Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


 Тўсинли, қуйма ва йиғма элементлардан тайёрланадиган



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

2. Тўсинли, қуйма ва йиғма элементлардан тайёрланадиган 
қаватлараро ва чордоқ ёпмалари 
 
Ёпмаларнинг конструктив ечимлари 
балкали
ҳамда 
плитали
бўлиши 
мумкин. Биринчи ҳолда, юк кўтарувчи элемент бўлиб, бир-биридан маълум 
масофада қўйилган балкалар хизмат қиладилар. Ёпмадаги балка элементлар
тўсиқ вазифасини бажарадилар. Ҳозирги кунда хизмат қилаётган жуда кўп 
биноларда ёғоч, металл ва темирбетон балкалар ишлатилган (14.1-расм). 
а) 
б) 
в) 
12.1-расм. Ёпмаларда қўлланиладиган балкалар: 
а - ёғоч балка; б - металл қуштавр балка; в – темирбетон тавр балка;
г -темирбетон швеллер балка. 
Ёғоч балкали ёпмалар фақат ёғоч деворли биноларда ҳамда баландли - 
ги 5 қаватгача бўлган оловбардошлик даражаси III даражадан паст 
бўлмаган тош материалардан қурилган биноларда ишлатилади.
Ёғочдан қилинадиган балкалар чорқирра брусдан иборат бўлади. Унинг 
ён томонидан кесимининг ўлчамлари 40х50 ёки 50х50 мм бўлган брусчалар 
диаметри 4,5 мм, узунлиги 125 мм мих билан маҳкамланади. Михлар 
орасидаги масофа 300 мм бўлиши керак. Бундай брусчалар асосий бруснинг 
бир томонидан ёки иккала томонидан жойлаштирилиши мумкин.
Ёғоч балкалар бир-биридан 0,6-1,0 м масофада ўрнатилади ва улар 
орасидаги бўшлиқ гипсобетон, енгил бетон, фибролит плиталар ёки тахта 
шитлар билан тўлдирилади (14.2-расм). Уларнинг устидан товуш ёки 
иссиқлик изоляцияси вазифасини бажарувчи материаллар тўшалади.
Изоляция тўкма материалдан бажарилганда устидан суваб қўйилади.


99 
а) 
б) 
 
12.2-расм. Тахтадан ясаладиган шит (накат)лар: 
а – яхлит шит; б – брусчали шит. 
12.3-расм. Ёғоч брусли ораёпма конструкцияси: 1-ёғоч шит; 2 - ёғоч балка; 
3 - ёғоч брус; 4 –паркет пол; 5 – лага; 6 – сувоқ; 7 – сомонли лой тўшама;
8 – тўшама; 9 – товуш изоляцияси. 
Ёғоч балкали ёпмаларда қўлланиладиган брусларнинг ўлчамлари 
уларнинг узунлиги ва ёпмага тушадиган юкнинг миқдорига боғлиқ ҳолда 
статик ҳисоблашлар ёрдамида белгиланади. Уй-жой қурилишида кўп 
қўлланган брусларнинг ўлчамлари қуйидаги жадвалда келтирилган (12.1-
жадвал). 
Анъанавий ёғоч брусларнинг ўрнига қўштавр кўринишидаги елимлаб 
тайёрланадиган балкалар тавсия қилинмоқда. Қўштавр кесимининг 
баландлиги 24 смдан 40 см гача бўлиши мумкин. Бундай балкаларнинг 
узунлиги 9,6 м гача бўлади (12.4-расм). 
Бундай балкалар қўлланилган ёпмалар темирбетон плитали ёпмаларга 
нисбатан 2,5-3 марта арзон, енгил, тез барпо этилади. Муҳим томони бундай 
ёпмаларни барпо этишда юк кўтарувчи кранлар талаб қилинмайди (12.2-
жадвал). 


100 
12.4-расм. Ёғоч қўштавр балканинг кўриниши 
12.1-жадвал 
Ёғоч брусларнинг кесим ўлчамлари 


101 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish