Фойдаланувчиларга компьютернинг таъсири ҳақидаги изланиш натижалари
(симптомлар тўғрисида хабар берган операторлар фоизи)
Компьютер таъсири симптонлари
|
Тўлиқсиз смена. Дисплейлар билан
|
Тўлиқ смена. Дисплейлар билан
|
Дисплейлар билан
12 ойдан
|
Дисплейлар билан
2 йилдан ортиқ
|
Бош оғриғи ва кўздаги оҳриқлар
|
8%
|
35%
|
51%
|
76%
|
Толиқиш ва бош айланиши
|
5%
|
32%
|
41%
|
69%
|
Тунги уйқуни бузилиши
|
-
|
8%
|
15%
|
50%
|
Кун мобайнида уйқусираш
|
11%
|
22%
|
48%
|
76%
|
Кайфиятни ўзгариши
|
8%
|
24%
|
27%
|
50%
|
Ортиқча асабийлашув
|
3%
|
11%
|
22%
|
51%
|
Депрессия
|
3%
|
16%
|
22%
|
50%
|
Интеллектуал қобилиятни пасайиши, хотирани пасайиши
|
-
|
3%
|
12%
|
40%
|
Пешона ва бош терисини таранглашуви
|
3%
|
5%
|
13%
|
19%
|
Соч тўкилиши
|
-
|
-
|
3%
|
5%
|
Мускуллардаги
Оғриқ
|
11%
|
14%
|
21%
|
32%
|
Юрак атрофида
оғриқлар, юрак уришининг бир хил эмаслиги, нафас
сиқилиши
|
-
|
5%
|
7%
|
32%
|
Жинсий фаолликни
Сусайиши
|
12%
|
18%
|
34%
|
64%
|
Юқоридаги жадвал Г.Г.Демирчогляннинг "Компьютер ва сало-матлик" китобида берилган фойдаланувчиларга компьютерларнинг таъсири ҳақидаги маълумотлар асосида келтирилган.
Кўриш толиқишининг муҳим факторларидан бири – бу компьютер жойлашган хона ва иш жойининг ёритилганлигидир. Компьютер билан ишлаганда ёруғлик муҳити характеристикалари кўпинча умумий камчиликларга эгадир: кўриш чегарасида кўплаб тўғри ва қайтар ёрқинликлар (экрандан ва клавиатурадан, дераза ва ёритгичлардан) бўлиши, равшанликнинг бир текисда тақсимланмаганлиги, ёритил-ганлик даражасининг пастлиги ва ҳ.к. Улар асосан ускуналарни хонадаги ёруғлик манбаига нисбатан саводсизларча жойлаштирил-ганлиги ва кўриш органларининг оператор иш жойларидаги толиқтирувчи факторларга нисбатан элементар ҳимояси йўқлигига боғлиқдир. "Астенопия" терминига мутахассислар кўриш симп-томларини (кўз олдини хиралашуви, предметларни шакл кўринишини ноаниқлиги, улар рангини ўзгариши ва бошқалар) ва кўз симптомларини (кўз чарчаганини хис этиш, улардаги ҳароратининг ошганлиги, ноқулайлиги, кўзда оғриқлар пайдо бўлиши ва бошқалар) акс этишини киритадилар. Бу тушунчанинг орқасида кўриш анализаторининг барча бўғинларидаги функцияларнинг, яъни, кўзнинг мускул аппарати (аккомодацияга ва конвергенцияга жавоб берувчи) зўриқиши билан биргаликда кўз тўр пардаси элементларида кўриш органининг оптимал ишлашини таъминловчи (ёруғликни сезувчанлик, рангни ажратиш каби) биокимёвий реакцияларнинг бузилиш аломатлари туради.
Хулоса ўрнида Темир йўл транспорти корхоналарида табиий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш дастурчилар иш унумдорлигини ҳам ошишига, ҳам пасайишига сабаб бўлади. Агар биз дастурчи иш ўрнида жуда юқори табиий ёки сунъий ёруғлик билан таъминласак ҳам дастурчи учун иш ҳолатини ва фойдали иш коэффициентини пасайтиришимиз мумкин. Жуда кам миқдорда ёруғлик берилиши ҳам йиллар давомида кўз кўриш қобилиятини пасайишига (близорукост) олиб келиши мумкин. Компьютерларда ҳимоя экранини қўйилмаслиги операторларга ионловчи нурлар таъсирини кучайишига сабаб бўлади. Бунда хомиладор аёлларга таъсири кўпроқ бўлади. Шунинг учун компьютерларда ишлаганда вақти-вақти билан уни ўчириб, маълум вақт дам олиб туриш лозим. Дастурчи иш куни давомида камида 2 маротаба жисмоний ҳаракат қилиб туриши тавсия этилади, яъни, қўллар, оёқлар, бўйин, белни айланма равишда ҳаракатга келтириб туриш талаб қилинади. Кўзларга дам бериш, хона ҳавосини янгилаб туриш, хонада кислород ажратувчи гуллар бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |