“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
121
каналларга мой, керосин, нефтга ўхшаган буғланишни камайтирувчи зарарли моддаларни
тўкмаслик керак.
Ер шарида буғланиш мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки бунда Ер сиртининг баъзи
қисмлари ўсимликлар дунёси билан қопланган бўлса, бошқа қисмлари ундан маҳрум.
Шунингдек, айрим жойлар ниҳоятда нам бўлса, баъзи жойлар қуруқ бўлади. Ўсимликлардан
буғланиш муракаб жараён ҳисобланади.
Ўсимликлар ривожланиш даврида, айниқса, иссиқ иқлим шароитида тўқималар
ҳароратини тартибга солиб туриш ва уларга сув етказиб бериш учун катта миқдордаги сувни
ўзи орқали ўтказади. Барглар юзасидан сув буғланиши туфайли тупроқдан сувнинг илдиз
системасига, илдизлардан поя ва баргларга, улардан эса атмосферага тўхтовсиз кўтарилиб
туриши лозим бўлади. Ўсимлик ҳўжайраларидаги осмотик босим атроф муҳитдагига нисбатан
қанча катта бўлса, ўсимлик ҳўжайраси сувни ўзига шунча кучли тортади.
Ерга ишлов берилганда юқори қатлам билан энг пастки қатлам орасидаги капилляр
боғланиш бузилади ва бу билан буғланиш камаяди. Буғланиш тезлигига шамол, унинг
йўналиши ва кучи катта таъсир этади. Кўпроқ шамоллар буғланишни тезлаштиради, нам шамол
эса, аксинча, буғланишни камайтиради. Бундан ташқари, тупроқдаги сувнинг буғланиш
миқдорига экиладиган экинлар, уларнинг зичлиги ва агротехникаси хам таъсир этади.
Тупроқдаги сув буғланиши намликнинг пастки қатламдан юқори қатламга кўтарилишига,
ҳавонинг нисбий намлигига, тупроқ ҳароратига, шамол тезлигига ер рельфига боғлиқ.
Ўқувчиларга Ерларни шўрланганлик даражасини аниқлашни ўргатиш муҳим таълимий
аҳамиятга эга. Буни ўрганиб олган ўқувчилар далаларда ернинг шўрини йуқотиш учун
қилаётган ишларининг мазмунига яхши тушунадилар. Уларга ернинг шўрини ювиш, сизот
сувларни қочириш учун зовурлар қазиш ва уларни тозалаш каби ишларда амалий ёрдам
кўрсатадилар.
Ерларнинг шўрланишига қарши кураш усулларидан яна бири дарахтлар экишдан иборат.
Тупроғи шўр бўлган ерларда экиладиган дарахтлар тупроқ шўрланишини кўтара оладиган
қурғоқчиликка ва совуққа чидамли, тез ўсадиган қимматли ёғоч ёки мева маҳсулоти берадиган
ва хушманзара дарахтлар бўлиши лозим. Бундай дарахтларга оқ тол, Шарқ чинори, бақатерак,
шу билан бирга мевали дарахтлардан ўрик, нок, жийда олхўри, чилонжийда, оқ тут каби
дарахтлар ер шўрхоклигига бардош беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Омонов Ҳ.Т.,Қурбонназаров О.А. Кимё,инсон ва биосфера. Тошкент: Билим, 1992 йил.
2. Норбоев Н., Арғинбоев Ҳ..Абдуллаев Х.Физикадан амалий машғулотлар. Тошкент:
Меҳнат, 1993 йил.
3. Одум Ю.Основы экологии.- Москва: Мир, 1975 г.
Do'stlaringiz bilan baham: |