Фуқаролик кодексининг 1021-1022 моддаларда ҳуқуқий асослари кўрсатилган


 Маънавий зарарни қоплаш номоддий бойликларни ва номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланади



Download 30,77 Kb.
bet4/5
Sana27.03.2022
Hajmi30,77 Kb.
#513422
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маънавий зарар семинар учун

15. Маънавий зарарни қоплаш номоддий бойликларни ва номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланади. Шунга кўра ФК 163-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ этилмайди
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Маънавий ва жисмоний азобларни қўллаш ҳақидаги даъво аризаларни қабул қилиш ва ишларни кўришда, маънавий зарар пул билан қоплансада, номулкий зарар эканлигини ҳисобга олиш лозим, Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан ундириладиган миқдорда давлат божи ундирилиши лозим.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Қонунда белгиланган ҳолларда даъвогарлар давлат божи тўлашдан озод қилинишларини ҳам назарда тутиш лозим (масалан, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судлар томонидан маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаши, ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши лозим.

Кейинги пайтларда фуқаролар томонидан маънавий зиённи қоплаш даъвоси билан судга мурожаат қилиш ҳоллари анча кўпайди. Айни масалада эса даъвогарлар одатда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокат ёрдамидан фойдаланишни маъқул кўришади. Аммо, амалиётдан маълум бўлишича, бу борада ҳамиша ҳам сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани йўқ. Айниқса, амалдаги Фуқаролик кодексида маънавий зиён тушунчасининг мавжуд эмаслиги адвокатларнинг ишини оғирлаштирмоқда. Кодекснинг ҳозирда ишлаб чиқилаётган янги таҳрири лойиҳасида ушбу бўшлиқ тўлдирилар, албатта. Унгача эса адвокатлар қонуний имкониятлардан максимум фойдаланишлари керак. Хусусан, маънавий зиён етказилганлиги фактини исботлашга доир қуйидаги илмий тавсиялар уларга амалиётда асқатади, деб ўйлаймиз.
Фуқарога етказилган маънавий зиённи ундириб беришга бел боғлаган адвокат учун биринчи ҳуқуқий таянч бу Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасидир. Зеро, унга кўра, маънавий зиённи қоплаш – фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларидан бири ҳисобланади.
Шундан сўнг маънавий зарар тушунчасининг ўзига аниқлик киритиб олиш керак. Бу борада эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 7-сон қарорига мурожаат қилиш мумкин. Унда маънавий зарар “жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар” дея таърифланган.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти – фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари (унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларининг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)нинг бузилиши бўлиши мумкин.
Юқорида тилга олинган ҳужжатда маънавий зарар, жумладан, яқин қариндошини йўқотиш (ўлими) сабабли маънавий қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом эттира олмаслик, ишини йўқотиш, оилавий, тиббий сирларни ошкор қилиш, фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, ҳар қандай бошқа ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш, етказилган зарар ёки соғлиққа бошқача зиён етказиш туфайли, жисмоний оғриқ, соғлиққа бошқача етказилган ёхуд етказилган маънавий азоблар натижасида бошидан ўтказилган бошқа касалликларда намоён бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Давом этамиз. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддасига кўра, маънавий зиённинг миқдори суд томонидан аниқланади. Шунингдек, Фуқаролик-процессуал кодекснинг 72-моддаси ҳар бир тарафга ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаш шартини қўяди. Демак, жисмоний шахсга етказилган маънавий зиённи ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этаётган адвокат юридик ёрдам кўрсатилаётган фуқарога маънавий зиён етказилганлиги фактини исбот қилиб бериши керак.
Бинобарин, адвокат жараёнга пухта ҳозирлик кўриши ва ҳар бир босқичда зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириши керак. Жумладан:

  • судда ишни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиши ва исботловчи ҳужжатларни йиғиши, таҳлил қилиши;

  • даъво аризасини, даъво талабига эътирознома ёки бошқа процессуал ҳужжатлар (ариза, илтимоснома ва ҳкз.)ни тайёрлаши;

  •  биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судларида иштирок этиши, иш материаллари билан танишиши, улардан кўчирмалар олиши, суд қарорлари ва ажримларидан нусха кўчириши, рад қилиш тўғрисида арз қилиши, далилларни тақдим этиши, далилларни текширишда иштирок этиши, саволлар бериши, илтимосномалар киритиши, арз қилиши, фуқаролик судига оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериши, ишни кўриш давомида туғиладиган барча масалалар бўйича ўз важларини тақдим қилиши, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва важларига эътироз билдириши ҳамда вакилнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонунда белгиланган бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириши;

  • берилган ваколат доирасида суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиши (протест келтириш тўғрисида ариза билан мурожаат этиши);

  • ҳуқуқи бузилган фуқарога фуқаролик низосини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериши;

  • суд қарорларини олиши;

  • апелляция ёки кассация шикоятларини тайёрлаши ёки уларга эътирозномалар бериши талаб этилади.


Download 30,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish