“Фосфорли минераллар” мавзусида тайёрлаган



Download 429,05 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi429,05 Kb.
#136775
1   2   3
Bog'liq
Фосфорли минераллар

Ванадинит – Pb5(VO4)3Cl. Таркибида PbO – 78,3%, V2O5 – 19,3% ва Cl – 2,4% бЎлади. Аралашма ҳолда Р2О5, Al2O5 учрайди. У гексагонал, призма ва игнасимон қиёфаларда учрайди. Баъзан радиал шуъла, тола-тола ҳолида аниқланган. Ванадинитнинг ранги сариқ, қЎнғир ва қизғиш тузларда бЎлади. Унинг ялтираши шишадек, ёғлангандек туюлади, қаттиқлиги – 3, солиштирма оғирлиги – 7, мЎрт, нотекис юзалар билан синади. Ванадинит қЎрғошин-рух конларининг оксидланиши зоналарида ҳосил бЎлади. У ванадий манбаи сифатида саноат аҳамиятига эга.
Аннабергит – Ni3[AsO4]2. Номи Саксониядаги Аннаберг конидан келиб чиққан. Таркибида – NiO – 37,5%, As2O5 – 38,5%, Н2О – 24%. У моноклин сингонияли, призматик кристаллар ҳосил қилади, баъзан тупроқсимон массалар юзага келади.
Аннабергит яшил, тўқ яшил рангларда учрайди. Ялтираши шишадек, уланиш текислиги мукаммал, кислоталарда асосан эрийди.
Фосфатли жинсларга таркибида фосфор ангидритининг (Р3О5) миқдори 10% дан кам бўлмаган чўкинди ётқизиқлар киради. Фосфатли жинслар денгиз ва қуруқлик ётқизиқлари кесмасида қатламлар, конкрециялар, ғуддалар ва ҳайвон суяклари тўплами шаклида учрайди. Фосфатли жинсларнинг асосий жинс ҳосил қилувчи минераллари фосфор кислотасининг тузлари: гидрооксилапатит, карбонатапатит ва уларга яқин бўлган - даллит, курскит, франколит ҳамда аморф фосфат – коллофанит ҳисобланади. Фосфоритламинг муҳим таркибий қисми сифатида калцит, магний ва темир карбонатлари ҳисобланади.
Фосфоритламинг таркибида иккинчи даражали минераллар қаблида опал, халседон, кварс, глауконит, темир ва бошқа оғир металларнинг сулфидлари,
органик моддалар ҳамда гравий, қум ва алеврит ўлчамидаги бегона жинслар бўлиши мумкин. Фосфатли жинсларнинг таснифи уламинг келиб чиқиши, минерал таркиби ва структура-текстура хусусиятларига асосланган. Фосфоритлар кимёвий (биокимёвий) ва биоген йўллар билан ҳосил бўлиши мумкин. Кимёвий (биокимёвий) фосфоритлар денгиз шелфининг катта
чуқурликдаги текисликларида, саёз лагуна-қўлтиқ шароитида ва қуруқликда
ҳосил бўлиши мумкин. Чуқур денгиз шароитида тўпланувчи гидрооксилапатит таркибли ҳозирги замон океан ётқизиқларидаги фосфорит конкрециялари, даллит ва курскит таркибли ғудда-конкрецияли, конкртцион нурли, коллофанит ва франколит таркибли қатламли фосфоритлар киради. Саёз лагуна-қўлтиқ шароитида ҳосил бўлувчи фосфоритлар одатда даллит-курскит таркибли бўлиб, улар карбонатли конкрецияларда ва цементда тўпланган бўлади. Континентал шароитда тўпланган фосфоритлар минерал таркиби бўйича гидроксилапатитли ва даллит-курскитли боииб, карст бўшлиқларида оқма қобиқ шаклида учрайди.
Биоген фосфоритлар ҳам денгиз, аллювиал-кои ва чуқурлик (ғорлар) шароитларида ҳосил бўлиши мумкин. Уламинг барчаси гидроксилапатит таркибли бўлиб, балиқ ва сув ҳавзаларининг бошқа мавжудотлари ҳамда сут эмизувчилараинг суяк синиқлари тўпламидан таркиб топган боиади. Фосфоритлар таркибида фосфор оксиди (Р2О5) миқдори 40% гача бориши мумкин. Кўпинча фосфоритларда ноёб-эр ва радиоактив элементлар (айниқса суякли брекчияларда) тўпланади. Фосфатли жинслар ташқи кўриниши ва структура-текстура хусусиятлари бўйича турли-тумандир. Уламинг орасида оқ, кулранг, тўқ кулранг, қора ва яшилсимон кулранг турлари учрайди. Бунда фосфоритлар конгломератлар, қумтошлар ва алевролитларга ўхшаб кетади.
Фосфоритларнинг структураси оолитли, псевдооолитли, сферолитли, органогенреликтли, органоген ва бўлакли боиади. Улар глауконитли, бўлакли ва карбонатли жинслар таркибида; учрайди. Баъзи фосфатли моддалар бўлакли ва глауконитли жинсларда цемент ҳолида учрайди. Қатламли-геосинклинал фосфоритлар қалинлиги бир неча сантиметрдан 15 - 17 м гача бўлган қатламлар
ҳолида учрайди. Уларнинг ранги одатда қорамтир тусда кременга, қумтошга ва яшмага ўхшаш бўлади. Шлифда ёруғИикни қутбловчи фосфат қобиғи билан ўралган изотроп фосфат бўлакларидан (псевдоолитлардан) иборат эканлиги кузатилади. Бу бўлаклар аморф фосфатлар билан цементлашган бўлади. Ғуддали фосфоритлар платформа ётқизиқларида тарқалган. Улар кварсқумли, кварс-алевритли ва глауконит-қумли турларга бўлинади. Шлифда уларнинг жинс бўлаклари ва глауконитнинг фосфат моддаси билан маҳаллий цементланиши натижасида ҳосил боиганлиги кузатилади. Фосфат моддаси
одатда курскит ва подолитдан ташкил топган. Суякли брекчиялар сарғиш-кулранг, сарғиш қўнғир тусли нисбатан паст солиштирма оғирликка эга боиган ғовакли фосфоритлардан иборатдир. Улар асосан балиқларнинг умртқа поғоналаридан, баъзан бошқа суяк бўлаклари тўпламидан таркиб топган бўлиб, карбонатли, қум-гилли ёки фосфатли моддалар билан цементлангандир. Суякли фосфатлар гидроксилапатитдан таркиб топган.
Суякли брекчиялар одатда нисбатан юпқа қатламчалар ёки линзалар шаклида боиакли ва карбонатли жинслар орасида учрайди. Амалий аҳамиятга эга боиган фосфоритлар донадор фосфоритлардир. Улар микроорганизмларнинг фосфатлашган чиғаноқларидан ва уларнинг детритларидан таркиб топган.
Фосфатли жинсларни дала шароитида аниқлаш анча мушкул. Шунинг учун ҳам тоғ жинслари таркибида фосфоминг мавжудлигини аниқлаш учун сифат реаксияси ўтказиш керак. Бунинг учун жинс майдаланиб, толқонга айлантирилади ва у нордон молибденли аммонийнинг контсентрланган азот
кислотаси билан аралашмаси ёрдамида ҳўлланади. Бунда фосфорнинг мавжудлиги оч сариқ чўкма ҳосил бўлиши билан аниқланади. Фосфоритламинг келиб чиқиши тўғрисида бир қаача тахминлар мавжуд. Биоген гипотеза (Меррей, Кай, Архангелский). Бу гипотезага асосан фосфоритламинг ҳосил бўлиши турли организмлар танасида тўпланган фосфат ангидритининг (P2O5) организмлар ўлими ва нурашидан кейин ажраииб чиқиши ва фосфат минераллари қаблида чўкмага ўтиши билан боғлиқ. Фосфоритламинг мўллиги организмламинг кўплаб қирилган жойларида – илиқ ва совуқ оқимлар туташган жойларида кузатилади. Казаков гипотезаси. Денгиз ва океанламинг юза сувларида фосфат ангидритининг (P2O5) миқдори жуда кам (5-10 мг.м3) бўлади. Чуқурлик ошган сари унинг миқдори тобора ортиб боради ва 500 м чуқурликда 300 мг.м3 га етади. Чуқурлик ошган сари ҳарорат пасайиб, босим эса орта боради. Булар С02 нинг партсиал босими ошишига олиб келади. Карбонат ангидритнинг юқори партсиал босими карбонат ва фосфатларнинг чўкмага
ўтишига тўсқинлик қилади. Сувнинг денгиз шелфига кўтарилиши (50-250 м) карбонат ангидрит партсиал босимининг пасайишига олиб келади ва олдин карбонатлар, кейинчалик фосфатлар чўкмага ўтади. Денгиз сувида фосфат ангидритининг (P2O5) манбаи бўлиб планктон организмлар саналади. Моҳияти бўйича бу икки гипотеза бир-бирига ўхшаш - фосфор манбаи организмлардир. Бундай организмлар ўлиб, чўкмага ўтганидан сўнг кимёвий нураши денгиз сувидаги фосфор заҳирасини оширади. Натижада фосфат минераллари кимёвий йўл билан чўкмага ўтади (биокимёвий гипотеза).
Аммо денгиз сувидаги фосфат минералларининг тўғридан-тўғри чўкмага ўтиши ишончли эмас. Чунки фосфоминг денгиз сувидаги концентрацияси тўйиниш даражасидан жуда паст. Тўғрироғи, фосфат минералларининг чўкмага ўтиши чўкманинг дастлабки диагенезида гил таркибидаги эритмалар билан боғлиқ. Чунки бундай эритмаларда (P2O5) нинг миқдори денгиз сувидагига қараганда 4-5 марта ортиқ (1000-1200 мг/l) бўлади. Кейинги вақтларда фосфор манбаи тўғрисида янги тасдиқланган маълумотлар олинди. Фосфорга бой бўлган океан туби сувлари континент ёнбағри бўйлаб денгиз шелфига оқиб чиқади. Бу оқим апвеллинг дейилади. Апвеллинг билан оқиб чиққан фосфорга бой сувлар денгиз шелфи бўйлаб тарқалади ва организмлар томонидан ўзлаштирилиб, уларнинг таналарида ва суякларида тўпланади. Организмламинг оммавий қирилиши натижасида тўпланган ётқизиқлар таркибидаги фосфат моддалари диагенез жараёнида қайта тақсимланади ва фосфоритларни ҳосил қилади.
Қатламли фосфоритламинг энг йирик конлари кембрий (Қоратов, Қозоғистон), перм (Қояли тоғлар, АҚШ), юқори бўр ва палеоген (Шимолий Америка) ётқизиқларида мавжуд. Конкрецияли фосфоритлар анча кенг тарқалган. Уламинг конлари Подолияда силур (бирламчи) ва бўр (иккиламчи), Днепр-Донетск ботиқлиги ва Донбассда бўр ва палеоген, Волгабўйида, Актюбинск вилоятида бўр, палеоген ва неоген ётқизиқларида мавжуд.
Хулоса
Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам фосфорит конлари топилган. Улар токембрий, палеозой ва мезокайнозой ётқизиқларида учрайди. Буларнинг орасида бўр-палеоген ётқизиқлари бфлан богииқ донали ва донали-детритли туриари истиқболга эга. Бўр-палеоген ётқизиқлари билан боғлиқ фосфоритлар Қорақалпоғистонда (Чўқайтўқай, Хўжайли ва Хўжакўл), Қизилқумда (Бўкантов, Болақароқ, Қулжуқтов, Жетимтов, Жерой, Навоий), Сурхандарёда
(Гулиоб, Дўстмона) кенг майдонларда тарқалган, аммо бунда фосфорит қатламларининг қалинлиги катта эмас. Улар орасида фақат Жерой-Сардара
кони ишга туширилган. Бошқаларининг иқтисодий самарадорлиги
ўрганилмоқда. Фосфоритлар муҳим агрокимёвий хом ашё ҳисобланади. Улардан суперфосфат, иккиланган суферфосфат, аммофос, притсиптит, нитрофос ва нитрофокс каби минерал ўғитлар ишлаб чиқилади. Ўзбекистонда иккита суперфосфат (Самарқанд, Қўқон) ва битта аммофос (Олмалиқ) заводлари ишлаб турибди.
Download 429,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish