А) Хусусий мулк;
B) Жамоавий мулк;
C) Шахсий мулк;
D) Давлат мулки
64. Фуқаролик жамиятининг пайдо бўлишига қадар аксарият мамлакатларда қанақа тизимлар амалда бўлган?
А) мутлақ-монархия тизимлари
B) республика тизимлари
C) демократик тизимлари
D) диний тизимлар
65. Демократик сиёсий тизим шаклланишининг энг муҳим шарти бу:
А) Фуқаролик жамияти ҳисобланади;
B) Мутлақ-монархия тизими ҳисобланади;
C) Тоталитар тизим ҳисобланади;
D) Авторитар тизим ҳисобланади;
66. Кенг маънода фуқаролик жамияти бу...
А) Жамиятнинг давлат тузилмаларининг назорати етиб бора олмайдиган барча қисмини қамраб оладиган ижтимоий тизим;
B) Хуқуқий жамият билан бевосита боғлиқ булган ижтимоий макон;
C) Эркин ва тенг ҳуқуқли шахсларнинг ўзаро муносабатларини ифодалайдиган ижтимоий макон;
D) Индивидуал ҳуқуқлар ва хусусий манфаатлар эркин амал қиладиган ижтимоий макон
67. Фуқаролик жамияти тор маънода бу:
А) Ҳамма жавоблар тўғри
B) Ҳуқуқий жамият билан бевосита боғлиқ, бир-бирисиз мавжуд бўла олмайдиган ижтимоий макон;
C) Фуқаролик жамияти бозор ва демократик ҳуқуқий давлатчилик шароитида давлат томонидан бошқарилмайдиган ижтимоий макон;
D Эркин ва тенг ҳуқуқли шахсларнинг ўзаро муносабатларини ифодалайдиган ижтимоий макон;
68. Фуқаролик жамиятда фақат ва фақат:
А) Қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади.
B) Қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, худбинлик устуворлик қилади.
C) Қонун, давлат, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади.
D) Қонун, ахлоқ, сиёсий партия, адолат устуворлик қилади .
69. Фуқаролик жамияти – бу:
А) Ҳамма жавоблар тўғри
B) Қонуниятли босқич, шахслар ўзини ўзи намоён этишини олий шаклидир
C) Эркин, демократик, ҳуқуқий цивилизациялашган жамият
D) Ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қиладиган жамият
70.Жамоатчилик назоратининг асосий субъектлари қайсилар?
А) Фуқаролик жамият институтлари
B) Давлат органлари
C) Суд органлари
D) Прокуратура органлари
71. Жамоатчилик назорати бу:
А) Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан уларнинг қонунга риоя қилишларини, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришларини кузатиш ва назорат қилиш;
B) Бизнес структуралари ва бошқаруви органлари фаолияти устидан уларнинг қонунга риоя қилишларини, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришларини кузатиш ва назорат қилиш;
C) Жамоат ва бошқаруви органлари фаолияти устидан уларнинг қонунга риоя қилишларини, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришларини кузатиш ва назорат қилиш;
D) Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолияти устидан уларнинг қоидаларга риоя қилишларини, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришларини кузатиш ва назорат қилиш;
72.Ижтимоий шериклик бу:
А) Давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик;
B) Давлат ва бизнес структуралар ўртасида ҳамкорлик;
C) Давлат ва ўз ўзини бошқариш органлари ўртасида ҳамкорлик;
D) Давлат ва касаба уюшмалар ўртасида ҳамкорлик.
73. . Ижтимоий шериклик субъектлари кимлар ҳисобланади?
А) Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари;
B) Давлат органлари, давлат бошқармалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари;
C) Давлат органлари, тижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари;
D) Давлат органлари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари.
74.Нодавлат нотижорат ташкилоти бу:
А) жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
B) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни ўз қатнашчилари ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир
C) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ноихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни ўз қатнашчилари ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир
D) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган ҳамда олинган даромадларни ўз қатнашчилари ўртасида тақсимлайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир
75. “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” тамойилининг моҳияти нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |