Aниқ вазифа: Дастурловчи операторнинг иш жойида қўйиладиган ёритилганлик талаблар. Иш жойларида ёритилганлик турлари ва улар ҳақида маълумот.
Фойдаланиладиган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. Тошкент, 1996-й.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Қонуни. Тошкент, 1993-й.
3. Раҳимов О.Д. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги (Фанниасосий мазмуни ва тест саволлари тўплами),Тошкент,1999-у.
4. Раҳимов О.Д. Меҳнатни муҳофаза қилиш /Маърузалар матнлари тўплами, П нашри. Олий таълимнинг «Нефт ва газ иши» таълим йўналиши учун. Қарши, 2003-у.
« ҲФХ » кафедраси маслаҳатчиси Р.С. Разиков
III БОБ. ДАСТУРЧИ ОПЕРАТОРНИНГ ИШ ЎРНИНИ ЁРУҒЛИК НУРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
§ 3.1. Темир йўл транспорти корхоналарида меҳнат муҳофазасининг
роли ва вазифалари
Ҳозирги кунда Республикамизда темир йўл транспорти жадал суръатлар билан ривожланмоқда, янгидан-янги замонавий объектлар яратилмоқда. Мараканд-Термез оралиғидаги йўлнинг электрланиши, қуюв-механика заводининг янги технологиялар билан жиҳозланиши, Ангрен-Поп йўналишида янги йўл қурилиши ва шунга ўхшаш қатор қурилишларни мисол қилиш мумкин. Маълумки, фан ва техниканинг ривожланиши, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш кучларини қайта тақсимланишига олиб келади. Янги технологиялар ишлаб чиқариш самарадорлиги ва унумдорлигини оширади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати яхшиланади, жаҳон бозоридаги рақобатни вужудга келтиради.
Шунинг учун ҳам, давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишаридан бири – бу таълим ва ишлаб чиқариш тизимини ислоҳ қилиш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш корхоналарига замонавий технологияларни олиб келиш, чет эл инвестрлари билан қўшма корхоналарни кўпайтириш ва қўшимча иш жойларини яратишдир.
Темир йўл транспортининг барча жавҳалари интенсив ҳаракат қилувчи участкалардир. Уларга мисол қилиб, эшалонлар ҳаракатини, логистик марказлардаги ишларни, юкларни ортиш-тушириш, станция навбатчилари, саралаш тепалигидаги ишчилар ишини, станция ва вокзаллардаги ишларни, шунингдек, йўл хизматчилари ва бошқа турдаги темир йўл ишчиларини кўрсатиш мумкин. Буларнинг барчасида техника билан инсон омили ўртасидаги тафовут муҳим ўрин тутади. Бундай ҳолатларда меҳнат муҳофазасига совуққонлик билан қараш жарохат олинишга ва бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Замонавий машина механизмларни ишлатишда дастурлар яратиш ва компьютер билан бошқариш замон талабидир. Темир йўл транспортида, айниқса, замонавий дастурлардан самарали фойдаланиш транспорт воситалари ишини жадаллаштиради.
Темир йўл транспорти корхоналарида ишчи-хизматчилар иш ўринларини кенгайтириш, меҳнат қилиш учун шароитлар яратиш корхона раҳбарларига жуда катта маъсулият юклайди. Айниқса, иш жойларини етарли ёруғлик билан таъминлаш, иш жойларида мўътадил шароит бўлиши муҳим ўрин тутади. Дастурчи мутахассислар иш ўрнини яратишда ёруғликнинг етарли меъёрда бўлиши, ионловчи нурлардан ҳимояланганлиги, хонанинг иссиқ-совуқлиги муҳим ўрин эгаллайди. Бу бир неча йиллар давомида хизматчини касбий касалликларга чалинмаслиги олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |