ДАРСНИНГ БОШ МАҚСАДИ-ЎҚУВЧИЛАРДА МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШ
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
М.Аҳмедов, ФарДУ-доцент, О.Вайдулложонова, ФарДУ 1-курс магистр
Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ҳар томонлама
баркамол, комил инсонни тарбиялаш учун дарсларни замонавий лойиҳалаш, уни
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
56
режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқариш ва бу жараённинг самарадорлигини
таъминловчи таълим сифатини тубдан ўзгартириш, замонавий педагогик ва ахборот
коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор методларини жорий
этиш орқали ўқувчиларда мантиқий фикрлаш механизмларини такомиллаштириш, жаҳон
цивиллизацияси ютуқлари ва ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш, интерфаол таълимни
ривожлантириш шарт-шароитлари, бу жараёнда ўқитувчининг тутган ўрни ва фаолият
мазмунини аниқлаш масалалари ёритиб берилган.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
«узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-
қувватлаш ва рўёбга чиқариш» каби устувор вазифалар белгиланиб, бу борада фанни ўқитиш
жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш амалиётини
таҳлил қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Глобаллашув ва ахборотлар кўлами ниҳоятда кенгайиб бораётган ҳозирги даврда ахборий
хуружларнинг жадаллашуви, ўқувчиларнинг мазкур ахборотлардан ҳимоялана олиши, уларни
тўғридан-тўғри қабул қилмасдан, танқидий ва креатив ёндашув асосида кўриб чиқишлари ва
мантиқий фикрлаш орқали ўзлари учун муҳим ва фойдали бўлганларини ажратиб олишларини
талаб этади. Бу эса мантиқий фикрлаш жараёнида кечади. Бугунги кунда мантиқий фикрлаш
тушунчасининг аниқ таърифининг ҳалигача ишлаб чиқилмаганлиги муаммога турли нуқтаи
назардан ёндашувни талаб қилади.
Фикрлаш-шахс билиш фаолияти жараёни бўлиб, воқеликни бевосита ва умумлашган
ҳолда акс эттириш билан характерланади. Фикрлаш фанлараро тадқиқотларни, комплекс
фанларни ўзида мужассамлаштиради.
Мантиқий фикрлаш-фикрлашнинг олий поғоналаридан бири бўлиб, изчиллик, кетма-
кетлик асосида фикрларнинг боғланишини билдиради ва шахс ижодий фаоллигининг муҳим
қиррасини ўзида акс эттиради. Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини шакллантириш-яхлит
тизим сифатида таълимнинг мақсади, ўқитувчи фаолияти, ўқувчи фаолияти, таълим натижаси,
таълим мазмуни, шакл, метод ва воситаларни ўз ичига қамраб олади. Дарсларда ўқувчиларда
мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш учун ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг
натижаси дидактик жараённинг мақсади, ўқув материалининг мазмуни, ўқитиш шакл, метод ва
воситаларининг тўғри ва оқилона белгиланганлиги ҳамда танланганлигига боғлиқ бўлиб,
мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш мувафаққиятли амалга ошиши учун фаол
таъсир этувчи омилларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади.
Мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омилларга:
фаннинг моддий-техник таъминоти, ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланганлик,
билимлар банки ва ўқитувчи компетенцияси киради. Мантиқий фикрлашни шакллантиришга
таъсир этувчи омиллар яхлит кўринишга эга бўлиб, тадрижий тавсифга эгадир. Яъни, мазкур
жараёнга таъсир этувчи маҳсулдор сабабларнинг тўпланиб бориши, уларнинг табақалашуви,
таъсир доираси уларни умумий омиллар тарзида жамлашга имкон беради.
Мисол учун ўқувчиларнинг тасвирий санъат дарслари, тўгаракларда чизган расмларини
жамлаб бориш, маълум вақт ўтгандан кейин ўша расмни биргаликда таҳлил қилиш ва шарҳлаш,
дастлабки шарҳларга нисбатан қўшимчалар киритилишига эришиш ўқувчининг мантиқий
фикрлаш малакаларини такомиллаштириб боришига замин яратади. Табиий фанларни
ўқитишда эса фанлараро интеграциянинг амалга оширилиши ўқувчиларнинг ўзлаштириш
қобилиятини оширади, ўқувчилар илмий дунёқарашини шакллантиради, уларнинг мантиқий
фикрлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантиради, мавзуни ўзлаштиришда вақтни тежайди,
ўқувчи билимини бойитади, мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиради, ўқув-тарбия
жараёнини такомиллаштириш ва уни оптимал ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари ҳар бир дарсда мақсадли ёндашув компетенциясини шакллантириш,
шахс мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг психологик ва педагогик шароитлари,
Do'stlaringiz bilan baham: |