Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча


Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш усуллари



Download 1,45 Mb.
bet12/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#159410
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
OCHIQ KON ISHLARI

Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш усуллари.
1. Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш кейинги ишлаб чиқариш жараёнлари, яъни кон массасини қазиш ва юклаш, ташиш, ағдарма ҳосил қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари учун техник имконият ва қулай шароит яратиб бериш мақсадида амалга оширилади.
Тоғ жинсларини қазиб олиш тайёрлашнинг технологик ўрни (позицияси) бўйича уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
- механик ёки гидравлик усул билан олдиндан юмшатмасдан қазиб олишга тайёрлаш мумкин бўлган тоғ жинслари (тупроқ, суглинок, юмшоқ кўмир, шамол таъсирида тўла парчаланган метаморфик жинслар, мел, тупроқли рудалар);
- олдиндан юмшатилиши зарур бўлган тоғ жинслари (тупроқли ва қум-тупроқли сланецлар, тупроқли ва оҳакли қумлар, темир рудалари, аргилитлар, алевролитлар, гипс, тошли туз, тошкўмир ва қўнғир кўмир, оҳактош, қум, кварцитлар, гранитлар, базалтьлар, габбро).
Тоғ жинсининг тури ва ҳолатига боғлиқ ҳолда тоғ жинсини қазиб олишга тайёрлаш асосан қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:

  • музлашдан ҳимоя қилиш;

  • музлаган тоғ жинсини эритиш;

  • гидравлик усулда тайёлаш;

  • механик ёки портлатиш усули билан тайёрлаш.



Музлашдан ҳимоя қилиш. Музлашдан ҳимоя қилиш ҳарорат 0˚дан паст бўлганида дастлабки юмшатиш амалга оширилмасдан ҳам қазиб олиш имконини беради. Музлашдан ҳимоя қилиш учун ернинг юза қисмини хайдаш (вспашка), юмшатиш, бороналаш (молалаш) ва иситиш (теплоизоляцион материаллар ёрдамида) усуллари қўлланилади.
Хайдаш, юмшатиш ва броналаш тоғ жинси сиртида ҳосил қилинган ҳаво билан тўлдирилган бўшлиқ ҳисобига иссиқлик ўтказувчанликни маълум даражада пасайтиради. Хайдаш ва юмшатиш махсус плуг ва юмшатгич ёрдамида ўтилади. Бунда хайдаш чуқурлиги 40-50 см, бороналаш чуқурлиги эса 20 см ни ташкил этади.
Ер сиртини музлашдан ҳимоя қилиш учун теплоизоляцион материал сифатида мох, ёғоч қириндиси, минерал ваталар қўлланилади.

Музлаган тоғ жинсини эритиш. Тоғ жинсларини эритиш пар, сув, чуқур ёки юзавий электриситгич электродлар ва юзани куйдириш ёрдамида амалга оширилади.


Чуқур электриситгичда электродлар бир-биридан 0,5–0,7 м масофада бўлган шпурларга музлаш чуқурлигигача жойлаштирилади. Электр занжири эриган тоғ жинсида қисқа туташув ҳосил қилади ва унинг эриш жараёни пастдан юқорига қараб ҳосил бҳлади. Эритишга кетган электр энергия сарфи 1 м3 тоғ жинсига 8-10 квт с ни ташкил этади.
Юзавий электр иситгичда электрод метал сетка кўринишида эритиладиган участка юзасига ётқизилади. Электр таъминоти юқори частотали генератор орқали амалга оширилади.
Пар билан эритиш ҳаво ҳарорати 0 дан паст бўлиб, бу холат узоқ давом этадиган иқлим шароитларида музлаган тоғ жинсларида қўлланилади. Пар билан эритишда ички диаметри 19-22 мм, узунлиги 1,5-3 м бўлган пўлат трубалар қўлланилади. Бу трубалар шпурларга жойлаштирилади (шпурлар орасидаги масофа 2-2,5м) ёки скважиналар бурғуланиб, бу скважиналарга пар юборилади ёки бошқа иситувчи материаллар жойлаштирилади. Эритиш давомийлиги 4-6 соатда 24-27 кг парни сарфлаб 1м3 тоғ жинсини эритиш мумкин.
Юза қисмини куйдириш ёрдамида эритиш музлаган тоғ жинси юзасида кўмир қатлами, торф ёки ўтин ёқиш орқали амалга оширилади. 1м3 тоғ жинсини эритиш учун ёқилги сарфи: 30-60 кг кўмир, 120-140 кг торф ва 0,14-0,17 м3 ўтин сарфланади.


Гидравлик усул. Тоғ жинсини қазиб олишнинг гидравлик усули тоғ жинси таркибига сув ва эритмалар жўнатишга асосланган. Шағал ва қум қазиб олиш корхоналарида гидравлик усул, сув билан ювиб олиш ёки кимёвий аралашмалар қўлланилади.
Булардан ташқари бурғулашнинг: электрогидравлик, скважинларни бурғулаш ва тоғ жинсларини кесишда (қирқишда) ультратовушларни қўллаш, портлатиб бурғулаш, плазмали бурғулаш турлари ҳам мавжуддир.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish