3. Флавоноидларни миқдорий анализи
Дўлана меваси (Fructus Crataegi) таркибидаги флавоноидларни микдорини аниклаш.
Аналитик намуна 2 мм ли элак тешикчалардан ўтадиган ҳолатда майдаланади. 5 гр га якин майдаланган намуна 100 мл ли туби думалоқ колбага солинади ва 95 % ли 50 мл спирт солинади, 0,01 г хатоликкача ўлчанади. Олинган аралашма тескари совутгичга бириктирилиб 1 соат қайноқ ваннада қиздирилади. Хона ҳароратида совутилган колба кайта ўлчанади ва 95% ли спирт билан бошланғич массага келтирилади. Колбадаги аралашма диаметри 5 см ли воронкада қалинлиги 0,5 см дан ошмаган пахтали тампон қўйиб фильтрланади, биринчи 15 мл филтрат тўкиб юборилади, кейинги 25 мл фильтрат ҳажми 50 мл блўган туби думалоқ колбага қуйилиб, ротацион қуритгичда вакуум остида қуритилади, олинган қуруқ қолдиқ 2 марта қайноқ 10% ли NaCl нинг 10 мл эритмаси бн обработка қилинади, ҳар сафар колбадаги қолдиқ қайнаб турган сувли ваннада 2 минутдан қиздирилади. Эритма совутилади полиамид сорбентли колонкада намланган пахтали тампон қўйилган воронка орқали фильтрланади.
Колонка 30 мл сув билан ювилади, шундан 10 мл и фильтрни ювишда ишлатилади ва тўкиб ташланади. Сорбент юзасида суюқлик қалинлиги 7-10 мм қолганда элюант тўкиб ташланади. Умумий флавоноидларни элюирлаш 95% ли 25 мл спирт ёрдамида амалга оширилади ва колонкага 5 мл дан қисмларга бўлган ҳолда қуйилади. 1 – қисм элюат (рангсиз ва тиниқ) диаметри 1см 10мл хажмли градуирланган пробиркага йиғилади. Элюат рангга киргандан сўнг ва рангли элюат ҳажми 1 мл га етганда ўлчов пробиркаси олиб ташланади (пробиркада рангсиз сувли ва рангли спиртли қаватни куз билан фарқлаш мумкин). Пробиркадаги элюат тўкиб ташланади. Кейинги қисм элюат 25 мл ҳажмли ўлчов колбасига йиғилади. Колбадаги элюат 95% ли спирт билан белгиланган нуқтага етказилади ва аралаштирилади (А эритма).
10 мл ўлчов колбасига 2 мл А эритма қуйилади ва эритма ҳажми 95 % ли спирт билан белгиланган нутқага етказилади (Б эритма). Б эритманинг оптик зичлиги тўлқин узунлиги 365 нм, кювета калинлиги 10 мм ли спектрофотометрда ўлчанади.
Шу билан параллел равишда элюат ГСО гиперозид эритмасининг ҳам оптик зичлиги ўлчанади. 2 мл 0,1% ли ГСО гиперозид эритмаси ҳажми 50 мл бўлган туби думалок колбага солинади ва вакуум остида қуритилади. Колбадаги модда 10 % ли 10 мл NaCl эритмаси билан обработка қилинади, ҳар сафар колбадаги аралашма сувли ҳаммомда 2 дақиқа давомида қиздирилади ва полиамид сорбентли колонкага пахтали тампон кўйилган воронка орқали қуйилади.
Флавоноидларнинг умумий миқдори гиперозид ва қуруқ моддага нисбатан фоизларда хисобланади:
бунда, D – аниқланаётган эритмадаги элюатнинг оптик зичлиги; D0 – ГСО гиперозид эритмаси элюятининг оптик зичлиги; m0 – гиперозид массаси, г; m – хомашё массаси, г; W – хомашёнинг қуригандан кейинги йўқотгани массада, % [16].
Do'stlaringiz bilan baham: |