АЖРИМ
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди 2021 йил
декабрь ойининг 28 куни, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: судья Н.Х.Захидова,
судья ёрдамчиси Х.Б.Абдисатторовнинг
котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “MOGO LEND” МЧЖ манфаатида жавобгар
Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғлига нисбатан зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1002-2106/14069-сонли
фуқаролик иши юзасидан жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи
ўғлининг сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги
аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “MOGO LEND” МЧЖ манфаатида
жавобгарлар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғлига нисбатан зарар
ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўз аризасида,
“MOGO LEND” МЧЖ ва жавобгар ўртасида L11122019/0007-рақам
билан молиявий шартнома тузилганлиги, жавобгар шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажармаганлиги, жамият ўз
мажбуриятларини
бажариб, жавобгарга 43 983 480 сўм пул маблағларини пул ўтказиш йўли
билан ўтказганлиги, 2021 йил 21 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдида 1433038,93 сўм асосий қарздорлиги, муддати ўтган кредит
қарздорлиги 15513113,93 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 0 сўм,
жами 15513113,93 сўмни ташкил қилиши ҳақида баён қилиб,
жавобгардан шартнома бўйичач “MOGO LEND”
МЧЖнинг фойдасига
15 513 113,93 сўм зарар ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг
08.10.2021 йилдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорига кўра, даъво
ариза қаноатлантирилган.
Жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходиўғли
судга ариза
билан мурожаат қилиб, унда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, ариза бериш муддатини тиклашни ва ишни янгидан
кўришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғли
аризани қувватлаб, УНИ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили Х.Исламов аризани рад қилишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 285-моддасига мувофиқ,
жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув
қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб
чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.
Мазкур Кодекснинг 290-моддасига асосан, агар сиртдан қабул
қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқишда суд тарафнинг суд мажлисига келмаганлигига узрли сабаблар
борлигини ва бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш
имконияти
бўлмаганлигини ҳамда тараф сиртдан қабул қилинган ҳал қилув
қарорининг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далилларни
тақдим қилаётганлигини аниқласа, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриб чиқиш тикланиши лозим.
Суд аризага ҳуқуқий баҳо берар экан, аризачининг важлари сиртдан
чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла
олмаслигини,
жавобгар суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
тегишли тартибда хабардор бўлганлигини ҳамда суд ҳужжати мазмунига
таъсир қилувчи ҳолатлар келтирилмаганлигини инобатга олиб,
жавобгарнинг сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ҳамда муддатни тиклаш ҳақидаги аризасини
асоссиз деб топади ва
қаноатлантиришни рад қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 271-
273, 288-290-моддаларига қўлланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MOGO LEND” МЧЖ манфаатида
жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғлига
нисбатан зарар
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1002-
2106/14069-сонли фуқаролик иши юзасидан жавобгар Мамаризаев
Абдурахмон Абдулходи ўғлининг
муддатни тиклаш, сиртдан
чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш - рад қилинсин.
Ажримга нисбатан шикоят берилмайди ва протест келтирилмайди.
Раислик қилувчи:
Н.Х.Захидова