Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этиш”



Download 476,15 Kb.
bet41/90
Sana10.07.2022
Hajmi476,15 Kb.
#773206
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   90
Bog'liq
УМК ўз ўзини бошқариш (4) (3) (3)

т/р

Рағбатлантириш

Асосий мазмуни ва манбалари




Турлари

Шакли


Моддий пулли

Иш ҳақи

Ходимнинг иш ҳақи, шу жумладан, асосий (ишбай, вақтбай, оклад) иш ҳақи ва қошимча тўловлар.





Мукофотлар

Корхона фойдаси ҳисобидан тўловлар (мукофотлар, қўшимча мукофотлар). Чет элларда бу бонус шаклида бўлади: йиллик, ярим йиллик, янги йил муносабати билан.





Аксиядорлик капиталида иштирок

Корхона (ташкилот) аксияларини сотиб олиш ва уларга дивиденд олиш, аксияларни имтоёзли нархларда ҳамда бепул олиш.





Фойдага шериклик

Фойда улуши белгиланиб, ундан мукофот жамғармаси ташкил этилади.





Қўшимча тўлов режалари

Бу режалар аксарият ҳолларда маҳсулотларни реализатсия қилувчи корхона бўлимларига мўлжалланган ҳамда маҳсулот сотиш учун янги бозорлар топиш, сотув ҳажмини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган.


Номоддий

Бўш вақт ажратиш орқали рағбатлантириш

Иш билан бандлик бўйича вақтни мукофотлаштириш:
Ходимнинг фаол ва ижодий меҳнати учун унга қўшимча дам олиш кунлари, таътил бериш, ходимга меҳнат таътили вақтини танлаш ҳуқуқини бериш ва ҳоказолар;
Иш графигини эгилувчан тарзд ташкил этиш ҳисобига;
Меҳнат унумдорлиги ҳисобига ишчи кучи миқдорини қисқартириш.





Ташкилий рағбатлантириш

Ходимнинг фаолиятини унинг меҳнатидан қониқиш ҳосил қилиш ҳис-туйғусини ўзгартириш асосида бошқаради. Бу ходимнинг меҳнат фаолиятини ташкил этиш жараёнида ижодий ёндашувни; бошқарувда иштирок этиш имкониятини, хизмат лавозимида силжишни; ижодий сафарларни кўзда тутади.





Маънавий рағбатлантириш

Ходим фаолиятини ижтимоий эътироф қилиш асосида бошқариладиган рағбатлантириш

Ёрлиқлар, нишонлар, белгилар тақдим этиш





Транспорт харажатларини қоплаш ёки ўз транспорти билан хизмат кўрсатиш

Маблағ ажратиш:
Транспорт харажатларини қоплаш учун
Транспорт ҳарид қилиш учун.Тўла хизмат кўрсатиш учун (транспорт ҳайдовчиси билан)
Тез-тез сарф қиладиган ходимлар, раҳабарларга, қисман хизмат кўрсатиш





Омонат жамғармалари

Корхона ходимлари учун тижорет банкларида белгиланган фоиздан кам миқдорда бўлмаган омонат жамғармалари ташкил этиш. Маблағларни жамғаришнинг имтиёзли тартиблари.





Овқатланиш
ни ташкил этиш

Маблағ ажратиш:
Корхонада овқатланиш учун.
Овқатланиш учун толовлар.





Корхона маҳсулотини имтиёзли нархларда сотиш

Ушбу товарларини чегирма билан сотиш учун маблағ ажратиш





Стипендия дастурлари

Четда таълим олиш учун маблағ ажратиш (таълим олиш учун сарф-харажатларини қоплаш).





Корхонанинг ўқитиш дастурлари

Ўқитишни (қайта ўқитишни)ташкилетиш учун харажатларни қоплаш.





Тиббий хизмат корсатиш дастурлари,

Тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ёки тиббиёт муасасалари билан персоналга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузиш. Шу мақсадларга маблағ ажратиш.





Маслаҳат хизматлари

Маслаҳат хизматини ташкил этиш ёки шундай хизматлар билан персоналга маслаҳат хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома тузиш.





Уй-жой қурилиши дастурлари

Ходимларга ўзлари учун уй қуришга маблағ ажратиш.





Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ дастурлар

Корхона персонали фарзандларининг мактабгача тарбияси, мактаб, коллеж, литсей ва оилй ўқув юртларида ўқишини ташкил этиш учун маблағ, имтиёзли стипендиялар ажратиш.





Эгилувчан ижтимоий тўловлар

Корхона зарур имтиёзлар ва хизматлар учун муайян маблағлар ажратади. Ходим ажратилган ушбу маблағ доирасида ўзи учун зарур имтиёз ва хизматларни танлаб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Моддий

Ҳаётни суғурта қилиш

Корхона маблағлари ҳисобига:
Ходим ҳаётини сугурта қиш ҳамда имтиёзли равишда ходим оила аъзолари ҳаётинисуғурта қилиш.
Ходим даромади ҳисобидан ушлаб қолинадиган маблағ ҳисобига:
Бахтисиз ҳодиса учун ходимнинг йиллик даромади даражасида; инсон ҳалок бўлишига олиб келган бахтсиз ҳодиса учун ушбу тўлов икки карра кўпайтирилади.








Ногиронлиги учун қўшимча маблағ ажратиш, бир мартали ёрдам кўрсатиш.





Тиббий суғурта

Ходимлар ҳам, улар оила аъзолари ҳам тиббий суғурта қилинади.

Шахсий қизиқишлар инсон бажариши керак бўлган ишга тўла-тўкис мос бўлиши мақсадга мувофиқдир. Жумладан, инсонни самарали меҳнат қилишга қуйидаги асосий қизиқишлар ундайди:


-касбга қизиқиш;
-иложи борича кўпроқ моддий. рағбат олишга интилиш;
-ходим бажараётган ишининг уни бу иш моддий жиҳатдан унча қизиқтирмаса ҳам муҳимлиги ва зарурлигини англаб этиши.
Шахс учун бирор нарса етишмаса, у шу эҳтиёжни қондиришга қаратилган аниқ мақсадли ҳаракатлар қилади. Шунинг учун эҳтиёжлар инсонни фаоллаштирувчи манба вазифасини ўтайди. Бунда физиологик табиатга эга бирламчи(озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой) ва психологик характерга эга иккиламчи (муваффақиятга эришиш, ҳурматга сазовор бўлиш, раҳбарлик қилиш, бирор нарсага ўзини дахлдор деб ҳис этиш) эҳтиёжларни мақсадга эришиш орқали, рағбатлантиришлар орқали қондирилади.
Ҳозирги вақтда персоналга маъмурият томонидан қўшимча имтиёзлар бериш тажрибаси кенг ёйилмоқда. Улар қуйидагилардан иборатдир:16

  • ходим мақоми нуфузини белгиловчи;

  • ходим ижтимоий ҳимояланганлигини кўрсатувчи;

  • бевосита бажарилган иш ва ишлаб чиқариш вазифаси учун белгиланган имтиёзлар. Мукофотлаш тариқасида у ёки бу имтиёзни танлаш маъмурият ваколати ҳисобланади.

Ишга қизиқтириш назарияларида рағбатлантириш шунчаки пул ва имтиёзлардан анча кенгроқ маъно касб этади. Рағбатлантириш инсон ўзи учун қадрли деб ҳисоблайдиган ҳамма нарсани қамраб олади. Ҳозирги даврда инсоннинг меҳнат фаолияти билан шуғулланишга қизиқиши сабаблари анча мураккаб, одатда уларни тушуниб етиш қийин, демакки, бу қизиқишга таъсир ўтказиш ҳам осон эмас. Инсоннинг қизиқиши таркибига унинг хатти-ҳаракатлари асоси, деб қараш мумкин ва бу тарзда ўзини тутишга даъват қилувчи ички куч сифатида қаралади.
Бу таркиб муайян барқарорликка эга. Шунга қарамасдан, инсонни тарбиялаш жараёнида, унинг таълим савияси ошиши билан қизиқиш таркиби ҳам ўзгариб боради.

  1. Ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди.

Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилди.
Қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ернинг ҳақиқий эгаси сифатида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб берди ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар сифатида шаклланиши ва ривожланишини таъминлади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўтказилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизидан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштирилишига эришилди.
Шу билан бирга, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, тизимда бозор механизмларини жорий этишда, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб боришда ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан:
биринчидан, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон фермерлари кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажара олмади;
иккинчидан, аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолмоқда. Узоқ йиллар фойдаланилмаётган томорқа ер эгаларининг ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш бўйича тизимли иш олиб борилмаяпти;
учинчидан, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш устидан парламент, вакиллик ва жамоатчилик назорати лозим даражада ўрнатилмаган;
тўртинчидан, фермер хўжаликларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолмоқда, уларнинг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд имкониятлардан фойдаланилмаяпти;
бешинчидан, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатишда зарур инфратузилмалар яратилмаган ҳамда соҳада бозор механизмлари етарли даражада шаклланмаган;
олтинчидан, аксарият фермер хўжаликларининг бугунги молиявий аҳволи замонавий, ресурстежовчи қишлоқ хўжалиги техника воситаларини харид қилиш, ишлаб чиқаришда илғор агротехнология, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини бермаяпти;
еттинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари аъзолари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини етиштириш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш тизими, шунингдек фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини ташкил этиш ҳолати бугунги кун талабларига жавоб бермайди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш мақсадида:
1. Қуйидагилар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ҳозирги босқичдаги устувор йўналишлари этиб белгиланди:
биринчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
иккинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш, бу борада парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратиш;
учинчидан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
тўртинчидан, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;
бешинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида замонавий бозор механизмларини жорий этиш;
олтинчидан, “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ер эгаларининг кундалик фаолиятига сингдириш;
еттинчидан, ер эгаларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш, фермер хўжаликларининг меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш.
Ҳозирги кунда бутун дунёда тобора кенгайиб бораётган глобал ҳодиса CОВИД-19 пандемияси фонида дунё ҳамжамиятида кузатилаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз, турли давлатларда намоён бўлаётган демографик вазият иқтисодиётнинг барча тармоқларига, айниқса дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатмоқда. Мамлакат аҳолисининг маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш асосан қишлоқ хўжалик тармоғини ривожлантириш тадбирларига бевосита боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида соҳага замонавий ва инновацион услубларни жорий этишни тақозо этади. Замонавий инноватцион усуллар эса инвестицияларсиз амалга ошмайди.
Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган соҳалардан бири қишлоқ хўжалигидир. Иқтисодиётнинг мазкур тармоғи ҳам юқори салоҳиятга эга бўлиб, унда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, қишлоқ хўжалиги корхоналарида самарадорликнинг ошиши аҳоли турмуш даражаси яхшиланишини таъминлайди. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш борасида туб ислоҳотларнинг амалга оширилиши қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий, техник ва молиявий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда аҳоли турмуш даражасини оширишни талаб этади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида самарадорликнинг ошиши бугунги кунда уларда инновацияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилиб, улар асосида кўплаб лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган дунёдаги бешта давлат қаторига киради. Бунинг яққол исботи сифатида мамлакатимизда қилинган ишлар натижалари кўрсатиб турибди. Қишлоқ хўжалиги тармоғи республикамизнинг миллий маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий тармоқларидан бири ҳисобланиб, ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш билан бошқа соҳа ва тармоқлардан афзаллиги билан тубдан фарқ қилади. Мазкур тармоқ юқори салоҳиятга эга бўлиб, унда эҳтиёжларни қондириш учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида самарадорликнинг ошиши, аҳоли турмуш даражасини яхшилашдан иборат.

  1. Ўзбекистонда сўнгги йилларда жадал суръатлар билан олиб борилаётган иқтисодиёт тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар, модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнлари иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларида сифат жиҳатдан ўсишга олиб келмоқда. Бу эса пировардида мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори даражада барқарор ўсиб бораётган давлатлар қаторида бўлишини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан ушбу йўналишда олиб борилаётган фаолият натижасини танқидий таҳлил қилган ҳолда камчилик ва нуқсонларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларини таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш жараёнларини такомиллаштириш механизмларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарб бўлиб қолмоқда.

Қишлоқ хўжалиги сиёсатидаги асосий устувор аҳамият институционал ислоҳотларнинг сифатини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бориш, саноат ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ўрта ва узоқ муддатли даврда саноатни ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди.

Download 476,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish