ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА АЙРИМ ДИДАКТИК ЖАРАЁН ТАЪЛИМ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
М.Маматова, ФарДУ, ўқитувчи
Г.Эргашева, Д.Ғуфронова, Б.Туйчиев, ФарДУ талабалар
gulomjon.rahmatov@mail.ru
Мустақиллик йиллари том маънода Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ва
маданий тараққиёти истиқболини белгилаш, жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан
муносиб ўрин эгаллашга интилиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан
кечмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, маҳаллий шарт-
шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни инобатга олган ҳолда жамият ҳаётининг барча
соҳаларида туб ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги янгидан-янги ютуқларга эришишни
таъминламоқда.
Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва
малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор
давр таълим олувчилар, шу жумладан ўқувчиларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар
билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун
зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда. Замонавий шароитда таълим жараёнининг
барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил,
танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда.
Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим
ҳисобланади.
Бу турдаги таълим талабаларда мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарлик каби
сифатлар, шунингдек, мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
184
хизмат қилади. Бу турдаги таълимни ташкил этишда педагоглардан ҳар бир талаба имкон қадар
индивидуал ёндашишни, унинг шахсини ҳурмат қилишни, унга ишонч билдириш тақозо
этилади. Қолаверса, шахсга йўналтирилган таълим ўқитиш жараёнининг иштирокчилари
педагог-талаба ёки талаба-талаба, талаба-талабалар гуруҳи, талаба-талабалар жамоаси тарзида
ўзаро ҳамкорликда билим олиш, шахс сифатида камол топтириш учун қулай педагогик
шароитни яратиш заруриятини ифодалайди.
Шахсга йўналтирилган таълимнинг турлари қуйидагича: инновацион таълим, модул
таълими, ҳамкорлик таълими, интерфаол таълим, масофавий таълим, компьютер таълим,
муаммоли таълим, лойиҳа таълими, ривожлантирувчи таълим, табақалаштирилган таълим,
ўйин технологиялари, индивидуал таълим, дастурий таълим, мустақил таълим.
Замонавий таълимга хос муҳим жиҳатлардан бири – педагог фаолиятининг инновацион
характер касб этишига эришиш саналади. Ривожланган хорижий мамлакатларда педагог
фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш масаласи ўтган асрнинг 60-
йилларидан бошлаб жиддий ўрганила бошлаган. Хусусан, Х.Барнет, Ж.Бассет, Д.Гамильтон,
Н.Гросс, Р.Карлсон, М.Майлз каби тадқиқотчилар томонидан олиб борилган ишларда
инновацион фаолият, педагогик фаолиятга инновацион ёндашиш фаолиятида улардан фаол
фойдаланиш бўйича бир қаор ишлар амалга оширилган.
Замонавий психологик-педагогик фанлар еришган ютуқларга биноан исталган ўқув
жараёни учта бир-бири билан боғлиқ қисмдан иборат:
1. Мотивлар;
2. Ўқувчининг ўқиш (ўзлаштириш) фаолияти;
3. Ўқувчининг билиш фаолиятини бошқариш. Бошқариш вазифасини муаллим ёки техник
воситалар бажаради.
Бундан ташқари, муаммоли ўқитиш машғулотларда педагог томонидан яратиладиган
муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга қаратилган ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти
ҳисобланади. Натижада ўқувчилар касбий билимларга, кўникмаларга, малакаларга эга бўлади
ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади.
Муаммоли
таълим
технологиялари
ўқувчи
фаолиятини
фаоллаштириш
ва
жадаллаштиришга асосланган. Муаммоли таълим технологиясининг асоси инсоннинг
фикрлаши муаммоли вазиятни ҳал этишдан бошланиши ҳамда унинг муаммоларни аниқлаш,
тадқиқ этиш ва ечиш қобилиятига эга эканлигидан келиб чиқади. Муаммоли таълим
ўқувчиларнинг ижодий тафаккури ва ижодий қобилиятларини ўстиришда жиддий аҳамиятга
эга. Муаммоли таълимнинг бош мақсади ўқувчиларнинг муаммони тўлиқ тушуниб етишига
эришиш ва уларни ҳал эта олишга ўргатиш, ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ муаммоли
вазият яратишдан иборат. Муаммоли таълимнинг ғояси: Билимларни ўқувчиларга тайёр ҳолда
бериш эмас, улар томонидан дарс мавзусига тегишли муаммолар бўйича ўқув-тадқиқотларини
бажариш асосида ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат. Таълим босқичлари қуйидагиларга
ажратилади: ўқув муаммоси; муаммоли вазият ҳосил қилиш; муаммони ечиш тахминларини
шакллантириш; ечимнинг тўғрилигини текшириш.
Хулоса қилиб айтганимизда, муаммоли таълимни қўллаш ўқувчиларининг зийраклик,
ҳозиржавоблик сифатлари ҳамда гўзал нутқ таркиб топтиришга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1.
М. Очилов «Янги педагогик технологиялар» / қўлланма. - Қарши: Насаф, 2000 й.
2.
Н.Саидахмадов, М. Очилов «Янги педагогик технология моҳияти ва замонавий
лойиҳаси». - Т.: ХТБ РТМ, 1999 й.
3.
Утапов Т.У. Иқтидорли ўқувчиларни ўқитишда кластерли дастурлар. «Халқ таълими
ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муаммолари» Республика илмий-
амалий конф.материаллари 2003 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |