§ 3.3. Дастурчи оператор иш ўрнини рационал ёритиш ва
иш жойларини ташкил этиш
Компьютерларни хонада тўғри жойлаштириш ва тўғри лойиҳалаш, ўрнатилган ёритгичлар фойдаланувчи кўришини сақлайди, асаб тизимига қўшимча оғирлик бермайди, оператор нормал фаолиятини таъминлайди, иш фаолиятидаги хатоларни кескин камайтиради.
Компьютерларни алоҳида ҳоналарга 5-6 дисплейдан ортиқ бўлмаган холда жойлаштириш тавсия этилади, бу энг аввало микроиқлимни йўл қўйилган қийматлари параметрларини таъминлашга имкон беради (санитар нормаларга мувофиқ битта фойдаланувчи учун - 6 м2 майдон, ҳажми - 20 м3 дан, мактаб ва мактабгача муассасалар учун - 24 м3 дан кам бўлмаслиги керак). Гигиена нуқтаи-назаридан компьютерни шундай жойлаштириш керакки, экрандан кўзни кўтарганда, хонадаги энг узоқда жойлашган нарса ҳам кўринсин. Операторнинг иш жойини кириш эшигига юзи қараган холда жойлаштириш энг самарали ҳисобланади. Энг узоқ масофага нигоҳни ўтказиш имкони - компьютерда ишлагандаги кўриш тизимининг оғирлигини камайтиришнинг энг самарали усули ҳисобланади. Иш жойини хонанинг бурчакларига ёки деворга қаратиб (компьютердан деворгача бўлган масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги керак), деразадан тушган ёруғлик кўз учун ортиқча юк бўлганлиги учун, деразага қараб жойлаштирмасликка интилиш даркор.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, агар бир хонада бир неча компьютерлар жойлашган бўлса, электрмагнит нурларнинг таъсирини камайтириш учун бир монитор экранидан иккинчисининг орқа деворигача бўлган масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги, ён деворлари орасидаги масофа эса 1.2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Санитар қоидаларга мувофиқ шахсий компьютерлар жойлашган хонада аралаш ёритилганлик, яъни табиий (қуёш нури ҳисобига) ва сунъий бўлиши керак . Шунинг учун иш жойларини бинонинг ертўла қисмида, барча ўқув юртларида ҳамда мактабгача муассасаларда эса сокол қаватларида ҳам ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Табиий ёритилганлик иложи борича шимолга ва шимоли-шарққа йўналтирилган бўлиб, табиий ёритилганлик коэффициенти (ТЁК) турғун қор билан қопланган зоналарда -1,2 % дан, бошқа территорияларда эса 1,5 % кам бўлмаслиги керак. Шимолга йўналтиришнинг имкони бўлмаса, интенсив қуёш нури жанубий ва ғарбий деразалардан ялтирашлар юзага кел-тирмаслиги ва ишлашга халақит қилмаслигига қарата чора-тадбирлар кўрилиши керак. Бунинг учун деразаларни пардалар, жалюзи, ташқи тўсқичлар билар таъминлаш керак, ундан ташқари иш жойи деразага нисбатан ёнламасига жойлашган бўлиб, табиий ёруғлик чап тарафдан тушиши мақсадга мувофиқдир. Компьютерлар шундай жойлашиши керакки, ёниқ экран бошқа операторниннг кўриш майдонига тушмаслиги, экранларда табиий ва сунъий ёритилганликнинг аксидан ялтирашлар бўлмаслиги керак.
Агар ушбу тавсиялар ёрдамида ҳонадаги монитор экранининг ялтирашини йўқотмаса, кўриш шароитини яхшилаш мақсадида қуйидаги талабларни бажаришни маслахат берилади:
- экраннинг эгилганлигини шундай ўзгартириш керакки, люминесцент лампаларидан тарқалаётган нурларга перпендикуляр бўлсин;
- иложи бўлса, ҳонадаги экранда акс бераётган предметларни суриш керак;
- пардалар керакли эффектни бермаса, ёруғлик лампаларини ўчириш керак.
Санитар қоидалар сунъий ёритилганлик умумий бир текисдаги тизим орқали амалга ошишини белгилайди. Ишлаб чиқаришда, бошқарув-жамоат биноларида, аксари ҳужжатлар билан ишланадиган ҳоналарда, комбинация қилинган ёритилганликдан (умумий ёритилганликка қўшимча иш жойини ёритувчи маҳаллий ёритгичлар) фойдаланиш мумкин.
Сунъий ёруғлик манбаи сифатида ЛБ туридаги люминесцент лампалар қўлланилади, махаллий ёритгичлар сифатида накал лампаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Стол юзасида иш зонасидаги ёритилганлик санитар меъёрларга асосан 300-500 лк бўлиши керак. Бу меъёр кўриш ишларининг характерига асосан аниқланиб, ўз навбатида, қуйидаги учта параметрларга боғлиқ:
- фарқланиш объектига, яъни, кўрилаётган предметнинг энг кичик ўлчамига (бу ерда белги чизиғининг қалинлиги, замонавий мониторларда 0,25-0,3 мм);
- фонга, яъни, фарқланиш объекти кўриладиган бевосита ёндашган юзага, фон нур қайтариш коэффициенти билан характерланиб, юзанинг ранги ва фактурасига боғлиқ бўлади, унинг қиймати 0,02- 0,95 чегарада бўлади, нур қайтариш коэффициенти 0,4 дан катта бўлса, фон ёруғ, 0,2-0,4 - ўртача, 0,2 -қора ҳисобланади;
- объектнинг фон билан контрастлиги К кўрилаётган объектнинг (белги, нуқта, чизиқлар, бошқа элементлар) ёрқинлигининг фонга нисбати билан характерланади.
Объект ва фоннинг контрасти К>0,5 қийматда катта ҳисобланади (объект ва фон ёруғлиги билан кескин фарқланади, мисол учун, оқ қоғоздаги босма белгилар), К= 0,2-0,5 қийматларда ўртача ҳисобланади (объект ва фон ёрқинликда сезиларли фарқланади) ва К<0,2 қийматларда кичик ҳисобланади (объект ва фон ёрқинликда деярли фарқланмайди).
Кўриш ишларида шароитни баҳолаш учун ялтираганлик тушунчаси киритилади. Ялтираганлик – кўриш функцияларини бузилишига (кўр бўлишига) олиб келувчи ялтираган юзаларнинг кучайган ёруғлиги бўлиб, объектни кўришни ёмонлаштиради, ялтираганликнинг бирлиги - кд/м2. Шуни эслатиб ўтамизки, 30 минг кд/м2 га тенг ёруғлик кўзни кўр қилади (вақт бўйича 60 Вт лампа билан ёритилган оқ варақ қоғознинг ёритилганлиги 40 кд/м2). Ялтирнганлик УДА дан ташқари асабийлашувни юзага келтиради, кўзнинг сезгирлигини ва иш қобилиятини пасайтиради. Шунинг учун, санитар қоидалар ёруғлик манбаидан тўғридан-тўғри пайдо бўладиган ялтираганликни чегаралайди, дераза, ёритгичлар каби юзалардан тушган ёруғлик кўриш майдонида 200 кд/м2 дан кўп бўлиши мумкин эмас. Иш юзасида (экран, стол, клавиатура) нур қайтишидан ҳосил бўладиган ялтираганликни ҳам чегаралаш керак, бу ёритгичларни тўғри танлаб, иш ўринларини табиий ва сунъий ёритгичларга нисбатан тўғри жойлаштириш ҳисобига амалга ошади, бунда ялтирашларнинг ёруғлиги дисплей экранида 40 кд/м2, шипда эса 200 кд/м2 ошмаслиги керак.
Иш шароитини яхшилаш учун иш юзасидаги ва атрофдаги ёруғлик бир текисда тарқалган бўлиши керак, агар кўриш чегарасида ёруғлик бир текисда тарқалмаса, яхши ёритилган юзадан кучсиз ёритилган юзага нигохни ўтказилганда, кўз мослашишга мажбур бўлади, натижада кўзнинг толиқишига олиб келади. Ёруғликни бир текисда тарқалиши умумий ёритилганликнинг ёруғлиги ҳамда девор, шип ва қурилмаларнинг қандай рангга бўялгани ҳисобига эришилади.
Мутахассислар деворлар, мебеллар оч сут рангда, шипдан нур қайтариш коэффициенти 0,7-0,8, девордан ва полдан 0,6 ва 0,3 бўлишини тавсия этадилар. Бунга шипни оқ рангга, деворларни оч сариқ ва қизғиш рангга бўяш натижасида эришиш мумкин.
Санитар қоидалар ёруғликни кўриш майдонида бир текисда тарқалмаслигини қуйидагича чегаралайди: ёруғликнинг ишчи юзалар орасидаги нисбати 3:1-5:1 дан ошмаслиги, ишчи юза билан девор ва қурилмалар орасидаги нисбат 10:1 дан ошмаслиги керак. Умумий ёритиш учун люминесцент лампалар ишлатилиши натижасида, улардаги ёруғлик оқими кучланишнинг ўзгаришига қаттиқ боғлиқ бўлганлиги сабабли ёритилганликни тебрашиши юзага келади, бу ўз йўлида кўзни ҳар сафар адаптация қилишига (мослашишига) ва толиқишига олиб келади. Шунинг учун, маҳаллий ва умумий ёритгичлар сифатида юқори частотали, ёнишини назорат қила олувчи ускунали газоразрядли лампалар ишлатилиши керак. Вақт бўйича ёритилганликни ўзгармаслиги критерийси бўлиб пульсация коэффициенти Ал (%) ҳисобланади, санитар меъёрларга қараганда у 5 % дан ошмаслиги керак.
Пульсация коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади:
Кп = 100*(Эмакс – Эмин)/2*Эўр
бу ерда Эмакс , Эмин , Эўр - ёруғликнинг тебраниш давридаги максимал, минимал ва ўртача қийматларидир.
Вақт бўйича ёритилганликнинг доимийлиги фойдаланиладиган кучланишнинг барқарорлиги, газоразряд лампаларни ёқишнинг махсус схемаларини қўллаш билан эришилади. Санитар қоидаларга мувофиқ, юқори частотали, ёнишини назорат қила олувчи ускунали газоразрядли лампалар юқори частотали, ёнишини назорат қила олувчи ускунали газоразрядли лампалар ишлатиш имкони бўлмаса, кўп лампали умумий фойдаланиш ёритгичларини уч фазали ток тармоғининг турли фазаларига улаш керак. Бундай уланганда пульсация коэффициенти талаб қилинган 5 % қийматга эга бўлади, кўриш толиқишининг пасайишига, иш қобилиятини ошишига олиб келади.
Нур тарқатувчисиз ва экранловчи панжарасиз ёритгичлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Умумий ва маҳаллий ёритгичлардаги ёритилганликнинг муҳофаза бурчаги 40 градусдан кам бўлмаслиги керак, бунда маҳаллий ёритгичларда нур ўтказмайдиган қайтаргичлар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |