Сиёсий ҳуқуқлар: жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқи; митинглар, йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи; жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи; мурожаат қилиш ҳуқуқи.
Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар: мулкдор бўлиш ҳуқуқи; меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи;дам олиш ҳуқуқи; ижтимоий таъминот ҳуқуқи; малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи; билим олиш ҳуқуқи; илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи3.
4.Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари нималарда кўринади?
. Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўзаро муносабатларни англаб етиш демакдир. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида ривожланади. Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланган бўлади.
Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар ўзар таъсирлар натижасида ўзаро кесишади ва бир-бирини бойитиб боради. Уларнинг аксарияти давлат ва унинг институтларидан иборатдир. Лекин, давлат органлари қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият юритса, фуқаролик онги жамиятда эркин ҳолда шаклланади. Фуқаровий онг меъёрлари ижтимоий-сиёсий жараёнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. Фуқаролик онгининг вазифалари алоҳида олинган индивидларнинг эмас, балки бутун жамият фаолияти билан боғлиқ ҳолда амалга ошади.
Фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларда намоён бўлади. Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар муҳитида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этади. Жамият, ижтимоий гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар бир тизим ҳолига келади. Айнан у тизим ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этишини таъминлайди, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради, фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Айнан ана шу тарзда шаклланган фуқаровий онг фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, меъёрлар, ғоя ҳамда тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва эркинликка сари етаклашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |