Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


) Қўзғалувчан пардадеворлар



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

4) Қўзғалувчан пардадеворлар 
Трансформацияланадиган (қўзғалувчан) пардадеворлар
ни турар-жой 
биноларида квартирадаги хоналарни вақтинча бўлиб туриш учун қўлланилади. 
Бундай пардадеворлар товушни кўп ўтказадилар, чунки уларнинг алоҳида 
элементлари орасидаги чокларни тўлиқ зичлаштиришнинг иложи бўлмайди. 
Енгил пардадеворларни шифтга ёки балкаларга осилади. Оғир пардаде-
ворларни кўпинча ёпманинг юк кўтарувчи конструкциясига таянтирилади. 
Пардадеворлар йўналтирувчи бўйлаб роликлар ёрдамида харакатлантирилади. 
Трансформацияланадиган пардадеворларнинг конструктив ечими уларнинг 
вазифаси, эксплуатация қилиш шароити ва
 
қўлланиладиган қурилиш 
материалларга боғлиқ. 


122 
Гармонсимон пардадеворлар юмшоқ ва қаттиқ пардадеворларга 
бўлинади. Юмшоқ пардадеворларда металл каркас бўлади ва унга икки 
томондан пластик тортилади.
 
Пантографлар занжири пардадеворнинг устида ва 
остида жойлашади. Пантографнинг устки занжири роликлар билан жиҳозлана-
ди, улар қутисимон йўналтирувчи бўйлаб харакатланадилар.
Юмшоқ 
гармонсимон пардадеворнинг остида йўналтирувчи қилиниши шарт эмас 
(14.10-расм, б). Уларнинг баландлиги 3,1 м гача бўлади.
Юмшоқ гармонсимон 
пардадеворнинг металл ёки ёғоч каркаси бўлади. Каркасга товуш изоляцияси 
сифатида поролон ёки поливинол ёпиштирилган сунъий чарм қопланади.
а) 
б) 
14.10-расм. Гармонсимон қаттиқ (а) ва юмшоқ (б) пардадеворлар:
 
1 – панто-
графлар занжири; 2 – роликлар; 3 – йўналтирувчи; 4 – қаттиқ қоплама;
5 – юмшоқ қоплама.
Гармонсимон қаттиқ пардадеворлар
 
битталик ва иккиталик бўлиши 
мумкин. Қаттиқ пардадеворлар пантографлар занжири билан ўзаро бирикти-
рилган ёғоч устунлардан ташкил топган каркас эга. Пардадевор вазифасини 
тахтадан, фанерадан ёки ДСП плиталардан қилинган баландлиги 2…3,1 м, эни 
250…600 мм бўлган шит-тавақалар бажарадилар. Тавақалар узун роял ошиқ-
мошиқлари ёки сунъий чарм полосалари билан бириктириладилар. Битталик 
пардадеворларнинг кенглиги 1,8…2,5 м, иккиталик пардадеворларники 6…8 м 


123 
бўлади. Гармонсимон қаттиқ пардадеворнинг ҳар бир тавақаси роликлар 
ёрдамида шифт остида ва пол устида жойлашган махсус йўналтирувчилар 
бўйлаб кўчиб юради (14.10-расм, а). Бунда тавақалар тахланади ёки ёйилиб 
пардадевор ҳосил қилади.
Тахланадиган пардадеворларнинг тавақалари ҳам қаттиқ материаллардан 
қилинади. Уларнинг ишлаш принципи гармонсимон пардадеворларникига 
ўхшаш, яъни роликлар қутисимон йўналтирувчи бўйлаб харакатланадилар ва 
бунда тавақалар тахланади ёки ёйилади. Ғилдиракчалар тавақаларнинг бир 
четида ёки ўртасида жойлашиши мумкин (14.11-расм). 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish