“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
120
металлга кўмилади ва пайвандлаш сифатини тушириб юборади. Ҳаводаги кислороднинг
пайвандлаш ишига салбий таъсирини камайтириш учун сув буғидан фойдаланилади.
МОЛЕКУЛЯР ФИЗИКАДАН ЭКОЛОГИК МАЗМУНДА ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИ
БАЖАРИШ МЕТОДИКАСИ
З.А. Явкачева, Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг
физика кафедраси катта ўқитувчиси
У.К.Майинова, Самарқанд давлат университети физика факультети Назарий физика ва квант
электроникаси кафедраси ўқитувчиси
Физиканинг бу бўлими табиатда юз берувчи ҳодисаларни илмий жиҳатдан асослаб
беради. Бунда ўқувчи, энг аввало бутун борлиқ турли моддалардан иборат бўлиб, бу
моддаларни ташкил этган атом ва молекулалар ўзаро боғланганлигини, улар таъсирлашиб
туришини, бу таъсирлар натижасида турли ҳодисалар содир бўлишини билиб оладилар. Бу
жараёнлар шубҳасиз ўз-ўзидан кечмасдан қандайдир энергия билан боғлиқ бўлади. Бу
жараёнларнинг кечишида ё энергия ютилади ёки ажралади. Маълумки, система энергия
ютганда уни атрофдан олади, иссиқлик берувчи система совийди; унинг атрофи исийди. Бунга
яққол мисол қилиб табиатда сувнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтганда содир бўладиган
ҳодисаларни кўрсатиш мумкин. Бу ҳол табиатнинг бир бутунлигини кўрсатади: Ер юзидаги
барча тирик мавжудотларнинг ҳаёт кечириши шу жараёнга мослашган.
Ўқувчиларга молекуляр физикадан билим берганда экологияга оид илмий тасаввурлар
ҳавонинг намлиги, уни аниқлаш мавзусини ўрганишда юзага келиши мумкин. Бунинг учун
ўқувчиларга қуйидагилар ҳақида аниқ тушунчалар бериш зарур:
1.
Хавонинг намлиги деганда сиз нимани тушунасиз?
2.
Ҳаводаги намлик намлик манбалари ҳисобланади. Ҳаводаги намлик миқдори ҳаво ва
Ернинг ҳароратига боғлиқми.
3.
Инсон фаолиятида ҳаво намлигининг ахамияти.
4.
Ер сайёрасида ҳаёт нормал бўлиши учун инсон, ҳайвон ва ўсимликлар дунёси орасидан
қандай мувозанат бўлиши зарурлиги.
5.
Ҳаво намлигини сақлаш керак бўлган ишлар тўғрисида тушунчалар бериш.
6.
Намликнинг флора ва фауна дунёсидаги аҳамияти.
Физик ҳодисаларнинг вужудга келишида хаво намлигини ўрганиш асосий омиллардан
бири ҳисобланади. Шу боис ҳаво намлигини ўлчаб, унинг қандай ўзгаришини кузатиб бориш
муҳим аҳамиятга эга.
Сувнинг ҳавога буғланиб чиқиши учун бир йилда 3•10
23
каллория иссиқлик энергияси
сарфланади. Бу иссиқлик миқдори буғ билан атмосферага тарқалади. Ана шу иссиқлик ҳаво
ҳароратини оширади. Бу ҳол ҳавони тўйиниш ҳолатидан узоқлаштиради. Натижада, ердаги
сувнинг буғланиши яна давом этади. Буғланиш манбалари: океан, денгиз, дарё, кўл,
ўсимликлар дунёси, тупроқ сувни буғлантирувчи асосий омил- куёш энергияси; сув буғини
атмосферага тарқатувчи омиллар: молекулаларнинг турбулент оқими, диффузияси, шамол,
конвекция ва бошқалар сабаб бўлади. Бундан кўринадики, буғланиш Ер сирти билан атмосфера
орасидаги иссиқлик балансини ҳосил қилувчи асосий омил ҳисобланади. Шу сабабдан сув
сиртидан ва ўсимликлар дунёсидан буғланишни кузатиб бориш гидрология ва метереология
учун муҳим аҳамиятга эга. Денгиз ва океанларда сув буғланиб, ҳавога учиб чиқишида денгизда
туз зарраларини ҳам олиб чиқади.
Ҳаво оқими туфайли кенг масофаларга тарқалади. Улар яна ёғин-сочин натижасида ерга
тушиб, ичимлик сувлар, тупроқ ва ўсимликларни заҳарлайди, ернинг шўрлигини оширади.
Сувга турли - туман зарарли моддаларни, чиқиндиларни ташламаслик зарур. Дарё, кўл, ариқ,
Do'stlaringiz bilan baham: |