Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети “Геология ва геоинформацион тизимлар” факультети _________ йўналиши талабаси ____________ нинг “Умумий геология” фанидан “Фосфорли минераллар” мавзусида тайёрлаган
КУРС ИШИ
Топширди:____________
Текширди:____________
2019-2020
Мавзу: Фосфорли минераллар
Минераллар ҳақида умумий маълумот;
Фосфорли минераллар келиб чиқиши ва унинг хусусиятлари;
Фосфорли минералларнинг саноатдаги аҳамияти.
Минерал (лотинчадан minera - маъдан) – Ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. Минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади. Табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади. Ернинг қаттиқ қатлами, яъни литосферанинг биз ўрганадиган кисми жуда мураккаб таркибга эга. Биз унда катта-катта тоғлар ҳосил қилган ва кўпинча, текисликлар сиртида чиқиб ётган гранит, охактош , қумтош каби жинсларини учратамиз. Масалан, бир бўлак мармарни олиб уни яхшилаб кўздан кечирсак,унинг майда ялтироқ доналар (зарралар) тўпламидан иборат эканлигини, янада диққат билан текшириб чиқсак, бу доналар маълум кимёвий таркибли кальций карбонат ёки кальцит кристалларидан иборат эканлигини кўрамиз.
Оддий гранитнинг таркиби анча мураккаб. Унда биз оқиш ёки сарғиш рангли номунтазам шаклга эга бўлган тиниқ кварц доналарини пушти, сариқ ёки кул ранг дала шпати доналарини, булар орасида эса қора ёки оқ тусли ялтироқ слюда пластинкаларини учратамиз. Табиатда бу моддалар ер пўстида юз берган физика-химиявий процесслар натижасида ҳосил бўлади.
Ер кобиғининг ичида ва сиртида бўлиб турадиган хилма-хил физика-химиявий жараёнлар натижасида вужудга келган табиий химиявий бирикмалар ёки соф элементлар минераллар деб аталади. Минераллар табиатда қаттиқ, қуюқ ва газ ҳолда учрайди. Табиатда кўпчилик минераллар литосферада ҳосил бўладиган қаттиқ тоғ жинсларини ташкил килади. Биз кўриб турган кварц, дала шпати, слюда, кальцит шулар жумласидандир. Сув нефть ва табиатда жуда кам учрайдиган соф симоб каби табиий суюқ моддалар хам минераллар қаторига киради. Нихоят вулқонли районларда ернинг ёриқларидан чикадиган табиий газлар масалан карбонат ангидрид, сульфид ангидрид, ва бошқалар хам минерал деб аташ мумкин. Минераллар химиявий таркиби ва физикавий хоссалари жихатидан бир - биридан фарқ килади. Хозирги вактда ер юзида маълум бўлган минераллар сони 7000 ортик, лекин уларнинг оз кисмигина табиатда кўп таркалган. Тоғ жинслари ҳосил қилишда атиги 100 га якин минерал асосий роль ўйнайди. Бу минераллар тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар деб аталади. Жинс хосил қилувчи минералларни уларнинг пайдо бўлишини, белгиларни тартиб ва хоссаларини билмасдан туриб тоғ жинсларини ўрганиб бўлмайди. Қаттиқ минераллар табиатда кўп ёқли кристаллар кўринишда ёки номунтазам шаклидаги доналар ёхуд яхлит массалар кўринишда (бу холда уларнинг моддаси кристал табиатга эга бўлади). Нихоят аморф массалар кўринишида учрайди. Минераллар алоҳида - алоҳида учрайди ёки йирик - йирик яхлит массивлар хосил килади. Кристалл жимслар жумласига кирадиган кўчпилик минералларни ўзига хос хусисияти уларнинг кўп ёқли маълум геометрик шаклда бўла олишидир. Минералларнинг кристалланиш хоссаси уларни бошқа аморф шаклсиз) моддалардан фарқ киладиган асосий белгидир. Кўпчилик минераллар кристал ҳолда бўлади, жуда оз қисмигина аморф холда учрайди. Кристал холдаги минералларга масалан ош тузи (галит) флюорит, олмос, магнит ва бошкалар киради, аморф холдаги минералларга эса фосфорит, опал ва бошкалар мисол бўла олади. Кристалларнинг ёқлари, қирралари ва учлари бўлади. Кристаллар бу белгиларига кўра бири иккинчисидан фарқ қлади. Кристалларнинг ёқлари кирилари ва учларининг сони хар бир минерал кристалида ўзига хосдир. Бундан ташкари кристалларнинг бири иккинчиидан улардаги текислик (Р харфи билан белгиланадиз) марказ (С харфи билан белгилнади ва ўклар (Е харфи билан белгиланади) билан фарк килади. Кристллардаги текислик ўклари симметрия элементлари деб талади. Симметрия элементлари минерал кристалида чекланган бўлади. Минераллар кристалид 32 хил симметри элементи куйидаги 7 хил системани бошкача айтганда сингонияни: триклиник, моноклиник, ромбик, тригонал, гексагонал ва куб сингонияларининг хосил килади.
Бу сингонияларга кирувчи минераллар кристалида ёқ, текислик ,марказ ва ўқ чегараланган бўлади. Бир минерал иккинчисидан яна шулар билан фарқ қилинади. Ҳамма минералларни шартли равишда қуйидаги икки группага бўлиш мумкин.
Оч тиниқ рангилар группаси. Буларга рангсизлар, оқлар, оқ очиқ сариқлар, сариқлар, пуштилар (кварц, дала шпатлари, гипс кальцит ва бошкалар киради.)
Тўқ ранглилар, сал ялтироқлар группаси. Буларга қора, тўқ хаво ранг, тўқ жигарранг ва бошқа рангли минераллар (сохта мугуз-магний кальций силикат MgCa(SiO3)2 авгит ва шу кабилар) киради.
Минералларнинг физикавий хоссалари қуйидагилардан иборат:
Ранги: Минераллар нихоятда хилма-хил рангда: яшил, сарик, кизил, қора, пушти ва бошка рангларда учрайди. Минераллар ранги, баъзан, икки рангнинг қўшилишидан хосил бўлади. Бундай минераллар оч сарик, қорамтир, яшил оч яшил, тўқ қизил ва ҳоказо минераллар деб аталади.
Тиниқ-тиниқмаслиги. Минераллар кристали пластинкачасининг нур ўтказиш даражасига қараб, тиниқ, ярим тиниқ, хира ва тиниқмас хилларига бўлинади. Масалан, тог хрустали, гипс, ош тузи, флюорит тиниқ минералларга: опал, хальцедон – ярим тиниқ, дала шпати – хира: пирит, магнетит-тиниқмас минералларга киради.
Ялтироклиги. Минералларнинг сирти ёруғлик нурини маълум даражада қайтаради. Баъзи минералларнинг сирти хира, бошқа минералларнинг сирти эса ялтироқ бўлади. Минералларда шишасимон металлсимон садафсимон кул ранг тусдаги ялтироқлик кўпрок таркалган.
Ёпишганлиги. Минералларнинг қўшилиш жойидан варақ-варақ бўлиб ажралиш ёпишганлик дейилади. Ёпишганлик минераллар кристалида бир неча хил бўлади: ўта мукаммал, мукаммал, номукаммал ёпишганликлар. Ёпишганлик баъзи минералларда мутлақо бўлмаслиги ҳам мумкин.
Синиши. Минералларнинг энг муҳим белгиларидан бири синишдир. Минераллар синдирилганда ёки бўлганда хосил бўлган текис ёки нотекис юза минералларнинг синиш хоссаси деб аталади. Синиш бир неча хил бўлади: ғудур синиш-чиганокнинг ички юзасига ўхшайди. Буни кварц, опал ва бошкаларда кўриш мумкин. Чукиртак синиш-бунда минералларнинг синган юзасида майда тикан йўллари сингари чизиқлар ҳосил бўлади. Бу асбест , кремний минералларида кўринади. Чангли синиш-синиқ юзасида чанг зарралари ёпишиб колганга ўхшайди. (каолин).
Зичлиги. Минералларни белгилашда уларнинг зичлиги ҳам катта аҳамиятга эга, минералнинг зичлиги унинг шу ҳажмдаги сувдан неча марта оғир ёки енгиллигини кўрсатади. Минералларнинг зичлиги бир-биридан катта фарқ килади. Масалан, нефтнинг зичлиги 0,8 ггсм3 га, олтинники-18,2 ггсм3 га платинаники эса 19 ггсм3 га тенгдир. Минераллар зичлигига кўра қуйидагича бўлиши мумкин: енгил минераллар (зичлиги 2,5 ггсм3-гипс, галит ва бошкалар), ўртача зичликдаги минераллар (зилиги 2,5 дан 4 ггсм3 гача – кварц, дала шпати, слюда ва бошқалар) ва оғир минераллар (зичлиги 4 ггсм3 дан катта) – рудавий минераллар ва ҳоказо). Зичлиги 2,5 дан то 9 ггсм3 гача бўлгн минераллар кўп тарқалган.
Қаттиқлиги. Минералларни ўрганишда уларнинг физикавий хоссалари ичида қаттиқлиги катта ахамиятга эга минераллнинг қаттиқлиги маълум бўлган бошқа минераллар юзасига суриш ёки уни тирнаш йўли билан аникланади. Қаттиқликни аниқлаш учун ишлатиладиган маълум каттикликдаги минераллар асосида Ф. Моос қаттиқлик шкаласи тузилган. Масалан, магнитавий темиртошнинг қаттиқлигини аниқлаш керак бўлсин. Бу минерални дала шпати тирнайди (чизади, лекин у дала шпатини тирнамайди. Демак, дала шпати магнитавий темиртошдан каттик экан.
Лекин каттиклик шкаласида дала шпатидан аввал келадиган апатит магнитавий темиртошни тирнамайди. Шундай килиб, магнитавий темиртош каттиклик жихатидан апатит билан дала шпати орасида туради, яъни унинг каттиклиги тахминан 5,5 г тенг. Жинс ҳосил қилувчи минераллар ер пўстида энг кенг тарқалган, тоғ жинсларининг доимий асосий таркибий қисмлари ҳисобланувчи табиий бирикмалардир. Тоғ жинсларининг ҳар бир генетик гуруҳига ўзининг жинс ҳосил қилувчи минераллари хос бўлади.Минераллар – химиявий таркиби ва физикавий хоссалри билан фарқланувчи тоғ жинслари ва рудаларнинг таркибий қисмини ташкил қилувчи бир ёки бир неча химиявий элементдан ташкил топган табиий химиявий бирикма. Хозирги вақтда бир қанча минераллар сунъий усулда олинган, лекин сунъий усулда олинган минерал махсулотларни танлаб бўлмайди, чунки улар учрамайди ва табиий холда учраши мумкин хам эмас. Кўпчилик минераллар қаттиқ кристалл шаклида учрайди. Айрим холларда каллоид қоришма, изоморф аралашма шунингдек суюқ ва газсимон шаклда учрайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек минераллар бир–биридан химиявий таркиби кристалл структураси шунингдек физикавий таркиби билан фарқ қилади. Хозирги вакқда табиатда 2,5 минг минерал кўриниши мавжуд ва тахминан шунчаси ўрганилган. Табиатдаги минераллар 25% силикатлар, 12% оксид ва гидроксидлар, 13% сулфидлар, 8% фосфатлар, арсенатлар (ванадат) ва 32% ини бошқа химиявий бирикмалар ташкил этади. Ер пўстининг 92% силикат оксид ва гидроксид минераллардан тузилган. Минералларнинг барча хоссаларини ўрганувчи геологиянинг алохида бўлишлари минералогия, уларнинг кристалл хоссалрини ўрганувчи бўлимига эса кристаллография дейилади. Минералларнинг ташқи кўриниши. Минералларнинг асосий массаси номувофиқ донадор шаклида учрайди, кристаллари яхши ривожланган минераллар табиатда кам учрайди. А. Г. Бетехтин табиатдаги минералларни уч гурухга бўлади:
1. Пезометрик шакллар, бу шаклдаги минераллар координаталар ўқининг учала юналиши буйича хам бир хилда ўсган, мисол учун магнитнинг октаедр шакли, пиритнинг кўб шакллари;
2. Бир томонга чизилган шакллар, мисол учун призматик, игнасимон, устунсимон шакллар;
3. Икки йўналиш бўйича чўзилган шакллар учунчи йўналишни калта сақлаган ҳолда, мисол учун таблеткасимон, пластинкасимон, қатламсимон.
Do'stlaringiz bilan baham: |