50-модда. Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Қўшиб юбориш]
Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 93-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 50-моддаси бешинчи қисми.
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Қўшиб олиш (бирлаштириш)]
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 94-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 51-моддаси тўртинчи қисми.
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Бўлиш]
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 95-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 52-моддаси бешинчи қисми.
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Ажратиб чиқариш]
Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг:мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 96-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 53-моддаси бешинчи – олтинчи қисмлари.
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Бир турдан бошқа турдаги юридик шахсга айлантириш]
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг:мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 97-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 54-моддаси тўртинчи қисми.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Do'stlaringiz bilan baham: |