбатан комитент ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади. Қонун бирон-бир битимни фақат махсус вакил қилинган шахслар билан тузишга йўл қўядиган ҳолларда қўшимча воситачилик шартномаси фақат ана шундай шахс билангина тузилиши мумкин. Агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачилик шартномаси бекор қилингунга қадар комитент воситачининг розилигисиз қўшимча воситачи билан бевосита муносабатларга киришишга ҳақли эмас. 1. Агар, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачи воситачилик шартномасини бажариш мақсадида бошқа шахс билан қўшимча воситачилик шартномаси тузишга ҳақлидир ва бунда у қўшимча воситачининг ҳаракатлари учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолади. Бу ҳолатда шартномани ижро этиш, ФК 241-моддасида кўрсатилгандек, бошқа шахсга юклаш имконияти назарда тутилади. Қўшимча воситачилик шартномаси воситачилик шартномаси шахсий ишонч характерига эга бўлмаганлиги сабабли мумкин ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, у бундай турдаги битимни тузишни тўғридан тўғри тақиқловчи шартларга эга бўлмаслиги лозим. Яна шуни таъкидлаш керакки, фуқаролик қонунчилигига биноан қўшимча воситачилик 844 шартномасини тузиш воситачини комитент олдидаги жавобгарлигидан озод қилмайди (агар воситачилик шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса). 2. Воситачи қўшимча воситачига нисбатан комитент сифатида намоён бўлади. Шунга кўра воситачи муайян ҳуқуқларга эга бўлади ҳамда муайян мажбуриятларни олади. 3. Қонун бирор битимни фақат махсус ваколатга эга бўлган шахслар билан тузишга йўл қўядиган ҳолда қўшимча воситачилик шартномаси фақат шундай шахс билан тузилиши мумкин. 4. Агар, воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, воситачилик шартномаси бекор қилингунга қадар комитент воситачининг розилиги билангина қўшимча воситачи билан бевосита муносабатларга киришиши мумкин.





  1. модда. Воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси

Воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда белгиланади. Воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда белгиланади. Ва шундай ҳолатда воситачи комитентнинг манфаатларини ҳисобга олиши керак. Ушбу ҳолатда мисол сифатида юқорироқ нархда товар сотиш билан боғлиқ ҳолатни олиш мумкин, бу биринчи қарашдаёқ комитентга фойдали, лекин агар у ушбу бозорни эгаллашни хоҳласа, бунда бу ҳаракатлар унга фойдасиз бўлиб шаклланади. Дастлабки рухсатсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг субьекти сифатида ҳаракатланаётган воситачи билан шартномада ўрнатилиши мумкин. Бундай имконият бозорда малакали мутахасис сифатида ҳаракатланаётган воситачи-тадбиркорга берилади.

837-модда. Комитентнинг кўрсатмаларидан четга чиқиш




Воситачи комитентнинг кўрсатмаларидан ушбу Кодекснинг 819-моддасида назарда тутилган ҳолларда четга чиқишга ҳақли. 845 Мол-мулкни комитент билан келишилган нархдан арзон сотган воситачи мол-мулкни келишилган нархда сотиш имконига эга бўлмаганлигини ва арзон нархда сотиш натижасида яна ҳам кўпроқ зарарнинг олди олинганлигини исбот қилиб бермаса, орадаги фарқни комитентга тўлаши шарт. Воситачи комитентдан рухсат сўраши шарт бўлган ҳолларда у комитентнинг кўрсатмаларидан четга чиқишга комитентнинг розилигини олдиндан олиш имкониятига эга бўлмаганлигини ҳам исбот қилиши шарт. Агар воситачи мол-мулкни комитент билан келишилгандан юқорироқ нархда сотиб олган бўлса, бундай харидни қабул қилишни истамаган комитент воситачидан учинчи шахс билан битим тузилганлиги ҳақида билдириш олганидан кейин оқилона муддатда бу ҳақда воситачига маълум қилиши шарт. Акс ҳолда харид комитент томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади. Агар воситачи нархдаги фарқни ўзи тўлашини маълум қилса, комитент ўзи учун тузилган битимдан бош тортишга ҳақли эмас. 1. ФК 819-моддаси 2 ва 3-қисмларига мувофиқ, воситачи комитентнинг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли, агар иш ҳолатлари бўйича бу комитентнинг манфаатлари йўлида зарур бўлса ва воситачи комитентдан олдиндан рухсат сўрай олмаса ёки ўзининг сўровига оқилога муддатда жавоб олмаса. Ушбу ҳолатда воситачи йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида хабар қилиш имконияти бўлиши биланоқ комитентни хабардор қилиши шарт. Савдо-сотиқ вакили сифатида ҳаракатланаётган воситачига комитент томонидан комитент манфаатлари йўлида унинг рухсати тўғрисидаги кўрсатмасидан четга чиқиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бундай ҳолатда савдо-сотиқ вакили оқилона муддатда комитетнтни йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида хабардор қилиши шарт, агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса. 2. Мол-мулкни комитент билан келишилган нархдан арзон сотган воситачи мол-мулкни келишилган нархда сотиш имконига эга бўлмаганлигини ва арзон нархда сотиш натижасида яна ҳам кўпроқ зарарнинг олди олинганлигини исбот қилиб бермаса, орадаги фарқни комитентга тўлаши шарт. Бундай исботлар мавжуд бўлмаган тақдирда у шартнома шартларини бузган ҳисобланади. Шунингдек, комитентдан унинг кўрсатмаларидан 846 четга чиқишга розилик олиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда воситачига исботлаш мажбурияти юклатилади. 3. Агар востиачи мол-мулкни комитент билан келишилгандан юқорироқ нархда сотиб олган бўлса, комитент ушбу мулкни воситачидан қабул қилмасликка ва шартнома лозим даражада бажарилмаган деб ҳисоблашга ҳақли. Лекин бу ўринда комитент бу ҳақда воситачига оқилона муддатда — давомийлиги бўйича энг қисқа муддатда — ундан тегишли битим тузилганганлиги тўғрисида хабарнома олганини билдириши шарт. Агар бу бажарилмаса, харид комитент томонидан қабул қилинган ҳисобланади. 4. Агар воситачи мол-мулкни комитент билан келишилгандан юқорироқ нархда сотиб ола туриб, олдиндан нархдаги фарқни ўз ҳисобига қабул қилишини унга хабар қилса ёки бу ҳақда комитентдан юқорироқ нархда мол-мулкни сотиб олишдан норозилиги тўғрисида хабарнома олгандан кейин хабар қилса, комитент ўзи учун тузилган битимдан бош тортишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатда комитентнинг кўрсатмасини тўлиқ риоя қилинган деб ҳисоблаш лозим.



  1. модда. Воситачилик нарсаси ҳисобланганашёларга бўлган ҳуқуқ

Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади. Воситачи ушбу Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ ўз қўлида бўлган, комитентга ёки комитент кўрсатган шахсга топширилиши керак бўлган ашёларни воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли. Комитент ночор (банкрот) деб эълон қилинган тақдирда воситачининг мазкур ҳуқуқи бекор қилинади, унинг ўзи ушлаб турган ашёлар қиймати доирасида комитентга қўядиган талаблари ушбу Кодекснинг 291-моддасига мувофиқ гаров билан таъминланган талаблар қаторида қаноатлантирилади. 1. Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади. Бундан шу нарса келиб чиқадики, тасодифий нобуд бўлиш хавфи ва уни сақлаш вазифаси коми- 847 тентда қолади. Мазкур хавфни воситачига ёки бошқа шахсга юклаш шартини киритиш қонун билан таьқиқланмаган. Мазкур шарт қўшимча ҳақни талаб этади. Бу ҳолат ушбу мол-мулкни юз бериши мумкин бўлган суғурта қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Воситачи уни тўғридан-тўғри кўрсатмаси бўйича ва воситачи ҳисобидан суғурта қилиши мумкин. Шунингдек, мол-мулкни воситачи томонидан суғурта қилиш ҳақидаги шарт тўғридан-тўғри воситачилик шартномасида назарда тутилиши ёки иш муомаласи одатларида бўлиши мумкин. 2. Модданинг мазкур қисмида ҳақ олиш ва бошқа комитент томонидан қўшиладиган суммалар бўйича воситачи учун қўшимча кафолатлар белгиланган — воситачи воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини қондиргунча ўзида турган комитентнинг мол-мулкидан чегириб қолиш ҳуқуқидан фойдаланади. Бу ўринда ЎР ФК 290-моддасида мустаҳкамланган қоидаларга асосланиш лозим. 3. Воситачи учун юқоридаги ўрнатилган кафолатлар билан бир қаторда қонун чиқарувчи томонидан комитентнинг бошқа кредиторлари манфаатлари ҳам ҳисобга олинган, улар орасида навбати бўйича имтиёзга эга бўлган кредиторлар мавжуд бўлиши мумкин. Комитент ночор — банкрот — деб эълон берилган тақдирда воситачининг мазкур ҳуқуқи бекор қилинади, унинг ўзи ушлаб турган ашёлар қиймати доирасида комитентга қўядиган талаблари ушбу кодекснинг 291-моддасига мувофиқ гаров билан таъминланган талаблар қаторида қаноатлантирилади.



  1. БОБ. МОЛ-МУЛКНИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРИШ

849-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади. Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқарар экан, ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ушбу мол-мулкка нисбатан фойда олувчининг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилишга ҳақли. Қонунда ёки шартномада мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга нисбатан чекловлар назарда тутилиши мумкин. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ишончли бошқарувчи ўз номидан амалга оширади, бунда у ўзининг шундай бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатади. Агар ёзма тарзда расмийлаштиришни талаб қилмайдиган ҳаракатлар амалга оширилаётганида иккинчи тараф ишончли бошқарувчи бу ҳаракатларни ана шундай бошқарувчи сифатида амалга ошираётганлигидан хабардор қилинган бўлса, ёзма ҳужжатларда эса ишончли бошқарувчининг исми ёки номидан кейин тегишли белги қўйилган бўлса, мазкур шартга риоя қилинган ҳисобланади. Ишончли бошқарувчининг ана шундай бошқарувчи сифатида ҳаракат қилиши тўғрисида кўрсатма бўлмаса, у учинчи шахслар олдида шахсан мажбурият олади ва улар олдида фақат ўзига қарашли мол-мулк билан жавоб беради.



  1. Мол-мулкни ишончли бошқариш мол-мулк эгасининг қонуний ҳуқуқларини мол-мулкдан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида учинчи шахслар томонидан амалга ошириш имконини беради. Мол-мулкни ишончли бошқарувга бериш эҳтиёжи мол-мулк эгасининг унга тегишли мол-мулкнинг айрим объектларидан самарали фойдалана олишдаги имконсизлиги ва малакасизлиги; вақтни иқтисод қилиш ёки бунинг учун тажрибали профессионалларни жалб этиш хоҳиши; шунингдек, учинчи шахсларга, ишончли бошқарувчи хизматига мурожаат қилган ҳолда, ўз мол-мулки ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш ниятини ифодалаши мумкин. Бошқа шахснинг мулкини бошқаришдаги фаолият бу нафақат мулкка нисбатан уни қўриқлаш табиатидаги ҳаракатларни малга ошириш, балки ўша шахснинг барча ҳаракатларини амалга оширишдан иборат. Бу мулкни кўпайтиришга йўналтирилган бўлиши ҳам мумкин, ҳам мулкни қониқарли аҳволда сақлаш учун маълум бир онгли харажатларни амалга ошириш назарда тутилиши ҳам мумкин. Ушбу фаолият ҳам тадбиркорлик, ҳам нотижорат табиатини касб этади. Мол-мулкни ишончли бошқаришнинг ўзига зос хусусиятлари қуйидагилардир: Мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш мулк ҳуқуқини ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди, ишончли бошқарувчи мол-мулк эгасининг қонуний ҳуқуқларининг шартномада ёки қонунда белгиланган у ёки бу чегарада амалга оширади, мулкдорнинг ўзи эса айни ўша чегарада ушбу қонуний ҳуқуқларини амалга оширмайди. Бунда бошқаурувчи мулкка нисбатан ўз шахсий манфаатларидан эмас, балки фойда олувчи — мулкдор ёки у кўрсатган учинчи шахс манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш тутади. Мол-мулкни ишончли бошқариш институти мажбурият ҳуқуқининг янги, мустақил институти бўлиб, у шахслар ўртасида мавжуд шартнома ва ушбу шартномага мувофиқ келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга асосланган. Кўрсатилган шартнома-икки томонлама, реал; ишонч (фидуциар) шартномаси эмас. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида учта субъект: бошқарув таъсисчиси, ишончли бошқарувчи ва фойда олувчи иштирок этади. Молмулкни ишончли бошқариш шартномаси тўлов эвазига, ҳамда тўловсиз 858 ҳам бўлиши мумкин. Бу уни, комитент томонидан комиссионерга тўлов ажратиш шартноманинг асосий шарти бўлган, комиссия шартномасидан ажратиб туради. Шартномада бошқарувчига бериладиган тўловнинг шакли ва миқдори белгиланган тақдирдагина у тўловлилик табиатига эга бўлади. Тўловсиз мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси деб қачонки қонунда ёки шартноманинг ўзида ишончли бошқарувчи тўловсиз фаолиятни амалга ошириши кўриб чиқилган тақдирда тан олинади. Ишончли бошқарувчига унга берилган мол-мулкка нисбатан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси предметини ташкил этувчи нафақат юридик, балки амалий ҳаракатларни ҳам амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Шунинг билан ишончли бошқариш, ишончли вакил томонидан бошқа шахс манфаати учун фақат юридик ҳаракатларни амалга оширишни назарда тутувчи топшириқ шартномасидан фарқланади. Мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича муносабатлар ҳам юридик, ҳам хусусий мол-мулкка нисбатан пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг таъсисчиси сифатида ҳар қандай мол-мулк эгаси муносабатга киришиши мумкин. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бир марталик эмас доимий давом этувчи вазифаларни амалга ошииришга йўналтирилган ҳолатда амалда бўлиши мумкин. Бошқарув айнан мол-мулк билан амалга оширилади ва уни ташкилотларни бошқаришдан фарқлаш лозим. Кўрсатилган муносабатларнинг юридик табиати жуда хилма хил. Ишончли бошқарувчи истисно тариқасида ўз номидан иш юритади. Бунда у ўзининг ушбу мақомини ёзма ҳужжатларда бошқарувчининг номланиши ёки номидан кейин «И.Б.» белгисини кўрсатиши шарт. Ишончли бошқарувчи ҳаракатларининг рўйхати ва табиати на қонунда ва на шартномада белгилаб берилади, чунки бу шартнома предмети ва объектига, ундан ташқари ишончли бошқарувчининг касбий сифати, малакаси, мамлакатда ёки минтақада мавжуд иқтисодий шарт шароит оқибатида йўл қўйиладиган таваккалчилик даражаси сингари жиҳатларга боғлиқ. Ушбу вазифаларни юклаш учун ҳар қандай вазиятларда ишончли бошқарувчининг розилиги талаб этилади, яъни ҳар доим шартнома тузилган бўлиши керак, лекин эътиборли жиҳати, баъзи ҳолларда бундай шартномадан олдин ҳукм акти(васий, ликвидация комиссияси тайинлаш 859 ва ҳок.). Ушбу актда белгиланган орган бошқарувчини топишни ва у билан шартнома тузишни таъминлаши лозим. Бунда, қатор ҳолатларда шартномани мулк эгаси эмас, балки бошқа шахс тузади (масалан васийлик ва ҳомийлик органи — бедарак йўқолганда). Бошқарувчи ўзининг эмас, балки мулк эгаси манфаатларидан келиб чиқиб фаолият юритади ва бу ўз навбатида ҳам шахсан мулк эгасининг ўзига, ҳам учинчи шахс-фойда олувчига фойда келтиришини назарда тутиши мумкин. Бу ҳолатда учинчи шахс фойдасига шартнома тузилиши мумкин. Мол-мулкни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ва мол-мулк эгасини даромад олишини таъминловчи шахс бунинг учун ҳақ олиш ва қилинган чиқимлар учун компенсация олиш ҳуқуқини қўлга киритади. Хуллас, мол-мулкни ишончли бошқариш-ишончли бошқарувчининг мол-мулк эгаси(бошқариш муассиси) томонидан ўзига берилган молмулкни мол-мулк эгаси ёки кўрсатилган учинчи шахс(фойда олувчи) манфаатларидан келиб чиқиб юридик ва фактик ҳаракатларни амалга оширишидир. 2. Мол-мулкни ишончли бошқаришга бергани ҳолда, мол-мулк эгаси бошқарувчига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш қонуний ҳуқуқини бермайди(улар илгаригидек, мол-мулк эгасида қолади), фақатгина ишончли бошқарувчига ушбу қонуний ҳуқуқлардан ўзининг номидан амалга ошириш ҳуқуқини беради. Шунинг билан биргаликда, мол-мулк эгасининг ўзи ишончли бошқариш шартномаси амалда бўлган пайтда унга тегишли бўлган ишончли бошқаришга берилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш қонуний ҳуқуқларини амалга ошира олмайди. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг предмети ишончли бошқарувчининг даромад олувчининг манфаатларидан келиб чиқиб ҳар қандай юридик ва фактик ҳаракатларни амалга оширишидир. Шу билан биргаликда, қонун ёки шартномадан келию чиқиб, молмулкни ишончли бошқариш бўйича алоҳида ҳаракатларга нисбатан чекловлар қўйилиши мумкин (масалан, бошқарувда бўлган мулкни текинга бегонаштириш бўйича ҳаракатлар). 3. Бегона мол-мулкни бошқарувчи шахс ҳар доим ўз номидан зарурий ҳаракатларни амалга оширади, лекин, у айнан шундай мақомда ҳаракат 860 қилаётганлигини кўрсатиши лозим. Бунга учинчи шахсларни оғзаки хабардор этиш ёки ёзма битимлар ва ҳужжатларда ишончли бошқарувчининг номи ёки номланишидан сўнг «И. Б» белгисини қўйиш йўли билан эришилади. Фақатгина ушбу шартга риоя қилган ҳолдагина бошқарувчи тузилаётган битимларда тараф ҳисобланади, ушбу мажбуриятлардан келиб чиқадиган қарзлар эса биринчи навбатда ишончли бошқарувга берилган мол-мулк ҳисобидан қопланади. Юқоридаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошқарувчи ўз номидан битим тузган ҳисобланади ва бу бўйича контрагентлари олдида унга бошқаришга берилган мол-мулк билан эмас, ўзининг шахсий молмулки билан жавоб беради.

851-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш объекти
Ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин. Қонунда кўзда тутилган ҳолларни истисно этганда, пул ишончли бошқаришнинг мустақил объекти бўла олмайди. Хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда бўлган мол-мулк ишончли бошқарувга топширилиши мумкин эмас. Хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда бўлган мол-мулк уни хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда сақлаб турган юридик шахс тугатилганидан ёки мол-мулкка хўжалик бошқаруви ёки оператив бошқарув ҳуқуқи 862 бекор қилинганидан ҳамда у қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра мулкдорнинг ихтиёрига ўтганидан кейингина ишончли бошқарувга топширилиши мумкин. 1. Объект-бу шундай мол-мулкки, ҳуқуқ суюъектлари унинг устида ҳуқуқий муносабатга киришадилар, ўзларининг субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширадилар. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг предмети бўлиб бошқариш таъсисчисининг мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш бўйича ҳаракатлари; ишончли бошқарувчининг ушбу мулкка нисбатан даромад олувчининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай юридик ва фактик ҳаракатларни амалга ошириши ҳисобланади. ФК 81-моддасида фуқаролик ҳуқуқи объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар кириши бириктирилган. Шунга мувофиқ тарзда, ишончли бошқаришнинг объектлари бўлиб корхона ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка кирадиган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, махсус ҳуқуқлар ва бошқа молмулклар ҳисобланади (ФК 851-модда). Тахмин қилинишича, пул кўчар ашёларнинг бир тури сифатида, ўз ўзича(мол-мулкнинг таркибида эмас), қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, мол-мулкни ишончли бошқариш объекти бўла олмайди. 1996 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банклар фаолияти тўғрисидаги» Қонунига мувофиқ, банклар пул маблағларини, уларнинг эагалари ва тасарруфчилари билан шартнома тузган ҳолда, бошқариш бўйича операцияларни амалга ошириши мумкин. Қонунда рухсат этилган ҳолларда пул маблағларини шартнома бўйича бошқаришга берилар экан, ФК ушбу муносабатларга ҳам ФКнинг мазкур шартнома тўғрисидаги нормаларини қўллашни кўзда тутади. 2. Бошқаришга берилаётган мол-мулк таъсисчига эгалик ҳуқуқи бўйича тегишли бўлиши лозим. Хўжалик юритиш, оператив бошқариш каби бошқа ашёвий ҳуқуқлар эгалари ишончли бошқариш таъсисчилари бўлиши мумкин эмас. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқидан фойдаланиш ушбу ҳуқуқ эгаларининг юқоридаги ҳуқуқларидан фақатгина 863 мулк эгасининг ваколати биланга амалга оширишларини кўзда тутади. Ушбу қонуний ҳуқуқлар иккинчи звенода амалга ошириладиган иккиламчи ҳуқуқлар эмас. Шу билан биргаликда, шу ерда ҳам истиснолар кўзда тутилган. ФК 852-моддаси 5-қисми хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхонага ишончли бошқариш таъсисчиси бўлишига рухсат беради. Бу ерда битта шартга риоя этиш-мулк эгасининг розилигини олиш зарур



  1. модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш субъектлари

Қуйидагилар мол-мулкни ишончли бошқариш муассислари бўладилар: мол-мулкнинг эгаси; ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс; ваколатли давлат органи давлат мулки бўлган мол-мулкка нисбатан; мол-мулкка хўжалик юритуви ҳуқуқи асосида эгалик қиладиган корхона — мулкдорнинг рухсати билан; қонунда назарда тутилган ҳолларда — нотариус, васийлик ва ҳомийлик органи, суд ёки бошқа ваколатли орган. Қуйидагилар ишончли бошқарувчи бўлишлари мумкин: фуқаро; юридик шахс. Мол-мулк давлат органига ишончли бошқарувга берилиши мумкин эмас. Ишончли бошқарувчи фақат ўз розилиги билангина тайинланиши мумкин. Ишончли бошқарувчидан ташқари ҳар қандай шахс фойда олувчи бўлиши мумкин. Мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича ҳуқуқий муносабатларда уч субъект иштирок этади: бошқариш таъсисчиси (таъсисчи), ишончли бошқарувчи (бошқарувчи) ва фойда олувчи (учинчи шахс). Шу билан бирга, шартнома тарафлари ёки контрагентлари фақатгина бошқарув таъсисчиси ва ишончли бошқарувчи ҳисобланади. 864 Бошқариш таъсисчиси деб мол-мулкни берувчи, ишончли бошқарувчи деб эса уни қабул қилувчига айтилади. Бошқарув таъсисчисининг кўрсатмасига кўра, кимнинг манфаатлари учун ишончли бошқариш амалга оширилаётган шахс фойда олувчи деб аталади. Эътиборга олиш лозимки, умумий қоидаларга кўра фақат мулк эгасигина бошқарув таъсисчиси бўлиши мумкин. 1. Бошқарув таъсисчиси: мулк эгаси; ер участкасини умрбод мерос қилиб олган шахс; давлат мулки ҳисобланган мулкка ваколатли бўлган орган; мулк эгаси рухсати билан-хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхона; қонунда назарда тутилган ҳолларда, нотариус, ҳомийлик ва васийлик органи, суд ёки бошқа ваколатли орган. 2. Ишончли бошқаришда бошқарувчи, мулкни бошқаришни амалга оширади. Таъсисчидан фарқли равишда, ишончли бошқарувчи сифатида фақат тижорат субъектлари бўлиши мумкин-тижорат ташкилотлари ва якка тадбиркорлар. Бу мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш моҳиятини: мулк эгасининг мулкни профессионаллар, юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари қўлига бериш истагини таъминлайди. Лекин, бу ерда ҳам маълум истиснолар мавжуд. Биринчидан, мол-мулкни ишончли бошқаришни амалга ошириш имкониятини назарда тутувчи махсус ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмаган, унитар корхонага ўхшаган, тижорат ташкилотлари ишончли бошқарувчи бўла олмайди. Ундан ташқари, унитар корхонани ишончли бошқарувчи ролини ўйнашига бўлган таъқиқ давлат мулкини «ишончли бошқарув»даги унитар корхонанинг бирон-бир мансабдор шахсига махфий тарзда бериб юборишни олдини олишга имкон беради. Иккинчидан, шартноманинг бу тарафини тавсифлашда шунингдек, ижро ишончли бошқарувини ажратиб кўрсатиш зарур. Уни амалга оширишда ишончли бошқарувчи сифатида нафақат тижоратчи фуқаролар ва якка тадбиркорлар, балки, тижоратчи бўлмаган фуқаролар ва нотижорат ташкилотлари(масалан, фонд), идорларни истисно этган ҳолда, иштирок этиши мумкин. Муҳим жиҳати, бу ишончли бошқарув мол-мулк эгасининг мулкини кўпайтириш учун эмас, балки уни сақлаш ёки тақсимлаш, яъни нотижорат мақсадларида таъсис этилади. Ушбу ҳолатларда бошқарувчининг қанчалик профессионаллиги эмас, бошқарув таъсисчисининг унга бўлган синалган ишончи муҳимдир. 865 Ишончли бошқарувчи фуқаро ва (ёки) юридик шахс бўлиши мумкин. Мол-мулк давлат органина ишончли бошқарувга берилмайди. Ишончли бошқарувчини тайинлаш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади. 3. Ишончли бошқариш бўйича ҳуқуқий муносабатларда даромад олувчи алоҳида мақомга эга. Юқорида айтиб ўтилганидек, даромад олувчи мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаларида тараф ҳисобланмайди — унинг мақоми мажбуриятда учинчи шахс мақомига мосдир. Даромад олувчи мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида кимнинг фойдаси ва манфаатларига ишончли бошқариш амалга оширилаётган шахс ҳисобланади. Қонун чиқарувчи даромад олувчи шахсига қандайдир алоҳида талаблар қўймайди. Улар ҳар қандай шахс: ҳам якка тадбиркорлар, ҳам тадбиркор бўлмаган фуқаролар; тижорат ва нотижорат ташкилотлари ва бошқ. бўлиши мумкин. ягона истисно шуки, ишончли бошқарувчининг ўзи ўзи ишончли бошқарувчи ҳисобланган шартномада ҳар қандай шароитда ҳам даромад олувчи бўла олмайди — бу ҳолатда мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси ўзининг бутун моҳиятини йўқотади.

853-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг муҳим шартлари


Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши керак: шартнома бўйича ишончли бошқаришга бериладиган мол-мулк рўйхати; фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма; ишончли бошқарувчининг ҳисоботлар тақдим этиш муддатлари; ишончли бошқариш бекор қилинган тақдирда мол-мулкни оладиган шахс; агар ҳақ тўлаш шартномада назарда тутилган бўлса, ишончли бошқарувчига тўланадиган ҳақнинг миқдори ва шакли. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар бўлмаган тақдирда, шартнома тузилмаган ҳисобланади. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муд- 866 датга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, шартнома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади. Ишончли бошқаришга топшириладиган айрим турдаги молмулклар учун қонунда шартнома амал қилишининг бошқа энг кўп муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин. 1. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг мазмуни томонлар шартномага киритишлари лозим бўлган мавжуд шартлар мажмуини ташкил қилади. Улар сирасига, авваламбор, ишончли бошқаришга берилаётган молмулк таркиби ҳақидаги шарт-булар фақат маълум-индивидуал ашёлар ва ҳуқуқлар ёки мулкий ҳуқуқлар мажмуасидир. Ундан ташқари ишончли бошқаришга берилаётган барча мол-мулк мулк эгаси ва ишончли бошқарувчининг бошқа мулкларидан ажратилган бўлиши ва ишончли бошқарувчида мустақил ҳисоб олиб борган ҳолда алоҳида балансида акс этиши лозим. Ушбу шартноманинг кейинги мавжуд шарти бу мол-мулкни бошқариш кимнинг манфаати юзасидан амалга оширилаётган юридик шахснинг номланиши ёки фуқаронинг исмидир. Бу ишончли бошқариш шартномаси ишончли бошқарувчи ўзининг эмас, бошқа шахснинг манфаатлари юзасидан амалга оширишдаги моҳиятини белгилайди. Мазкур шартноманинг яна бир мавжуд шарти ишончли бошқарувчи томонидан ҳисоботларни топшириш муддатларидир; ишончли бошқариш тугатилганда мулкни олувчи шахсни кўрсатиш; ишончли бошқарувчи оладиган ҳақнинг суммаси ва миқдори, агар бу шартномада кўрсатилмаган бўлса. Юқоридаги шартлардан бирортасига амал қилинмаганлигида шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. 2. Қонунда ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати кўрсатилган-у беш йилдан ошмаган муддатга тузилади. Томонлардан бирининг шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги ҳақидаги аризаси бўлмаган тақдирда у шартномада кўрсатилган шартларда муддатга узайтирилган ҳисобланади. 3. Ишончли бошқаришга берилаётган мол-мулкнинг алоҳида турлари учун қонун билан бошқа амал қилиш муддатлари ўрнатилган бўлиши 867 мумкин. Масалан, ФКининг 1131-моддасига мувофиқ, Васият ижрочиси ўз вазифаларини, меросни қарзлардан озод бўлиши ва барча меросхўрларни меросни қабул қилиб олишлари учун зарур бўлган, онгли муддат мобайнида амалга оширади. Ҳар қандай ҳолатда, кўрсатилган муддат васият очилгач бир йилдан ошмаслиги керак

50-БОБ. КОМПЛЕКС ТАДБИРКОРЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ (ФРАНШИЗИНГ)


862-модда. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси


Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаси бўйича бир тараф (комплекс лицензиар) иккинчи тарафга (комплекс лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини олади. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси лицензия комплексидан, лицензиарнинг иш соҳасидаги обрўсидан ва тижорат соҳасидаги тажрибасидан муайян ҳажмда (хусусан, минимал ва ёки максимал ҳажмда фойдаланишни белгилаб қўйган ҳолда) муайян фаолият соҳасига (лицензиардан олинган ёки лицензиат ишлаб чиқарган товарларни сотиш, хизматларни кўрсатиш, ишлар бажариш, савдо фаолиятини амалга ошириш ва ҳоказо) қўллаган ҳолда, фойдаланиш ҳудудини кўрсатиб ёки кўрсатмасдан фойдаланишни назарда тутади. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича фақат тижорат ташкилотлари ва тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган фуқароларгина тарафлар бўлиши мумкин. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси муддат кўрсатилган, шунингдек кўрсатилмаган ҳолда (муддатсиз шартнома) тузилиши мумкин. Башарти ушбу бобда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у шартноманинг моҳиятидан келиб чиқмаса, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига ушбу Кодекснинг интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалари тегишли суратда қўлланади. 1. Шартнома бўйича тақдим этиладиган мутлақ ҳуқуқлар комплекси ўз ичига фирма номи, товар белгиси, ихтиролар, фойдали модель, саноат 8 намунаси, тижорат сири, муаллифлик ҳуқуқи ва ҳоказоларни қамраб олиши мумкин. Шу сабабли комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси Фуқаролик кодексидан ташқари, бошқа норматив ҳужжатлар билан ҳам ҳуқуқий тартибга солинади. Хусусан, 2001 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни, 2006 йил 15 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидаги Шартномага қўшилиши ҳақида»ги Қонуни, 2006 йил 20 июлдаги «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлари тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. 2. Бу ўринда тадбиркорлик фаолияти тушунчасига тўхталиш ўринли бўлади. Қонунга мувофиқ, «тадбиркорлик фаолияти — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги асосида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир». Ушбу таъриф аввалги қонунларда тадбиркорликка берилган таърифга нисбатан ўзига хослиги билан ажралиб туради. Аввалги қонунларда тадбиркорлик фаолиятининг қўлланиш доираси товар ишлаб чиқариш, бажариш, хизмат кўрсатиш соҳалари билан чекланган эди. Ҳозирги амалдаги тадбиркорлик тўғрисидаги қонун эса бундай чекловларни бекор қилиб, бирмунча кенг тушунчани ўзида ифодалаган. Шарҳланаётган модданинг мазмунидан комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаси тарафлари айнан тадбиркорлик фаолияти мақсадида ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммаларига олиши намоён бўлади. 3. Моддада кўрсатиб ўтилган комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига кўра, тақдим этиладиган объектлар рўйхати очиқ характерга эга. Яъни, қонун чиқарувчи томонидан комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича ўтказилиши мумкин бўлган мутлоқ ҳуқуқлар доираси кенг бўлиб, мутлақ ҳуқуқлар таркибига кирувчи турли объектлар бўлиши мумкинлиги назарда тутилади. Бошқа шахсга ўтказиладиган мулкий ҳуқуқлар шартнома предмети ҳисобланади. Бироқ, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, шартномани тузишда лицензиарнинг «ишбилармонлик обрў-эътибори», «ташкилотнинг ортирган бой тажрибаси», «хизмат сирлари» каби омиллар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 9 4. Фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқи аниқ ифодаланмаган, чунки, қонун чиқарувчи комплекс лицензиарга ўз фирма номидан тўла ҳажмда фойдаланиш ҳуқуқини комплекс лицензиатга бериш имконини ҳавола этган, у ўз ичига комплекс лицензиат томонидан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиши учун комплекс лицензиарнинг муайян ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги фирма номини қамраб олади. Ушбу ёндашув комплекс лицензиат томонидан амалга ошириладиган товар (иш, хизмат) истеъмолчиларини нафақат аниқ адаштиришга олиб келтириши мумкин, балки Фуқаролик кодексининг 39-моддасида юридик шахс ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади ва уларни амалга ошира олади, деган юридик шахс тушунчаси билан зиддиятга келгандек кўринади. Юридик шахс ўз моҳияти сабабли (жисмоний шахс ҳам) объектив тарзда фуқароликҳуқуқий муносабатларни бировнинг номидан амалга ошира олмайди. Шу сабабли комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси предмети бўлиб, юридик шахс-ҳуқуқ эгасининг умуман олганда, фирма номи эмас, балки комплекс лицензиарнинг номини ёки унинг қисмини ташкил этиши мумкин бўлган (фирма номи билан адаштирилмасдан) тижорат белгиси, брендга айланган — машҳур сўз ёки сўз бирикмаси бўлиши мумкин. 5. Қонунга мувофиқ, юридик шахс товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, расмий бланкаларда ва ўзининг фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида фирма номидан фойдаланишда алоҳида ҳуқуққа эга. Юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан вужудга келади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ эгаси бошқа шахсга ўзининг бу номидан фойдаланишга рухсат этиши (лицензия бериши) мумкин. Бироқ бунда лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитиб қўйишни истисно этувчи чоралар шарт қилиб қўйилиши лозим (ФК 1101-моддаси). Шунингдек, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси), товар чиқарилган жой номи ҳам уни рўйхатдан ўтказиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади. Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш 10 белгиси), товар чиқарилган жой номи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қонунда белгиланган тартибда гувоҳнома билан тасдиқланади. Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаси нарсаси сифатида фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар чиқарилган жой номи, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар таркибига кирувчи объектлар бўлиши мумкин. 6. ФК 1102-моддасига мувофиқ, товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини) уни рўйхатдан ўтказиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади. Шу сабабли, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасини тузиш пайтида комплекс лицензиат франшизинг шартномасига асосан фойдаланиш учун берилаётган муайян товар белгиси Ўзбекистон Республикаси худудида ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигига ишонч хосил қилиши керак. Бундан ташқари у комплекс лицензиар ушбу товар белгиси эгаси ва унга лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Шунингдек, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасини тузишда ушбу товар белгисини рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикасида ўтиб кетмаганлигига, товар белгиси рўйхатдан ўтказилган ҳолда муомалада эканлигига ва учинчи шахслар эътирозлари асосида низога сабаб бўлмаганлигига ишонч хосил қилиши керак. 7. Бундан ташқари, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси комплекс лицензиарнинг тижорат тажрибасидан фойдаланишни назарда тутади. Ҳар бир комплекс лицензиар комплекс лицензиат ва унинг ходимларини ўқитиш бўйича ўз шахсий дастурига эга бўлиб, у ўз ичига комплекс лицензиат жойлашган манзилда ўқитишни, комплекс лицензиарнинг асосий офисида ўқитишни ёки уларнинг комбинациясини қамраб олади. Кўпчилик комплекс лицензиарлар комплекс лицензиатга техник ва маъмурий ёрдам кўрсатишади. 8. Шартномани имзолашда комплекс лицензиар комплекс лицензиатга компания тўғрисидаги ахборотни, муддат ва комплекс тадбиркорлик лицензиясидан фойдаланиш тажрибаси ҳақидаги маълумотларни, суддаги низоларга оид тавсиф билан биргаликда комплекс лицензиар ва унинг мансабдор шахслари билан боғлиқ барча суд жараёнлари ҳақидаги маълумотни, мавжуд бўлган барча комплекс лицензиатлар, шу жумладан комплекс лицензия шартномасини бекор қилганлар, бекор қилиш сабабларини кўрсатган ҳолда, тақдим этишга мажбур. 11 9. Шарҳланаётган моддада комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича лицензия комплексидан, лицензиарнинг иш соҳасидаги обрўсидан ва тижорат соҳасидаги тажрибасидан муайян ҳажмда фойдаланишни, шунингдек муайян фаолият соҳаси билан боғлиқ ҳолда (масалан, товарларни сотиш, хизматларни кўрсатиш, ишлар бажариш ва ҳоказо) ҳамда олинадиган ҳуқуқлар комплексидан фойдаланишнинг муайян ҳудудини кўрсатиб ёки кўрсатмасдан тузиши мумкинлиги назарда тутилади. 10.Франшизинг фаолиятида катта тажрибага эга давлатларда, франшизинг шартномаси ўзига хос хусусиятларга эга. Уларнинг асосийси— лицензиар жисмоний шахс бўлиши мумкин эмаслиги. Лицензиар сифатида фақат тижорат ташкилоти яъни, юридик шахс бўлиши мумкин. Бу эса, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши фақат юридик шахсга тегишлилиги билан боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркор, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига кўра лицензиар бўлиши мумкин эмас, чунки у фуқаролик муомаласида фақат ўзининг шахсий номи остида иш юритади. Лицензиат эса, ҳам юридик шахс, ҳам якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин. Миллий қонунчилик комплекс лицензия шартномаси субъекти сифатида юридик ва жисмоний шахс ўртасидаги фарқни назарда тутмаган. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, комплекс лицензиар ва комплекс лицензиат сифатида тадбиркор бўлиб рўйхатга олинган ҳам юридик ҳам жисмоний шахслар бўлиши мумкин. 11. Шу билан бирга шартномада фойдаланувчининг тижорат сиридан бемалол фойдаланишини таъминлаш учун ҳуқуқ эгаси амалга ошириши зарур бўлган ҳаракатларни кўрсатиб ўтиш керак. Яъни, ҳуқуқ эгасининг муайян ҳимоя чораларини амалга оширишини белгилаб қўйиш лозим. Хусусан, тижорат тажрибаси ва «ноу-хау» тегишлича ҳимоя чоралари кўрилишини талаб қилади. Бу ўринда шартномага «фойдаланувчи ҳуқуқ эгасининг тижорат сирини ташкил этувчи тижорат ахборотидан бемалол фойдаланади» таърифини киритишнинг ўзи етарли бўлмайди. Тижорат сирини ҳимоя қилиш бутун бир локал, ички корпоратив ҳужжатлар пакетини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Шунинг учун фойдаланувчига қайси махфий ахборот тақдим этилиши, маълумот аниқ 12 қаерда акс эттирилганлигини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Бу шартноманинг ўзида ёки шартномага илова қилинган алоҳида битимда кўрсатиб ўтилиши мумкин. 12.Шарҳланаётган моддада комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида муддат кўрсатилиши ёки кўрсатилмаган ҳолда ҳам тузилиши мумкинлигини назарда тутади. Шартноманинг ўзига хос хусусиятига эътибор қаратадиган бўлсак, муҳофаза қилинадиган объектлар муайян муддат мобайнида ҳуқуқий муҳофаза қилиниши мумкин. Бундан келиб чиққан ҳолда тарафлар шартнома тузаётганда мутлақ ҳуқуқлар комплекси­нинг амал қилиш муддатига эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ. 13. ФКнинг 50-боби комплекс тадбиркорлик лицензиясига бағишланган бўлсада, мазкур бобда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг моҳиятидан ўзгача ҳолат келиб чиқмаса, мазкур шартномага нисбатан ФКнинг интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалари тегишли суръатда қўлланилади. Зеро, мазкур шартнома конструкцияси ўзида интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар билан муҳофаза қилинадиган объектларни мутлақ ҳуқуқлар комплекси сифатида бир тарафдан бошқа тарафга ўтказишни ифодалайди.

863-модда. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасининг шакли ва уни рўйхатга олишга қўйиладиган талаблар


Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси ёзма равишда тузилиши керак ва у шартномага мувофиқ лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахсни ёки якка тадбиркорни рўйхатга олган орган томонидан рўйхатга олиниши керак. Ушбу қоидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига сабаб бўлади. 1. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси ёзма равишда тузилиши лозим. Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади (ФК 115-моддаси). Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома уни ҳақиқий эмаслигини эътироф қилиш учун суд қарори талаб этилмайдиган шартнома ҳисобланади. Яъни, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома аввалдан уни тузган тарафлар учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди ва тарафлардан бири истаган 13 пайтида шартнома муносабатларидан ҳуқуқий оқибатсиз чиқиб кетиши мумкин. 2. Тарафлар комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагунига қадар уни асос қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси комплекс лицензиарни давлат рўйхатидан ўтказган орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш деганда тегишли рўйхатдан ўтказувчи давлат органларида франшизинг тўғрисидаги шартномаларни (уларни тузишни, уларга муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишни) давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олиш журналига ёзиш тартиб-қоидаси тушунилади. Шартномага кириталаётган ўзгартиришлар ва уни бекор қилиниши ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак. Яъни, шартнома нарсаси, етказиб бериладиган товар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори, сифати, тури, нархи, бажариш муддатлари, ҳисоб-китоб тартиби, тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой, шунингдек франшизинг тўғрисидаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки уларга нисбатан тарафлардан бири томонидан берилган ариза бўйича битимга эришилиши керак бўлган бошқа муҳим шартлар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади. 3. Бундан ташқари, шарҳланаётган моддада, комплекс лицензиар чет эл давлатида рўйхатдан ўтган бўлса, кўпчилик комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига кўра комплекс лицензиар хорижий давлат тадбиркори бўлишидан қатъий назар уни давлат рўйхатидан ўтиш тартиби белгиланмаган. 4. Бироқ, патент қонунчилиги билан ҳимоя қилинадиган объектнинг шартнома нарсаси сифатида рўйхатдан ўтиши, шунингдек комплекс лицензиар чет эл давлатида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасини давлат рўйхатидан ўтишига тегишли бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244- сонли Қарори билан тасдиқланган «Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги» Низомда белгилаб қўйилган. 5. Агар комплекс лицензиар хорижий давлатда юридик шахс ёки якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, франшизинг тўғрисидаги 14 шартномани (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ҳамда бекор қилиш) ни давлат рўйхатидан ўтказиш шартнома бўйича лицензиат сифатида иш кўрадиган юридик шахс ёки якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказган Ўзбекистон Республикасининг рўйхатидан ўтказувчи органи томонидан амалга оширилади. 6. Қонунчиликда назарда тутилган холларда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига оладиган франшизинг тўғрисидаги шартноманинг тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак. Бундай ҳолда лицензия шартномаси франшизинг тўғрисидаги шартноманинг ажралмас қисми сифатида эътироф қилинади. Ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, агар шартноманинг бошқа шартлари бевосита ўз кучини сақлаб қолиши мумкин бўлса, шартноманинг (лицензия шартномасининг) тегишли қисми ёхуд франшизинг тўғрисидаги шартнома умуман тузилмаган ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар интеллектуал мулк объекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, интеллектуал мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва уни франшизинг тўғрисидаги шартнома бўйича бериш шартнома тарафларининг хоҳишига кўра амалга оширилади. 7. Давлат рўйхатидан ўтказиш хужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Франшизинг тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади. 8. Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш комплекс мутлақ ҳуқуқларнинг мувофиқ бўлмаган ҳуқуқ эгалари (ҳуқуқдан фойдаланувчилар) томонидан мурожаат қилинганда, топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда ёки қасддан сохта ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилганда ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги, шу жумладан франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилишда олдиндан маълум қилиш муддатларига риоя қилинмаганда франшизинг тўғрисидаги шартномани (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилишни) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этилиши мумкин.
864-модда. Комплекс тадбиркорлик бўйича қўшимча лицензия
Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида лицензиатнинг ўзига берилган лицензия комплекси ёки унинг бир қисмидан бошқа шахсларнинг у лицензиар билан келишган ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида белгиланган шартларда фойдаланишига рухсат бериш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин. Худди шунингдек, шартномада лицензиатнинг муайян вақт давомида фойдаланиш ҳудудини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда муайян миқдорда қўшимча лицензиялар бериш мажбурияти ҳам ёзиб қўйилиши мумкин. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасининг бекор қилиниши комплекс тадбиркорлик бўйича қўшимча лицензияни ҳам бекор қилади. 1. Шарҳланаётган моддага мувофиқ, қўшимча лицензия яъни, сублицензия комплекс лицензиатнинг ҳам ҳуқуқи, ҳам мажбурияти бўлиши мумкин. 2. Сублицензия фақат шартнома асосида тузилиши мумкин, сублицензия шартномасини шартлари комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига зид бўлиши ва унинг чегараларидан чиқиши мумкин эмас. 3. Комплекс тадбиркорлик сублицензияси шартномасини тузишда лицензиат лицензиарнинг сублицензиатга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади, лекин лицензиарга нисбатан ўзининг лицензиат ҳуқуқ ва мажбуриятларини сақлаб қолади (ФКда учинчи шахс номи кўрсатилмаганлиги учун уни шартли равишда шу шарҳ доирасида сублицензиат деб номлаймиз). 4. Комплекс тадбиркорлик лицензиясидан лицензиат тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар комплексини олади. Мазкур шартномада лицензиатнинг муайян вақт давомида фойдаланиш ҳудудини кўрсатган (яъни, муайян ҳудуд доирасидагина фойдаланиш мумкинлиги) ёки кўрсатмаган ҳолда муайян миқдорда қўшимча лицензиялар бериш мажбурияти (масалан, худди шундай шартлар асосида муайян миқдорда қўшимча лицензиялар бериш мажбурияти) ҳам ёзиб қўйилиши мумкин. 5. Шарҳланаётган моддада комплекс лицензия шартномасини бекор бўлиши комплекс сублицензия шартномасини ҳам бекор қилинишига сабаб 16 бўлиши кўрсатилган. Аммо жахон тажрибасига кўра, шартномани тузишда комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси лицензиатнинг ташаббуси билан бекор қилинганида, сублицензиатнинг лицензиатнинг ҳуқуқларига эга бўлиши мумкин бўлган холатлар олдиндан келишиб олинади. Бундан ташқари сублицензия шартномаси муддатдан илгари бекор қилинганда, у лицензиарнинг розилиги билан, лицензиар ва сублицензиат орасидаги комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасига қайта ўзгартирилиши мумкин.

865-модда. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича ҳақ тўлаш шакли


Лицензиат лицензиарга қатъий белгилаб қўйилган бир йўла ёки даврий тўловлар, тушумдан ажратмалар, лицензиар томонидан унга қайта сотиш учун етказиб бериладиган товарларнинг улгуржи нархларига устамалар шаклида ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида назарда тутилган бошқа шаклда ҳақ тўлайди. 1. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўйича ҳақ тўлаш шаклларининг рўйхати очиқ хусусиятга эга. 2. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида ҳақ тўлаш шартлари мавжуд бўлмаган тақдирда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, чунки тарафлар унинг муҳим шартларидан бирини келишиб олмаган бўладилар. 3. Лицензиар комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси билан боғлиқ барча тўловларни белгилаши лозим. Бу ўз ичига дастлабки бадални, товар белгисидан фойдаланиш учун доимий бахоланадиган хизмат бадали, реклама фондига тўловлар ва лицензиар томонидан қўшимча хизмат учун тақдим этиладиган бошқа тўловларни қамраб олади. Ушбу тўловлар ва тўлов мажбуриятлари шартномада олдиндан келишиб олинади. 4. Қатъий белгилаб қўйилган бир йўла тўловлар комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси муддати тугаганидан кейин ёки олдиндан тўлаш тартибида амалга оширилиши мумкин. Шартнома бўйича қатъий белгилаб қўйилган даврий тўловлар тўланган тақдирда ҳар бир даврда тўланадиган ҳақ миқдори, шунингдек жами тўлов ва навбатдаги тўлов муддати тарафлар томонидан аниқланади.
Мукофот даромаддан тушган ажратмалар шаклида тўланса, тарафлар даромад қисмини (фоизда) ҳамда ажратмалар даврийлигини белгилайдилар. 5. Шартномада назарда тутилган тўловларни лицензиарга тўлаш пуллик ёки натура ҳолида дастлабки франшизинг бадали, роялти ва реклама учун тўлов шаклида ўрнатилиши мумкин. Дастлабки франшизали бадал комплекс лицензиат томонидан муайян ҳудудда товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи эвазига, шу жумладан комплекс лицензиар томонидан амалга оширилган ҳаражатлар зарарини қоплаш учун ҳамда ходимларни ўқитиш ва маслаҳатлар бериши учун тўланади. Роялти (даврий тўлов) даврий, ишлаб чиқариш кўрсаткичларга мутаносиб, шартнома тарафлари орасида келишилган тўловлар ҳисобланади. Реклама учун тўловлар, шунингдек тўловлар миқдори ва шакли келишувга асосан белгиланади ва шартномада кўрсатиб ўтилади. Шартномага мувофиқ, лицензиар томонидан унга қайта сотиш учун етказиб бериладиган товарларнинг улгуржи нархларига устамалар шаклида лицензиат томонидан ҳақ тўланиши мумкин. Бунда лицензиар қайта сотиш учун ўзига етказиб бериладиган товарларнинг улгуржи нархларига устамалар шаклида ҳақ олади.
Download 88,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish