Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


ЎҚИТИШНИНГ КРЕДИТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

ЎҚИТИШНИНГ КРЕДИТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
Имамов Эркин Зуннунович, Холмедов Хамид Махкамович,
Каримов Хасан Нарзуллаевич. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида кенг фойдаланиб келинаётган ўқитишнинг 
кредит тизимини, Ўзбекистон шароитига назарий ва амалий жиҳатидан мослаштириш масаласи 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
51 
жуда муҳум ҳисобланади. Ҳукуматнинг қатор қарорларига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий 
номидаги ТАТУ ўқитишнинг кредит тизимига муқаррар ўтишига ва уни таълим тизимига 
жорий этишига олиб келди. Бу тизим чет элда катта тажрибага эга бўлиб ишлашига қарамай 
уни Ўзбекистон таълим тизимига мослаштириш методини ишлаб чиқишимиз керак. Бу методни 
ишлаб чиқиш учун консепсия яратиб олишимиз муҳум. Кредит тушунчаси кўп қиррали 
тушунча бўлиб ўтган асрнинг охирларида замоновий педагогикада кенг қўлланила бошланган. 
Дастлабки пайтларда кредит тушунчаси ўқув материаллар таркибининг бир қисмини ўз ичига 
оладиган ахборот сифатида қўлланилган бўлса, бугунги кунда ўқитишнинг кредит тизими кенг 
тушунчага айланиб бўлган. Ўқитишнинг кредит тизими талабаларга ўз олдига қўйган шахсий 
дастури билан мустақил ишлаши, жумладан мақсадли ҳаракат ва дидактик мақсадларга 
эришиш режасини тузиши, ахборотлар манбаларини эркин излаб топиши, билим олишнинг 
эркинлиги моҳиятини тушуниши каби имкониятларини беради. Шу билан бирга ўқитишнинг 
кредит тизими талабаларнинг ўқув-билим фаоллигини рағбатлантиради, илмий дунёқарашини 
шакллантиради, кўникмаларни эгаллаш бўйича билим фаолиятини ташкил этишга ёрдам 
беради.
Ўқитишнинг кредит тизимида талабалар берилган индивидуал дастурлар билан мустақил 
ишлаши, аниқ мақсадли ҳаракат режасини тузиши, керакли маълумотлар базасини тўплаши ва 
дидактик мақсадларга эришиш учун керакли билимларни олиши мумкин. Ўқитишнинг кредит 
тизими талабалар ўқув фаоллигини рағбатлантиради, илмий билим, кўникма ва малакаларни 
эгаллаш учун шахсий мотиватсион фаолиятини ташкил этишга ёрдам беради. Бундан ташқари, 
талабалар учун ўқитишнинг кредит тизими доимий равишда ўз-ўзини баҳолашни ва юқори 
сифатли ва ритмик ишларни рағбатлантиришни, ўқитувчи учун эса узлуксизликни 
таъминлайди. Ўқитувчининг вазифалари талабаларга ахборот бериш, назорат қилиш, маслаҳат 
бериш ва қилинган ишларни мувофиқлаштириш, ўқув жараёнини назорат қилиш, рейтинг 
баҳолаш балларидан фойдаланган ҳолда талабанинг жорий ҳолати таҳлил қилишдан 
иборатдир. Дарҳақиқат, ўқитишнинг кредит тизими билан ўқитувчининг ахборот функсиялари 
маслаҳат ва менежмент билан алмаштирилади, шу билан бирга педагогик жараёнда субъектив 
муносабатлар доирасида этакчи ролини сақлайди. Ўқитувчи учун кредит тизимининг ўқув 
жараёнида талабалар мустақил фаолияти кўникмаларини шакллантириш, билим олиш 
қобилиятини такомуллаштириш, талабаларнинг ўқув фаолиятини рағбатлантириш 
муаммоларини ҳал қилишда янги услубий ёндашувларни амалга оширишни талаб қилади. 
Ўқитишнинг кредит тизимининг ўзгармас элементлари: талабалар, ўқитиш ва тарбиялаш 
мақсадлари, ўқитиш мазмуни, ўқитувчилар, дидактик жараёнлар, ўқитишнинг ташкилий 
шакллари. 
Университетимизнинг биринчи курсларида физикани ўқитиш жараёнида ўқитишнинг 
кредит тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Кафедрани етакчи профессор ўқитувчилари 
чет эл адабиётлари ва интернет сайтлари ёрдамида ўз фанларини кредит тизимида ўқитиш 
услубини янгидан яратди, фан дастурини (“силлабусини”) тузди ва уни ўқув жараёнига жорий 
этишга тайёргарлик олиб борди. Бунда талабалар тўрт йил давомида ҳар бир талаба 240 та 
кредитни ўзлаштириши лозим (кредит - қайта-қайта топшириш ман этилган, ягона бир марта 
ўқитиладиган ва баҳоланадиган фаннинг 30÷40 соатли бир қисми). Олий таълим Давлат таълим 
стандартларида белгиланган 168 хафта мобайнида талаба 9072 соатли (168 хафта * 54 соатга) 
240 кредитли ўқув материалларини ўзлаштиради (қолган 36 хафта – таътил ва ўқиш йўқ 
кунлар). Мазмун жиҳатдан, 240 та кредит 144 академик кредит (37 соатли) ва 96 та амалий (39 
соатли) кредитларга бўлинган. Кредитга ажратилган соатларни тенг ярми мустақил 
ўзлаштиришга қаратилганлиги учун услубий таъминотини тубдан ўзгартирилишини тақоза 
этади. Айнан шу томони янги тизимнинг асосий қийинчилигидир. Муҳаммад ал-Хоразмий 
номидаги ТАТУ нинг ҳамма йўналишларига физика фани учун 240 соат яъни 8 та кредит 
ажратилган. Кредит тизимида мажбурий фанлар билан биргаликда қаъриб 40% танлов фанлар 
мавжуд бўлади ва қайси бирини ўқишни талаба ўзи танлайди. Фанни танлаш билан биргаликда 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish