A) фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган жамиятни қуришлан иборат.
B)Жамият ва шахс муносабатларини йўлга қўйиб, жамиятни ривожлантиришдан иборат
C)Миллий маданий меросни қайта тиклаб, умумбашарий қадриятларга содиқлик ғоясини сингдиришдан иборат
D)Мамлакат ижтимоий сиёсий , маданий маърифий ривожланишини йўлга қўйиб, босқичма босқич ривожланиб боришдан иборат
53.Омбудсман институти дастлаб қаерда ва қачон ташкил этилган?
A) 1709-йил Швеция
B)1713-йил АҚШ
C)1713-йил Россия
D) 1713-йил Германия
54.”Фуқаролик жамияти” тушунчаси илк бор қайси давлатларда вужудга келган?
A)Греция ва Рим
B)Греция ва Германия
C)Рим ва Византия
D)Франция ва Рим
55.Фуқаролик жамияти ҳақидаги дастлабки фикрлар қайси асарда ёритилган?
A) Аристотельнинг “Сиёсат” асарида
B) Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида
C) Темурнинг Тузукларида
D) Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асарида
56.Давлатни бошқаришда адолатли қонунларга таяниш лозимлигини қайси аллома уқтириб ўтган?
A) Абу Наср Форобий
B) Т.Гоббс
C) Гегель
D) Ибн Сино
57. Фуқаролик жамияти тўғрисидаги ушбу таърифнинг муаллифини кўрсатинг: “фуқаролик жамияти бу – эркин, демократик, ҳуқуқий цивилизациялашган жамият бўлиб, унда яккаҳокимлик режимига, волюнтаризмга, синфий адоватга, тоталитаризмга, одамлар устидан зўравонлик қилишга ўрин йўқ. Бундай жамиятда фақат ва фақат қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади”?
А) М.Шарифхўжаев
В) Х.Одилқориев
С) Ф.Мусаев
D) А.Рахмонов
58. Қуйидаги таърифлардан қайси бири проф. Х.Т.Одилқориевга тааллуқли?
А) «Анъанавий маънодаги жамият ўз таркибига барча устқурма ҳодисалари билан бирга давлатни ҳам қамраб олади. Фуқаролик жамияти таркибига, унинг институциявий элементлари қаторига давлат кирмайди. Сиёсий давлат билан фуқаролик жамияти ўзаро қарама – қарши, лекин бирга фаолият юритувчи, амал қилувчи диалектик жуфтликдир»
В) “Фуқаролик жамияти бу – эркин, демократик, ҳуқуқий цивилизациялашган жамият бўлиб, унда яккаҳокимлик режимига, волюнтаризмга, синфий адоватга, тоталитаризмга, одамлар устидан зўравонлик қилишга ўрин йўқ. Бундай жамиятда фақат ва фақат қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади”
С) «Фуқаролик жамиятини «давлатдан мустақил ва холи» ҳолда тасаввур қилиш қийин, чунки ижтимоий ҳаётни бутунлигича, кенг кўламда фақат давлат йўлга қўйиши ва бошқариши мумкин. Бу – аксиома»
D) «Фуқаролик жамияти – ижтимоий–маданий ва маънавий соҳадаги ҳаёт фаолиятни таъминловчи, унинг қадриятларини авлоддан–авлодга етказувчи тизимдир. Бу тизим давлатдан мустақил бўлиб ва унга тобе бўлмаган ижтимоий институтлар ва муносабатлар йиғиндиси ҳисобланиб, унинг вазифаси – шахс ва жамоалар ўзини ўзи намоён этиши, хусусий ва коллектив манфаат ва эҳтиёжларни қондиришдан иборат»
59. Фуқаролик жамияти тўғрисидаги ушбу таърифнинг муаллифини кўрсатинг: «фуқаролик жамиятини «давлатдан мустақил ва холи» ҳолда тасаввур қилиш қийин, чунки ижтимоий ҳаётни бутунлигича, кенг кўламда фақат давлат йўлга қўйиши ва бошқариши мумкин. Бу – аксиома»?
А) Ф.Мусаев
В) Х.Одилқориев
С) А.Рахмонов
D) М.Шарифхўжаев
60. «…Фуқаролик жамияти сиёсий ҳокимиятнинг мутлақ кучга айланиб кетмаслигининг кафолати сифатида сиёсий ҳокимият билан жамият ўртасидаги мувозанатни сақлаб келмоқда». Ушбу таърифнинг муаллифи ким?
А) М.Қирғизбоев
В) Х.Одилқориев
С) А.Рахмонов
D) М.Шарифхўжаев
61. Жаҳон амалиётида фуқаролик жамиятининг асосий хусусиятлари тўғри кўрсатилган жавобни топинг?
А) Қонун устуворлиги, Таълимнинг ҳаммабоплиги, ОАВ кучли тизимга айланганлиги
В) Қонун устуворлиги, Таълимнинг узлуксизлиги, ОАВ мустақиллиги
С) Қонун устуворлиги, Таълимнинг изчиллиги, ОАВ демократик тизимга айланганлиги
D) Қонун устуворлиги, Таълимнинг мустақиллиги, ОАВ институтционаллашуви
62.Жаҳонда фуқаролик жамиятининг вужудга келиши қандай жараёнлар билан боғлиқ?
А) мустаҳкам қоидаларга асосланган феодал тизимни барбод қилган ҳамда индивиднинг жамиятдаги аҳамиятини юксалтирган капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари билан.
B) мустаҳкам қоидаларга асосланган қулдорлик тизимни барбод қилган ҳамда индивиднинг жамиятдаги аҳамиятини юксалтирган капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари билан.
C) мустаҳкам қоидаларга асосланган синфий-феодал тизимни барбод қилган ҳамда индивиднинг жамиятдаги аҳамиятини юксалтирган социалистик ишлаб чиқариш муносабатлари билан.
D) мустаҳкам қоидаларга асосланган синфий қулдорлик тизимни барбод қилган ҳамда жамоанинг жамиятдаги аҳамиятини юксалтирган социалистик ишлаб чиқариш муносабатлари билан.
63. Фуқаролик онгининг ривож топишига асос бўлган асосий иқтисодий омил бу...
Do'stlaringiz bilan baham: |