Фойдаланиладиган адабиётлар: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. Тошкент, 1996-й. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»


§ 3.4. Дастурчи операторнинг иш фаолиятидаги меъёрлар



Download 73,5 Kb.
bet4/5
Sana08.07.2022
Hajmi73,5 Kb.
#756162
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Mehnat Muhofazsi

§ 3.4. Дастурчи операторнинг иш фаолиятидаги меъёрлар

Компьютерлар билан мулоқот ташқаридан қараганда оддий кўриниши, бир тарафдан фойдаланувчиларнинг субъектив сезгилари билан, иккинчи тарафдан у ёки бу ишлаб чиқариш факторларининг турли хил реакцияларини излаш билан тасдиқланаяпти.


Компьютерларда ишлаш биринчи навбатда экрандаги тасвирни қўлёзма ёки босма материаллар матнини ажратиш, машина ёзуви, графика ишлари ва бошқа операцияларни биргаликда ўзлаштириш билан боғлиқ бўлиб, кўзни толиқишига олиб келиши ялтираш, липиллаш ва бошқа шу каби экран кўриш параметрларининг ҳамда хона муҳитининг ўзгаришлари билан кучаяди.
Бу иш диққатни юқори концентрацияси, кўриш ноқулайликлари, берилган вазифанинг сифатига жавобгарлик каби зўриқишнинг психо-эмоционал даражасини юқорилиги билан характерланади. Катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлаш, мураккаб масалаларни ечиш кўпинча вақт тиғизлиги билан боғлиқ бўлиб, ақлий ва асабий зўриқишнинг кучайишини талаб қилади. Бундан ташқари, қимирламай бир хил ўтириш турли гуруҳ мускулларини зўриқишига, клавиатурадаги бир хил ҳаракатлар эса қўлнинг бутин ва мускулларида шамоллаш жараёнини ривожланишига олиб келади.
Келтирилган факторлар шуни кўрсатадики, шахсий компъютерда доимий ишлаш толиқишга олиб келади, у ривожланиш даражаси бўйича бошқа фаолиятлар ичида иккинчи ўринни эгаллайди (биринчиси - автобус хайдаш).
Болаларни ва ўсмирларни гигиэнаси сохасидаги яқиндаги текширувлар кўпгина ўқувчиларнинг информатика дарсидан сўнг ишлаш қобилияти икки марта, учдан бир қисмида эса кўзнинг ўкирлиги пасайган.
Компьютер билан бир хафтада камида бир кун ишловчи 1025 кишини сўровидан шу маълум бўлдики, 74 % - кўзини чарчаганини, 31 % - кўзини ўткирлиги пасайганини, 39 % - асаби таранглашганини, 16 % - умуман соғлиги ёмонлашганини қайд этдилар.
Бир неча давлатлар, мисол учун, ГФР оператор касбини хавфли касблар қаторига киритган. Видеотерминаллар билан ишлаш хусусиятлари:
- кўриш органларига юқори талабчанлик;
- асабий зўриқишлар;
- иш характерининг бир зайилдалиги;
- баданнинг иш холатини мажбурийлиги;
- зарарли ишлаб чиқариш факторлари, биринчи навбатда, монитор электрон-нурли трубкасининг электромагнит нурланиши турли хил касалликларни шаклланишига ёрдам берди.
Мисол тариқасида, Кентукки университетининг (АҚШ) “Тиббиёт профилактикаси ва атроф-муҳитни соғломлаштириш” кафедраси томонидан 1000 операторни анкеталаштириш натижаларини келтириш мумкин: компьютер операторлари компьютердан фойдаланмайдиган операторларга нисбатан, кўпинча, кўришни заифлашишидан, бош оғриғидан, кўрак мускулларининг оғришидан қийналадилар. Уларда иш жараёнида толиқиш ва асабий зўриқиш сезилиб, тунги уйқудан сўнг ҳам етарлича чарчоғи босилмайди.
Гигиена ва меҳнат Муҳофазаси илмий-текшириш институти (Осака ш., Япония) мутахассислари 3148 дан 1700 таси компьютер билан кунига 4 соат ишлайдиган операторларни текширувдан ўтказди. Деярли барчаси кўзини толиқишидан шикоят қилган.
Швейцария кредит банки томонидан 800 операторларни анкеталаштириши кўришни бузилганлигини, бош оғриғи, елка мускулларидаги оғриғи, бир хилдаги иш характеридан толиқиш юзага келишини кўрсатди.
Операторларнинг кўрсатган шикоятларини жамлаганда, монитор экрани олдида иш пайтининг ярмидан ортиғида бўлувчиларда етакчи ўринни, 62 дан 94 %, кўришни заифлашуви эгаллайди. Бу, биринчи навбатда, кўзнинг чарчаши (45 %), кўзда қум борлиги (31 %), қичиши, кўзнинг ифлос-лашувидир (24 %). Бунинг устига оғриқлар иш вақтининг тугашига яқин сезилади(46 %). Бутун иш мобайнида компьютер билан банд ходимларда компьютерда 4-5 соат ишлайдиганлардан кўришни бузулиши 1,7 марта ортиқ экан.
Кўришни бузулишига биринчи шикоятлар 1,5-2 соат узлуксиз ишлагандан сўнг пайдо бўлади. 2-2,5 соатдан сўнг унинг ўсиши кузатилади. Шу давр мобайнида бош, курак оғришига шикоятлар орта боради, лекин кўришни бузулишидан шикоятлар устунлигича қолаверади.



Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish