Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet151/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Олий асаб фаолиятининг типлари
Қадим замонларданок турли одамларнинг хулқ-атвори, ўзини тутиши ва хатто хасталикка муносабати турлича эканлиги диққатни жалб этган. Чунончи Букрот (Гиппократ ) “тана ширалари“ таълимоти асосида иссиқ қоннинг устунлик қилиши одамни гайратли, қатъий ва журъатли сангвиник, совутивчи шилимшиқ модданинг кўплиги босик, сабрли ва камҳаракат флегматик, ўткир утнинг устунлиги тез аччиқланувчан ва ҳаракатчан холерик, қора ўт эса маюс, гамгин меланхолик темпераментига эга бўлишнинг сабаби деб тушунган.
Шарк мамлакатларида ҳам ўз вақтида мижозлар тўғрисидаги таълимотга катта аҳамият берилган. Шарқ хакимлари учта асосий мижозни – иссиқ, ўртача ва совуқ мижозларни ажратганлар ва одам ўз мижозига қараб овқатланиши, ҳаёт кечириши, касал бўлса, даволаниши керак, деган фикрни айтганлар.
Нерв тизими хоссаларини объектив акс эттирувчи шартли рефлекслар табиатини ўрганиш оқибатида И.П.Павлов темпераментларнинг хақиқий мазмунини очиб берди.
Тажрибалар баъзи итларда шартли рефлексларнинг тез юзага келишини ва мустахкам бўлишини, бошқаларида – секин юзага келиб, тез сўнишини кўрсатди. Шу йўл билан шартли қўзғалишнинг кучи баъзи ҳайвонларда юқори,баъзиларида кам бўлиши аниқланди. Қўзғалиш жараёни кучли бўлган баъзи итларда фарқлаш осонлик билан вужудга келса, бошқаларида фарқлашни ҳосил қилиш анча кийин. Бу натижалар мия пўстлоғида шартли тормозланишнинг ҳам кучли ва кучсиз бўлишини кўрсатди.
Мусбат шартли сигнални манфий сигналга, манфий сигнални мусбат сигналга айлантириш мақсадида ўтказилган тажрибаларда баъзи итларда бунга тез, бошқаларида – жуда секин эришилди. Қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашиниш тезлиги ва аксинча, тормозланишнинг қўзғалиш билан алмашиниш тезлигига қараб, нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги ажратилди.
И.П.Павлов олий асаб фаолиятини типларга ажратишда асаб жараёнлари – қўзғалиш ва тормозланишнинг уч хусусияти: кучи, мувозанати ва ҳаракатчанлиги, яъни уларнинг тезлигини асос қилиб олди.
Ҳайвонларда, жумладан итларда шартли рефлексларнинг шаклланиш хусусиятлари, уларнинг ҳосил бўлиш тезлиги, мустахкамлиги, тормозланиши, сигналларнинг тафовутланиши ва бошқаларни ўрганиш натижасида олий асаб фаолиятининг ҳайвонлар ва одамлар учун умумий бўлган 4 типи ажратилган.
1. Кучли мувозанатлашган ҳаракатчан тип (сангвиник) асаб жараёнларининг кучлилиги, ҳаракатчанлиги, ўзаро мувозанатлашганлиги билан характерланади. Бундай одам қийинчиликларни енга оладиган (куч), янги шароитга тез тушунадиган ва мослашадиган (ҳаракатчан), дадил, харқандай шароитда ҳам ўзини тўғри тутаоладиган бўлади. Ҳамма нарсага қизиқувчан, кўпчилик билан тез танишиб, дўстлашадиган (жонли тип ) бўлади. Сангвиниклар вазмин, жуда ишчан одамлардир. Улар сергайрат, тиришқоқ, интизомли, ўз олдиларига куйган мақсадларига эришаоладилар.
2. Кучли мувозанатлашган инерт – кам ҳаракат (флегматик) типда асаб жараёнлари кучли, мувозанатлашган, аммо кам ҳаракат – инерт бўлади. Булар ишчан, уларнинг ишлаш қобилияти юксак, ўзини тутиб биладиган, босиқ, саботли, аммо бир мунча секинроқ ишлайдиган, ўз одатлари ва кўникмаларини қийинчилик билан ўзгартирадиган, журъатсизрок бўлади. Флегматиклар хеч шошмайдилар, уларнинг юксак даражада мувозанатлашганлиги кўзга ташланиб туради. Тиришқоқ, сергайрат бўлганларидан ўз мақсадларига эришадилар.
3. Кучли қўзғалувчан мувозанатлашмаган тип (холерик) жуда ҳаракатчан, тез қўзғалувчан, тез аччиғланувчан, бирон ишга берилиб кетиб, анча иш қилиши мумкин, аммо на ишда, на одамлар билан муносабатда меъерни билмайди. Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли бўлиб, қўзғалиш жараёни устунроқ бўлади. Уларда шартли рефлекслар тез ва осон вужудга келади, айни вақтда фарқлаш тормозланишни ёки ички тормозланишнинг бошқа турини ҳосил қилиш қийин бўлади. Қўзғалиш жараёни устун бўлганлигидан, у мия пўстлоғига кенг ёйилади. Шунинг учун холериклар қизиққон, сержахл, ҳар нарсага қизиқувчан, шошқалоқ, кўп ўйламай, бир қарорга келадиган одамлардир.
4. Кучсиз тип (меланхолик) га нерв жараёнларининг кучсизлиги характерли, бундай киши иродасиз, қийинчиликлардан қўрқадиган, бировнинг таъсирига тез берилувчан, ҳамма нарсани фақат ёмон, хавфли деб биладиган, умидсиз бўлади. Уларнинг мия пўстлоғида қўзғолиш жараёни ҳам, тормозланиш жараёни ҳам кучсиз, пўстлок нейронларининг иш қобилияти чегараланган бўлади. Шунинг учун уларда ҳосил бўлган шартли рефлекслар тургун бўлмайди, салга ташқи тормозланишга учрайди. Меланхоликларнинг ғайратсиз, имирсилаган бўлганлиги сабабли мақсадга эришиши кийин.
Олий асаб фаолиятининг мазкур типларини тоза ҳолда жуда кам учрайди ва улар орасида жуда кўп ўтқинчи оралиқ типлар бўлади.
Тип организм билан муҳит орасидаги муносабатлар тавсифини белгиловчи асаб тизимининг туғма ва орттирилган хоссалари мажмуаси бўлиб, организм физиологик тизимлари ва биринчи навбатда асаб тизимининг ўзи ҳамда олий асаб фаолиятини таъминловчи унинг юксак бўлимлари функцияларининг узига хос хусусиятларида намоён бўлади.
Олий асаб фаолиятининг асосий типлари

кучли кучсиз


| | |_________________________________ |
мувозанатлашган мувозанатлашмаган |
| |____________________ | |
ҳаракатчан камҳаракат | |
| | | |
| | | |
жонли юввош қизиққон кучсиз
(сангвиник) (флегматик) (холерик) (меланхолик)

Асаб жараёнларининг асосий хусусиятлари наслдан-наслга ўтади (генотип), аммо индивидуал ҳаёт жараёнида ташқи муҳит таъсири остида (фенотип) ўзгариб туради. Генотип табиий танланиш таъсири остида эволюцион ривожланиш жараёнида шаклланади ва атроф-муҳит шароитига кўпроқ мослашган индивидларнинг ривожланишини таъминлайди. Индивидуал ҳаёт давомида реал таъсир этувчи ташқи муҳит шароитида организм фенотипи шаклланади.


Демак, олий асаб фаолиятининг типлари наслий хусусиятлар билан орттирилган белгилар қотишмасидир.
Одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган баён этилган типлардан ташқари фақат одамларга хос бўлган типлар ҳам мавжуд бўлиб, улар:
1) бадиий тип намояндаларида биринчи сигнал тизими иккинчи сигнал тизимидан устунроқ бўлади. Бундай кишилар фикр юритишда атроф борлик образларини хис этишдан кенг фойдаланадилар, улар кўпинча мусиқачи, мусаввир, ёзувчилардир.
2) фикрловчи тип намояндаларида иккинчи сигнал тизими биринчидан устунроқ, бу типдаги кишилар борликдан ажралган ҳолда, мавхум фикр юритишга мойилдирлар, олимлар, математиклар ва файласуфлар мазкур тип намоёндаларига яққол мисол бўладилар.
3) ўртанчи типга тааллуқли кишиларда – биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари бир хил аҳамиятга эга, кўпчилик одамлар шу типга киради.
Асаб тизими кўпчилик хасталикларининг келиб чиқиши асосий асаб жараёнлари меъерий хоссалари ва олий асаб фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ. Бу ўзгаришларнинг табиати тажрибаларда юзага келтирилган неврозларни ўрганиш орқали аниқланган. Неврозлар асаб жараёнларини ўта зуриқтирадиган таъсирланишлар ва асаб жараёнларининг тўқнашуви оқибатида келиб чиқади. “Ўта кучли“ таъсиротлар келтириб чиқарган қўзғатувчи жараёнларнинг ўта зурикиши экспериментал тиббиёт институтидаги итларда 1924 йилдаги сув тошқинидан сўнг яққол намоён бўлди. Хатто анча вақт ўтиб, шартли рефлекслар тиклангандан сўнг ҳам бу итлар сув тошқини билан боғлиқ бўлган таъсиротларга меъерий жавоб қайтара олмаганлар.
Тиббиёт амалиётида оғир хасталик ва ўта чарчашдан сўнг, оғир кечинмалар таъсирида неврозлар ривожланиши тез-тез учраб туради.
Тормозловчи жараённинг ўта зуриқишини ўзаро жуда яқин бўлган таъсирловчиларни зурлаб ажратиш, тормозловчи таъсирларнинг хаддан ортиқ узоқ муддат таъсир этиши келтириб чиқаради. Бирини иккинчисидан ажратишга асосланган мураккаб масала ва муаммоларни ечишга ўриниш, алданган ишонч, руёбга чиқмаган орзу-умидлар одамда невроз ҳолатига сабаб бўлиши мумкин.
Асаб жараёнлари ҳаракатчанлигининг ўта зуриқиши мусбат ва манфий шартли таъсирловчилар сигналлик моҳиятининг тез ва такроран ўзгариб туриши ёки улар стереотипининг шошилинч ўзгариши оқибатида содир бўлади.
Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг тўқнашуви манфий ва мусбат моҳиятли таъсирловчиларнинг бир вақтда таъсир этиши ёки тез-тез алмашиниб туришининг натижасидир.
Шундай қилиб, марказий асаб тизими фаолиятининг функционал бузилиши, яъни неврозларнинг куйидаги асосий сабаблари аниқланган:
1) жуда кучли таъсирланишларнинг узоқ муддат давом этиши оқибатида келиб чиқадиган қўзғалиш жараёнининг зуриқиши (масалан, оилавий бирон фожиа ҳақидаги ахборотни эшитиш, узоқ давом этган руҳий таранглик ҳолати в.х.),
2) тормозланиш жараёнининг зуриқиши (масалан, оилада ёки ишхонада жохил шахсга буйсунишга мажбур бўлганда),
3) қўзғалиш ва тормозланишнинг ўзаро тўқнашуви мураккаб динамик стереотипнинг шошилинч ўзгартирилишида, шартли рефлексларни фарқлашда жуда ўхшаш, бирини иккинчисидан ажратиш кийин бўлган сигналларга дуч келганда ёки, масалан, оилада онаси болага бирон ишни кил деб буюрсаю, отаси эса шу ишни қатъиян ман этса кузатилиши мумкин.
Неврозларда энг муҳими нерв ҳужайраларининг ишлаш қобилияти пасаяди, нерв жараёнлари камҳаракат ва тез толикадиган бўлиб колади. Неврозлар кучсиз ва мувозанатлашмаган олий асаб фаолиятига эга бўлган кишиларда осонлик билан ривожланади.
Экспериментал неврозлар катта яримшарлар пўстлоғининг патологик ҳолати бўлиб, асаб тизими ёки организмнинг бошқа аъзолари шикастланмасдан туриб вужудга келиши мумкин. Экспериментал невроз асаб фаолиятининг функционал бузилишидан иборат бўлиши билан бирга вегетатив функцияларнинг издан чикишига ҳам сабаб бўлади: меъда ширасининг нордонлиги ошади, меъда атонияси,ут ва меъда ости секрецияси кучайиши, кон босимининг ошиши, буйрак в.б. аъзолар фаолиятининг ўзгариши кузатилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish