“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 52
уни ўқитадиган педагог хам талабага танланиш ҳуқуқи белгиланган. Бундай вазият университет
профессор ўқитувчилари ўзларини касбий, методик, илмий савияларини ошириш билан
астойдил шуғулланишини талаб этади. Олиб борилган изланишлар яъни адабиётлар таҳлили
шуни кўрсатдики ўқитишнинг кредит тизимининг афзалликлари мавжуд экан. Шунинг учун
ўқитишнинг кредит тизими Ўзбекистоннинг таълим тизимига мослаштирилади ва ягона таълим
тизими каби шакллантирилади.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ГРАФ НАЗАРИЯСИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР 1
О.Қ.Қувандиқов,
2
А.С. Курбаниязов
1
Самарқанд давлат университети,
2
ТАТУ Самарқанд филиали
Олий ўқув юртларида учунчи авлод таълим стандартларининг киритилиши, профессор-
ўқитувчилар олдига ўқув дастурларини янги талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта ишлаб
чиқиш вазифасини қўяди. Бу эса ўз навбатида нафақат фаннинг мазмунини мукаммал таҳлил
қилишни балки фанни ўқитишнинг янги усулларини ишлаб чиқишни тақоза этади.
Шуни қайд қилиш керакки “Информатика ва ҳисоблаш техникаси”, “Дастурлаш
инженерияси” йўналишларида бакалаврлар таёрлаш дастурига “Дискрет математика” фани
билан бир қаторда йўналишлар заруриятидан келиб чиқиб, математик кибернетика, фунционал
тизмлар назарияси, умумий алгебра, автоматлар назарияси ва граф назарияси ҳам киритилган.
Юқорида қайд қилинган йўналишлар учун граф назарияси муҳим амалий аҳамиятга эга. Чунки
граф назариясининг алгоритими етарлича содда ва жуда кўп масалаларни ечишда қулай
назариядир [2]. Шунинг учун бу назария ишлаб чиқариш бошқарувини автоматлаштириш,
иқтисодни, логистика, маълумотларни қайта ишлаш ва бошқа жараёнларни дастурлаш
имконини беради.
Граф назариясини ўргтиш услубини шакиллантириш учун ўқитишнинг анъанавий
усулларидан ва муаммоли ўқитиш ҳамда изланувчанлик усулларидан файдоланиш мақсадга
мувофиқ бўлади [3]. Бизга маълумки анъанавий ўқитишда аудитория юкламаси маъруза ва
амалий дарсларга бўлинади. Биринчи маъруза дарсларидан бошлаб ностандарт масалаларини
ечишга йўналтирилган ноанъанавий ўқитишнинг муаммоли ўқитиш элеменларини қўллаш
мумкин [3]. Ҳақиқатан ҳам талабаларга мустақил ишлаш учун граф назариясининг классик
масаларидан бирини беиш зарур. Бу эса ўз навбатида талабаларда мустақил фикирлаш ва
фикрларини баён қилиш кўникмаларини шакилланишига омил бўлади. Лекин бизнинг
фикримизча кириш, умумлаштирувчи ва жорий маърузаларни ўқишда анъанавий ўқитиш
усулларидан бутунлай воз кечмаслигимиз керак. Таълим сифатини яхшилаш омилларидан бири
бу талабаларнинг фаоллигини оширишдан иборатдир. Талабаларни фаоллигини ошириш учун
қуйидагиларга эътибор бериш керак:
-
Олдиндан тайёрланган саволлар юзасидан маъруза-кносультация;
-
Маъруза-диолог, мавзунинг моҳиятини қамраб олган бир нечта саволларга маъруза
жарёнида талабалар жавоб берадилар;
-
Маъруза-конференция, бунда талабалар маълум бир мавзу юзасидан маъруза қилади;
-
Талаба дарс жараёнида мустақил ишлайди ва ўз фикрини баён этади.
Дарсини ўтказиш режасини ва матнини тайёрлашда “маъруза талабанинг мустақил
ишлаши учун шакиланганлигига” эътибор қаратиш зарур [1].
“Дискрет математика ” фанини ўқитишда амалий машғулотларнинг роли жуда ҳам муҳимдир.
Айнан амалий машғулотлар талабаларнинг олган назарий билимларини амалда қўллаш
кўникмаларини шакиллантиради. Амалий дарсларни ўтказиш услуби ҳар хил бўлиши мумкин.
Биз граф назариясини ўрганишда масалалар ечиш дарсларини ташкил этишни қуйидаги
усулларини таклиф этамиз.