Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига
Даъвогар: Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 98/25-хонадонда яшовчи Мируктамов Сухробмирза Мируктамович
Жавобгарлар: Навбаҳор туман ҳокимияти ва Навбаҳор туман 1-сонли давлат нотариал идораси
Қўшимча жавобгарлар: Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Кескантерак қишлоғи Янгихаёт МФЙ ҳудудида яшовчилар
Ганиева Нодира Нурпулотовна,
Юлдашев Фазлиддин Эркинович,
Юлдашев Хусниддин Эркинович,
Юлдашев Фаррух Эркинович,
Д А Ъ В О А Р И З А
(Ҳоким қарори, Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва
Уй-жой ҳадя шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида)
Ушбу аризамни ёзишимдан мақсад марҳум аммам Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовна 2019 йил 25 декабрдаги васиятномасига асосан Навоий вилояти Навбаҳор тумани ва Навоий шаҳаридаги ўзига тегишли бўлган уй-жойлари ҳамда барча турдаги мол-мулкларини Менга васият қилиб қолдирган эди.
Бироқ, Навбаҳор туман ҳокимининг 1999 йил 9 декабрдаги
К-536-сонли қарорига асосан уй-жойларни техник рўйхатга олиш кадастр буюроси Навбаҳор туман бўлими томонидан 2000 йил 28 февраль куни давлат рўйхатидан ўтказилган холам Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовнага тегишли бўлган Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, “Кескантерак” қишлоғи, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги (умумий ер майдони 1922,0 кв.м, яшаш хоналари
126,50 кв.м) уй-жойга Юлдашев Фазлиддин Эркинович қалби ҳужжатлар асосида эгалик қилаётганлиги аниқланди.
Ф.Юлдашев аммаси Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовнадан мазкур хонадонни унинг номига расмийлаштириб беришни бир неча бор сўраб келган, бироқ ҳар гал рад жавобини олган.
Шундан сўнг, Ф.Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 5421-сонли фармони қабул қилинганлигини эшитиб қолади ва ўзининг жиноий режасини туза бошлайди. У аммаси Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовнанинг бетоблигидан фойдаланиб, ундан Мазкур уй-жойга тегишли бўлган ҳужжатларни билдирмасдан олади ва қастдан йўқотиб нобут қилади. Президент фармони асосида кенг қамровли ўтказилаётган акция бўйича фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларини хатловдан ўтказиш бўйича тузилган туман ишчи комиссиясига гўёки Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовнага тегишли бўлган Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, “Кескантерак” ҚФЙ, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги (умумий ер майдони 1922,0 кв.м, яшаш хоналари 126,50 кв.м) уй-жой унинг отаси Юлдашев Эркин Тухтамуратович томонидан ўзбошимчалик билан қурилганлигини важ қилиб, отасини вафот этганини яшириб, олдиндан тузилган сохта ҳужжат
ва далолатномалар тақдим этади ҳамда ушбу уй-жойга Навбаҳор туман ҳокимининг 2018 йил 27 мартдаги К-267-сонли қарори (1,2,3,4-иловаси) билан 2007 йил 1 июнь куни вафот этган (этибор беринг 11 йил олдин вафот этган) отаси Юлдашев Эркин Тухтамуратовични эгалик ҳуқуқини белгилашга эришади. (Шундан сўнг Фазлиддин Юлдашев жиноий ҳаракатини давом эттириб, ўзининг ака-укалари бўлмиш Юлдашев Хусниддин Эркинович, Юлдашев Фаррух Эркинович ва ўзининг меросдаги улушларидан оналари Н.Ганиева фойдасига воз кечиш ва ушбу уй-жойга онаси Ганиева Нодира Нурпулотовнанинг “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги Навбаҳор туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг 2019 йил 25 майдаги 01703-сонли гувоҳномасини олишга эришади (Олий юридик маълумотли нотариусни наҳотки 2007 йил вафот этган шахс 11 йилдан кейин мулкдор бўлиб қолганли шубҳа туғдирмаса). Орадан бир ой ўтиб, гўёки онаси Ганиева Нодира Нурпулотовна ушбу уй жойни унга ҳадя қилганлиги ҳақида Навбаҳор туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг 2019 йил 27 майдаги KSh № 013706 NV-сонли “Уй-жой ҳадя шартномаси”ни олишга эришади.
Мазкур ҳолатлар жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг
2020 йил 17 сентябрдаги 1-2107-2001/38-сонли Ажрими билан ўз тасдиғини топган.
Мен, жавобгарлар томонидан олдиндан тил бириктириб марҳум холам Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовнанинг ҳаётлик вақтларида ва вафот этганларидан кейин ҳам қилинган бундай жирканч, тубанликларни фош қилиш учун қарийиб бир йил давомида туну кун ўйлаб сиқилиб соғлиғимни, бебаҳо вақтимни йўқотишимга тўғри келганлигини, Мен ва оиламга етказилган моддий ва маьнавий зарарларни қоплашда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
Юқоридагиларга асосан Сиздан,
СЎРАЙМАН
1. Навбаҳор туман ҳокимининг 1999 йил 9 декабрдаги К-536-сонли қарорига асосан уй-жойларни техник рўйхатга олиш кадастр буюроси Навбаҳор туман бўлими томонидан 2000 йил 28 февраль куни давлат рўйхатидан ўтказилган холам Юлдашова Қурбонгул Тукмуратовнага тегишли бўлган Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, “Кескантерак” қишлоғи, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги (умумий ер майдони 1922,0 кв.м, яшаш хоналари
126,50 кв.м) уй-жойга Юлдашев Эркин Тухтамуратовичнинг эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2018 йил 27 мартдаги К-267-сонли қарорининг тегишли қисмини ва Навбаҳор туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги 2019 йил 25 майдаги 01703-сонли гувоҳномаси ҳамда 2019 йил 27 майдаги
KSh № 013706 NV-сонли “Уй-жой ҳадя шартномаси”ни ҳақиқий эмас деб топиб бекор қилишингизни.
Илова: “______” варақда. С.Мируктамов
Do'stlaringiz bilan baham: |