Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”


Кооператив — кооперациянинг бирламчи бўғини



Download 476,15 Kb.
bet46/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

Кооператив — кооперациянинг бирламчи бўғини.
1. Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект кооператив ҳисобланади. Ер ва бошқа табиий бойликлар кооперативларга фойдаланиш учун берилади.
Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш-матлубот кооперативларининг фаолияти, ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат шартномалари (контрактлар, битимлар) бўйича ишлаётган кишиларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади
Матлубот кооперативлари ҳамда ўз аъзоларининг ўй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооперативлар фаолияти ўз меҳнати билан шахсан иштирок этиш билан бўлмаслиги ҳам мумкин.
2. Кооперативлар тармоқ ҳудудий ва бошқа белгилар бўйича хўжалик уюшмаларига ихтиёрийлик асосида бирлашмалари ва яккаҳокимликка қарши қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда иш олиб боришлари мумкин.
3. Кооператив, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланганларидан ташқари, фаолиятнинг ҳар қандай тури билан шуғулланишга ҳақлидир. Бунда кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмалари (шу жумладан барча турдаги аралаш давлат-кооператив уюшмалари) давлат бошқаруви, контроли ва назорати, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов ва одил судлов идораларининг вазифаларини бажаришларига йўл қўйилмайди.
Кооперативлар, кооперативларнинг хўжалик уюшмалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ республика ва халқаро бозорларда хўжалик фаолиятини эркин юритиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кооперативнинг мулкдорлари ва мол-мулки
1. Кооперативнинг мустақил балансида ўз ифодасини топадиган асосий фондлар, оборот маблағлари, пай бадаллари, шунингдек бошқа бойликлар кооператив мулки ҳисобланади.
2. Кооперативнинг мол-мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Кооперативнинг мол-мулкини шакллантиришда, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар), шунингдек мазкур кооперативга аъзо бўлмаган, аммо унда меҳнат шартномасига (контрактига), битимига мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар шартнома асосларида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
3. Кооператив томонидан ташкил этилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек қўшган улушларига мувофиқ хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки кооператив мулки ҳисобланади.
Таркибига кооперативлар, турли мулк шаклидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар кирган хўжалик уюшмаларининг мол-мулки уларнинг ширкат (жамоа) мулкидир. Таркибига фақатгина кооперативлар кирган уюшмаларнинг (иттифоқларнинг) мол-мулки, башарти мазкур уюшмаларнинг (иттифоқларнинг) таъсис ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, ана шу кооперативларга ширкат (жамоа) мулки ҳуқуқида қарашли бўлади.

Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish