Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг - юқори босқичи.
Режа:
Давлат: моҳияти, белгилари, шакллари
Хуқуқий давлат: тушунчаси, асосий тамойиллари ва эволюцияси.
Фуқаролик жамияти тушунчаси ва тузилиши.
Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий йўналишлари.
Миллатлар ва уларнинг номидан чиқувчи миллатчи етакчилар давлат сингари Давлат —цивилизация тенгдоши. Унинг ривожланиши жамият ривожланиши билан баробар кечган. Ҳозирги кунда биз анъанавий, (табақавий, партикуляр), конституциявий, ҳуқуқий, бюрократик, корпоратив, миллий каби давлат шаклларини ажратамиз. Мавзу доирасида табақавий, бюрократик давлатлар ҳақида қисман маълумотлар берилди. Ҳозир диққатни конституциявий — ҳуқуқий давлат тушунчасига қаратмоқчимиз. Француз политологи Жанлуи Шабо ўзининг "Сиёсатга кириш" (1991)' дарслигида Конституциянинг амалий ва расмий таърифларини келтиради. Унга кўра, амалда Конституция "сиёсий ҳокимият амалга оширилиши ва топширилишини белгиловчи меъёрлар бирлиги". Демак, конституцияда ҳокимиятга кириш ва уни амалга ошириш усуллари санаб берилиши керак, холос. Расмий таърифга кўра конституция — қонунчилик ҳолатлари бирлиги бўлиб, уларни қабул қилиш тадбирлари уларни оддий қонунлардан устун қўяди. Бу таърифда конституцияга ўзгартиришлар киритиш ёки уни қайта қабул қилиш шартларининг мураккаблигига ва одатдаги қонунлар албатта Конституцияга мос келиши кераклигига диққат қаратиляпти. Конституциялар оддий ёки факти ҳуқуқий давлатдир. Ҳуқуқий давлатда барча ҳуқуқий ҳужжатлар асосий қонун Конституцияга мувофиқ келиши назарда тутилади."ҳуқуқий давлат" атамасини немис ҳуқуқшуноси Роберт фон Мол (1799 — 1875) киритган. Ҳуқуқий давлат формуласи Конституцион тарзда биринчи бор ГФРнинг 1949 йил Конституциясида баён этилган. Ҳозирги вақтда уни идеал, шиор, конституцион тамойил сифатида қараш маъқул, деб ҳисобланади. Негаки бу тамойилга яқин келган, шунингдек, уни эндигина киритган давлатлар мавжуд, аммо уни тўлиқ амалга оширган давлатлар йўқ.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида ижтимоий давлат ғояси кенг тарқалди. Ижтимоий давлат-фуқаролари учун муносиб турмуш шароитини яратувчи давлат ҳокимияти шакли.
Ижтимоий давлат фуқароларининг барчасини қўллаб- қувватлайди, жамиятда тотувликни таъминлайди. Унинг вазифаси кам таъминланган, қария, ногирон, ишсизлар тўғрисида гамҳўрликдангина иборат эмас, балки барча фуқароларнинг эркин ва фаровон турмушларини таъминлашдир. Ижтимоий давлат ғояси Иккинчи жаҳон урушидан сўнг амалиётга тадбиқ этила бошланди. Ижтимоий давлат конституцион тамойил сифатида 1947 йил Япония Конституциясининг 25 — моддасида ва яна Германиянинг 1949 йил Конституцияси 20 — моддасида баён этилди. Кейинги йилларда бу тамойил Италия, Франция, Швеция, Португалия, Испания Конституцияларида акс этди.
Тарих тажрибаси шуни кўрсатиб турибдики, ҳокимият ҳам, ҳуқуқ ҳам қонунлар жамият томонидан эътироф этилмаса, қабул қилинмаса, уларнинг бажарилишини кафолатламайди. Фуқаролар етарли даражада юқори маданий, иқтисодий ва маърифий ривожланиш даражасида фуқаролик жамиятига уюшадилар ва жамият ҳамда давлатнинг қонунларга амал қилишини таъминлай оладилар, жамият ва давлат томонидан адолатсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини ола биладилар. Шундай қилиб, ҳуқуқий давлатнинг биринчи ва асосий шарти фуқаролик жамиятининг мавжудлигидир. Ҳақиқий ҳуқуқий муносабатларни суверенитети ва унга умумий итоат билан бирга ҳуқуқнинг демократик халқчил мазмуни ҳам ажратиб туради. Жамиятда одамлар мулк эгаси бўлганликлари учун уни кўпайтириш ва ҳимоя қилишга ўзларини масъул, деб биладилар. Бу масьулият ҳаёт, турмуш даражасини белгиловчи барча нарсани, жумладан, сиёсий ҳуқуқ ва кафолатларни ҳам ўз ичига олади. Давлат бу вазиятда умумий хавфсизлик ва барқарорлик учун жавобгар бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |