Ғолиблар қонуни умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла


ҚИСҚА ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ МАҚСАДЛАР ФАРҚИ



Download 0,72 Mb.
bet65/103
Sana28.06.2022
Hajmi0,72 Mb.
#712749
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103
Bog'liq
26ta oltin qoida

ҚИСҚА ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ МАҚСАДЛАР ФАРҚИ
Мақсадни қўйиш масалалари билан жиддий шуғулланиб, сиз албатта баъзи бир зиддиятларга дуч келасиз. Баъзи жойда мақсад мутлақ зарурият бўлиши керак, баъзи жойда эса унга эришиш аҳамиятсиз дейилмоқда. Сиз олдингизга гоҳ максимал юқори мақсадлар қўйишингиз керак бўляпти, гоҳ реал етишиш мумкин бўлган натижаларни режалаштиришингиз лозим.
Бу зиддият алдамчидир. Гарчи бир-бирини тўлдириб турса-да, қисқа ва узоқ муддатли мақсадлар ўз моҳияти билан фарқлидир. Уларнинг орасида икки жузъий фарқ бор. Биринчидан, бу мақсаднинг қўйилиш усули, иккинчидан, унга етишишнинг муҳимлиги.
МАҚСАДНИНГ ҚЎЙИЛИШИ
Умумий ҳаётий мақсадларни олдимизга қўяётганда биз чеклов таёғини максимал даражада баландроқ ўрнатишимиз керак бўлса, қисқа муддатли мақсадларни режалаштиришда ўз имкониятларимизни керагидан ортиқ баҳоламаслигимиз лозим. Ҳаётда кўзга кўринарли натижаларга эришишимиз учун биз аввало ўзимиз ўзгаришимиз шарт. Бунинг учун жуда кўп вақт талаб этилади, гоҳида сиз кутганингиздан ҳам кўпроқ.
Кўпгина инсонлар бир йилдан сўнг етишиши мумкин бўлган натижаларни ошириб, ўн йилдан сўнгги натижаларини эса камайтириб кўрсатишга мойил бўлишади. Агар биз қисқа муддатли мақсадларимизни амалга ошира олмасак, осонгина тушкунликка тушамиз. Бундан ташқари, бу ўзимизга ишонч ва кейинги фаолиятимизга рағбатни сўндиради. Шу сабабли, қисқа муддатли мақсадлар ҳар қандай шароитда етишиш мумкин бўлган тарзда режалаштирилиши лозим. Масалан, келгуси йил учун фирма кўрсаткичларининг ўсишини жорий йилда эришилганининг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган тарзда режалаштириш керак.
Яна бир марта эслатаман: узоқ муддатли мақсадлар максимум даражада қўйилиши керак, чунки у ҳаётнинг ҳар бир кунида пайдо бўлган вазиятлардан қанчалик оқилона фойдаланишимизни белгилаб беради. Мақсад нечоғлик юқори бўлса, унга етишиш учун шу қадар кўпроқ имкониятларни аниқлаймиз ва улардан фойдаланамиз.
Узоқ муддатли мақсадлар ҳаётимизни ўзгартириш учун қанчалик ўсаётганимиз, кучимиз етадиган ҳамма нарсани ҳақиқатдан ҳам қилаётганимизни намойиш этади.
АМАЛГА ОШИРИШ
Ўз-ўзидан тушунарлики, муҳим қисқа муддатли мақсадларни амалга ошириш учун бор куч билан ҳаракатланиш керак. Келажакда бу каттароқ мақсадлар қўйилишига замин яратади.
Агар сиз қисқа муддатли мақсадларни амалга ошириш йўлида муваффақиятсизликка учрасангиз, узоқ муддатлиларини амалга оширишга ишонч ва қобилият йўқолади. Қисқа муддатли мақсадларда ўз-ўзингизга ишонч тарбияланади. Эришилган мақсадлар ҳаётни бойитади, бироқ энг асосийси — улар сизнинг ўзингизни ўзгартиради.
Мақсадларга эришиш шарофати билан сиз ўз-ўзингизга ишонч спиралига тушиб қоласиз. Муваффақиятсизлик эса ишончсизлик спиралига туширади, бу ҳолда кундан кунга сизнинг ўзингизга нисбатан ишончингиз сўнади ва оқибатда ҳаракатланишдан тўхтайсиз.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish