Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet145/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Висцерал анализатор
Висцерал рецепторлар ички муҳит турли ўзгаришларини қабул қилиб, МНТ ва вегетатив асаб тизими орқали барча ички аъзолар ишини, уларнинг ўзаро боғланиши ва мувофиқлигининг бошқарилишини таъминлаб туради. Булар эса гомеостазни сақлаш ва ҳимоя-мослашув реакциялари шаклланиши учун зарурдир. Геринг ва Брейер (нафаснинг ўз-ўзини бошқариш) рефлекслари, каротид синусдаги прессо- ва хоморецепторлардан бошланган рефлекслар, меъда ширасининг рефлектор секрецияси, рефлектор сийдик ажратиш ва дефекация, рефлектор йўталиш ва қусиш в.х. бунга мисолдир.
Кортико-висцерал муносабатларни биринчи бўлиб К.М.Быков ўрганган ва ички аъзолар рецепторлари таъсирланишига турли шартли рефлекслар ҳосил қилиш мумкинлигини аниқлаган. Демак, висцерорецептив сигналлар пўстлоқ томондан тахлил қилинади.
Висцерорецепторлар, афферент сигналларни ўтказувчи йўллар ва марказларни текшириб, В.Н.Черниговский висцерал анализатор ёки висцерал сенсор тизим тушунчасини киритди.
Морфологлар томонидан турли-туман висцерорецепторлар баён этилади. Уларга спинал тугунлар ва вегетатив ганглиялар нейронларининг дендритлари — эркин асаб учлари ва каротид ҳамда аортал таначалардаги капсула билан қопланган Фатер-Пачини ва Краузе колбачалари киради.
Висцерорецепторлар учун адекват таъсирловчи бўлиб босим ва ҳароратнинг ўзгариши, механик ва кимёвий таъсиротлар хизмат қилади. Шунинг учун улар барорецепторлар (прессорецепторлар), хеморецепторлар ва терморецепторларга ажратилади.
Механорецепторлар томирлар ва ичи бўш аъзолардаги босим ўзгаришидан, уларнинг чўзилиши ва қисилишидан таъсирланади. Хеморецепторлар МНТ га аъзолар ва тўқималардаги кимёвий ўзгаришлардан хабар бериб туради. Организм ички муҳити доимийлигини рефлектор бошқариш ва сақлаб туришда уларнинг роли айниқса каттадир. Бош мия хеморецепторларини нерв учлари ажратган гистамин, индол бирикмалари, қоринчаларда карбон икки оксиди микдорининг ўзгариши ва бошқа омиллар қўзғатади. Каротид синусдаги рецепторларга қонда кислород етишмаслиги, рН нинг пасайиши (6,9-7,6 чегарасида) ва карбонат ангидрид таранглигининг ошиши таъсир қилади.
Терморецепторлар терморегуляциянинг бошланғич, афферент фазаси учун жавобгардирлар. Осморецепторлар капиллярлар яқинида интерстициал тўқимада топилган ва ҳозирча нисбатан камроқ ўрганилган.
Висцерал анализаторнинг ўтказувчи қисми асосан адашган, қорин ва чаноқ нервларидан иборат. Кўкрак ва қорин бўшлигидаги барча аъзолардан афферент импульсларни МНТ га кичик тезлик билан ингичка толалар орқали адашган нерв етказиб боради. Меъда, ингичка ичак ва ичак тўтқичидан импульсларни қорин нерви, кичик чаноқ аъзоларидан чаноқ нерви ўтказади. Бу нервлар таркибида тез ва секин ўтказувчи толалар бор. Кўпчилик висцерорецепторлардан импульслар орқа миянинг орқа ва вентролатерал устунларидан ўтказилади.
Висцерорецептив ахборот мия стволи ва пўстлоқ ости структураларга етказилади. Чунончи думли ядрога импульслар сийдик пуфагидан, таламус ядроларига кўкрак, қорин, чаноқ соҳаларидаги кўпчилик аъзолардан келади. Гипоталамусда адашган ва қорин нервларининг прекциялари мавжуд. Миячада қорин нерви (n. spanchnicus) таъсирланишига жавоб берувчи нейронлар топилган.
Висцерал анализаторнинг энг юксак бўлими бош мия пўстлоғидир. Сигмасимон пушта пўстлоғининг иккала томондан олиб ташланиши меъда, ичак, сийдик пуфаги, бачадон механик таъсирланишига ҳосил қилинган шартли рефлексларнинг йўқолишига олиб келади. Висцерокимёвий шартли рефлекслар янада кучлироқ бостирилади. Лимбик тизим висцерал функцияларга бевосита алоқадор.
Баъзи висцерорецепторларнинг (масалан, сийдик пуфаги ёки тўғри ичакдаги) таъсирланиши аниқ, муайян локализацияга эга бўлган сезгиларни вужудга келтиради. Шу билан бирга юрак ва томирлар, жигар, буйраклар, талоқ, бачадон ва бошқа аъзолар висцерорецепторлари таъсирланиши сезилмайди. Бундай холларда пайдо бўладиган сигналлар бўсаға ости характерга эга. И.М.Сеченов инсон хулқ атворининг шаклланишида висцерорецепторларга катта аҳамият беради ва бу сезгиларнинг “қоронғи, ноаниқ” лигини кўрсатади. Факатгина патологик жараён ривожланганда бу сигналлар кучаяди ва оғриқ сезгисини келтириб чиқаради.
Висцерорецепторлар бошқа рецепторлардан тез адаптация қилмаслиги, яъни таъсиротга камадан-кам мослашиш қобилияти билан фарқ қилади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish