Монацит – (Ce,La...)PO4 Юнонча «монайдзен» якка қилиш демакдир (монах сЎзидан олинган). Табиатда у якка-якка ҳолда учрайди. Таркиби – церий ва лантан 50-68%, Р2О5 – 22-31,5%. Изоморф аралашма ҳолида иттрий – 5% гача, торий – 5-60% атрофида бЎлади. Монацит моноклинал сингонияли, таблеткасимон, призматик шаклларда учрайди. Магматик жинсларда (интрузив ва пегматитларда) майда донали, айримда бир неча килограммлик хиллари мавжуд. Унинг ранги хилма-хил - қЎнғир, сарғиш-қЎнғир, жигарранг, қизил, баъзан яшил, шишадек ялтирайди, ёғлангандек. қаттиқлиги – 5,5, солиштирма оғирлиги – 5,5. Монацит кам учрайди, одатда нефелинли сиенит, гранит, аляскит ва уларнинг пегматитларида кЎпроқ тарқалган. У церий, лантан ҳамда торий олишда асосий манбаа ҳисобланади.
Ксенотим – YPO4. Таркибида иттрий оксиди 63% гача, бироз церий, европий учрайди, баъзан торий ва уран оксидлари – 5% гача бЎлади. У тетрагонал сингонияли, призматик кристалл ва айримда яхлит массалар ҳолида топилади. Ксенотим – сарғиш-қЎнғир, кул ранг, қЎнғир рангларда учрайди. Унинг ялтираши шишадек, ёғлангандек, нотекис юзалар ҳосил қилиб синади.
Ксенотимнинг қаттиқлиги – 5, солиштирма оғирлиги – 4,6. У кучли радиооактивликка эга. Ксенотим нордон ва ишқорли интрузив ва уларнинг пегматитларида кенг тарқалган. У монацитдек барқарор минерал бЎлиб, одатда сочма конлар ҳосил қилади. Уларнинг йирик уюмлари денгиз қирғоқларида аниқланган. У ҳам монацитга Ўхшаш иттрий ва уран, торий олишда катта аҳамиятга эга.
Апатит – Ca5[PO4]3(F, Cl). Таркибида СаО – 55,5%, Р2О5 – 42,3%, фтор – 3,8%, хлор – 6,8% ва тарқоқ элементлардан Cl2O3 – 5% гача бЎлади. У гексагонал сингонияли, игна шаклида, калта устунсимон ва таблеткасимон кристаллари ҳолида учрайди.
Апатитнинг магматик интрузив жинсларда қилсимон найзадек ва баъзан қисқа таблеткасимон кристаллари мавжуд. У рангсиз, шаффоф, оқ, оч-яшил, ҳаво ранг, қЎнғир, айримда бинафша, шишадек ялтирайди, нотекис юзалар ҳосил қилиб синади. қаттиқлиги – 5, солиштирма оғирлиги – 3,2, мЎрт, уланиш текислиги йЎқ. Апатитнинг йирик конлари нефелинли сиенит ва уларнинг пегматитлари билан узвий боғлиқ. Бу жинслар таркибидаги яхлит донадор массаларда нефелин, сфен, эвдиалит, ишқорли амфиболлар, эгиринлар билан бир ассоциацияда бЎлади (Кола ярим ороли, Россия – машҳур Хибинск апатит кони). Булардан ташқари, апатит уюмлари контакт-метасоматик жараёнларда вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |