Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet4/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

ЛАБИЛЛИК ВА ПАРАБИОЗ.
Н.Е.Введенский биринчи бўлиб қўзғалувчан тузилмаларнинг максимал ритмда импульслар ҳосил қилиш қобилияти турлича бўлишини исботлаб берди. Аниқланишича вақт бирлигида, масалан бир секундда таъсирланиш ритмига мос холда энг кўп максимал миқдордаги импульсларни нервлар вужудга келтиради, яъни максимал частотали таъсиротга жавоб бериш қобилиятига эга. Бу қобилиятнинг кўрсаткичи сифатида тўқима “лабиллиги” атамаси таклиф этилди. Н.Е.Введенский лабиллик ёки функционал ҳаракатчанлик деб “мазкур аппарат физиологик фаолиятидан келиб чиққан элементар реакцияларнинг катта ёки кичик тезлиги”ни тушунган. Лабиллик ўлчами - тузилма вақт бирлигида амалга ошира оладиган алоҳида тугалланган қўзғалишлар сонидир. Энг юксак лабилликка нерв толалари эга.
Физиологик лабиллик тўқима функционал ҳолатини аниқлайдиган асосий хассадир. Тўқима ҳар бир таъсирланишга қўзғалиш тўлқини билан жавоб берадими, катта частотали таъсирланиш ритмини сийракка айлантирадими ёки уларни тормозланишга айлантирадими лабилликка боғлиқ.
Таъсирот частотаси ва кучининг муайян чегарагача оширилиши мушак қисқариши амплитудасини оширади. Мушакларга келадиган нерв импульсларининг энг қулай частотасига жавобан мушак энг кучли қисқаради. Бундай частота оптимал ёки ч а с т о т а о п т и м у м и дейилади. Частота оптимуми шундай частотаки, унда ҳар бир кейинги таъсирланиш мушакка унинг қўзғалувчанлиги энг юксак бўлганда, яъни супернормал фазада етиб боради. Шунинг учун ҳар бир якка қисқариш амплитудаси ошиб боради. Агар ҳар бир кейинги таъсирланиш мушак қўзғалувчанлигининг мутлақ рефрактерлик фазасига тўғри келса, мушак қисқаришлари кескин пасаяди еки мушак умуман қисқармайди. Бундай хаддан ортиқ катта частота энг ноқулай, ёмон, пессимал еки ч а с т о т а п е с с и м у м и дейилади.
Н.Е.Введенский асаб-мушак препаратида қўзғалиш ва қўзғалувчанликни ўрганиш мақсадида жуда кўп тажрибалар қўйиб, п а р а б и о з номли ҳодисани кашф этди. Агар нервнинг таъсирловчи электродлар қўйилган қисми ва мушакка кирадиган қисми орасига наркотик модда билан таъсир этилса, токка жавобан мушак қисқариши бироз вақтдан сўнг содир бўлмай қолади. Н.Е.Введенский наркотик моддалар таъсирини ўрганиб туриб, -наркозланган соҳадан пастроқдаги потенциалларни телефон орқали эшитиб, мушак таъсиротга бутунлай жавоб бермай қуйишидан олдин, муайян вақт таъсирот ритмини ўзгартиришини кузатди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, нервга наркотик моддалар, тузлар, иссиқ, совуқ, кучли электр токи ва бошқалар таъсир этса, унинг лабиллиги пасаяди. Юқорида вужудга келган қўзғалиш тўлқинлари мазкур жойдан ўтаётганда, нервнинг бу қисмида функционал ҳолат ўзгаришининг уч фазаси кузатилади: тенглаштирувчи, парадоксал ва тормозловчи фазалар.
Тенглаштирувчи фазада турли кучдаги таъсиротларга ўзаро тенг катталикдаги жавоб реакциялари қайтарилади, чунки бу фазада кучли таъсиротлар қўзғалувчанликнинг кескин пасайишига олиб келади. Бундан кейин кузатиладиган парадоксал фазада таъсирот кучи қанча паст бўлса, реакция шунча кучли бўлади ва бунинг тескариси. Бундан кейинги тормозланиш фазасида барча таъсиротлар ўз самарасини йуқотади ва жавоб реакциясини келтириб чиқармайди. Агар наркотик модданинг таъсири тормозловчи фазадан сўнг ҳам давом этса, нервда қайта тикланмайдиган ўзгаришлар содир бўлади ва нерв ўлиши мумкин. Наркотик модда таъсири тўхтатилса, нервда қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик аста-секин қайта тикланади ва бу тикланиш тескари тартибдаги фазалар орқали амалга ошади.
Парабиоз универсал характерга эга бўлиб, тиббиёт амалиётида муҳим аҳамиятга эга.
Тиш пульпасининг қўзғалувчанлигини аниқлаш учун миқдорини аниқлаш қийинрок бўлган ҳарорат (совуқ,иссиқ) ва механиқ (перкуссия) таъсирлагичлар, шунингдек электр токидан фойдаланадилар. Электр токи пульпага эмаль ва дентин орқали таъсир этиш имконини беради, осон ва аниқ ўлчанади, пульпани шикастламайди. Шунинг учун уни кўп марталаб ишлатиш мумкин. Тишнинг электр қўзғалувчанлигини текшириш аслида тиш пульпаси ва ундаги сезувчи асаб толалари қўзғалувчанлигини текширишдир.
Ташхис қуйиш мақсадида тишлар қўзғалувчанлигини аниқлаш учун токни ишлатишга электроодонтодиагностика дейилади.
Соғлом тишларнинг барчаси бир хил қўзғалувчанликка эга бўлиб, 2-6 мкА ток кучига реакция кўрсатади. Агар тишнинг таъсирланиш бўсағаси 2 мкА дан паст бўлса, қўзғалувчанликнинг ошганидан (масалан пародонтозда) дарак беради. Пульпитда, бунинг тескариси, таъсирланиш бўсағаси 6 мкА дан ошади. Қўзғалувчанликнинг 100-200 мкА гача пасайиши пульпанинг некрозидан хабар беради.
Тишларнинг кўпчилик патологик ҳолатларида электроодонтодиагностика етакчи усул бўлиб, пульпанинг хасталаниш даражасини аниқлаш, патологик жараён динамикасини кузатиш, даволаш самарадорлигини назорат қилиш ва касаллик нима билан тузалишини олдиндан билишга имкон беради.
Оғиз шиллиқ пардаси электр токига нисбатан юксак сезувчанликка эга, чунки электр ўтказувчанлиги яхши. Қон билан юксак даражада таъминланганлиги, мугузланган қаватнинг йуқлиги ва тўқиманинг гидрофиллиги (сувга бой бўлиши) шиллиқ парданинг электр ўтказувчанлигини яхшилайди.
Л.Гальванининг биринчи тажрибаси (1791) дан маълумки, турли исмли металлар тўқималарни таъсирловчи гальваниқ ток манбаидир. Хаким-стоматолог турли металлар (олтин, амальгамалар, зангламайдиган чуян) дан протез ва пломба қуйишда буни эсдан чиқармаслиги лозим. Бундай ҳолларда металлар электродлар вазифасини, сўлак эса электролит вазифасини бажаради. Металл ионларнинг сўлакка чиқиши оғиз бўшлигида турли катталикдаги микротоклар пайдо бўлишига шароит яратади. Пайдо бўлаётган токнинг кучи қуйидаги омилларга боғлиқ:
1) сулак рН (рН нейтралликдан ишқорий ёки нордон томонга силжиши билан ток кучи ошиб боради);
2) турли металлар юзасидаги ўзгаришлар (юзанинг қайта ишланиши, силлиқланиши);
3) оғиз бўшлиғидаги металлар сифати ва Д.И.Менделеев даврий жадвалида уларнинг бир бировидан қанчалик узоқлиги.
Қатор ҳолатларда бир номли металлар орасида ҳам электр потенциаллар фарқи пайдо бўлади, масалан, турли таркибдаги амальгамали қотишмалар орасида ёки бир хил металлдан қилинган қопламалар орасида, агар улар остида метал пломба бўлса.
Вужудга келган микротоклар стоматологияда г а л ь в а н и з м деб номланган ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Гальванизмнинг клиник белгилари ривожланишида беморнинг индивидуал реактивлигига боғлиқ бўлган патологик ҳолатнинг, турли металлар орасидаги потенциаллар фарқи натижасида, келиб чиқишигача кўпинча йиллар ўтади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish