Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари). Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати) ишлаб чиқариш кооперативининг бир шакли сифатида ушбу Қонунда, бошқа қонунчилик ҳужжатларида ва ўз уставида назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкатларининг) ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлиги. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кооперативларнинг ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижти -моий эҳтиёжларини қондириш соҳасидаги фаолияти. Фуқаролар ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун ихтиёрийлик асосида уй-жой қуриш, уй-жой кооперативлари, гараж қуриш кооперативлари ва бошқа кооперативлар тузишлари мумкин.
Бундай кооперативлар фаолиятининг асосий йўналиши кооператив мулки объектларини (уй-жойлар, гаражлар ва шу кабилар), уставда назарда тутилган ҳолларда эса — кооператив аъзоларининг мулки бўлган объектларни ҳам қуриш ва кейинчалик улардан фойдаланишда пул маблағлари ёки шахсий меҳнат билан иштирок этишдан, шунингдек кооператив аъзоларига кооперативни тузишдан кўзланган мақсадларга мос хизматларни кўрсатишдан иборатдир.
« ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДА ИШ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ »
ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ
Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил ишнинг асосий мақсади - талабалар томонидан мазкур фанни чуқур ўзлаштиришлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни
шакллантириш ҳамда ривожланлантиришдан иборатдир. Бунда талабалар
қуйидагиларни бажаришлари: янги билимга эга бўлиши учун мустақил равишда қўшимча мавзуларни ўзлаштириш кўникмаларига, зарурий маълумотларни излаб топишнинг қулай ва самарали усулларидан фойдаланиш ҳамда топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёдошишлари лозим. Мустақил ишнинг ташкилий шакллари бўлиб, айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлар ёрдамида мустақил ўзлаштириш, берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш, назарий билимларини амалиётда қўллаш ва илмий мақола, анжуманга маъруза, тезислар тайёрлаш кабилар ҳисобланади. Талабанинг мустақил ишини қабул қилиш маъруза ёки амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан кафедрада ишлаб чиқилган маслаҳатлар бериш жадвали асосида амалга оширилади ва улар гуруҳ журналида қайд этилади.
Мустақил таълимнинг махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанларнинг бўлимлари ҳамда мавзулари устида ишлаш; янги техникалар, аппаратуралар, илм талаб жараёнлар ва технологияларни ўрганиш; талабанинг илмий тадқиқот ишларини (ТИТИ) бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш; фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари (хизмат ўйинлари, дискуссиялар, семинарлар, коллоквиумлар; масофавий (дистанцион) таълим усулларидан кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |