“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 284
шароитида узоқ муддат сақлаб ўтказилган тажрибалар фотоэлементлардан ясалган
фотобатерияларнинг вилоятимиз ҳудудида ҳам ишлатиш мумкинлигини кўрсатади.
Адабиётлар
1.Кагон М.Б. Ландсман А.П. «Использование солнечной энергия в народном хозяйстве», Под.
ред. В.А Баума. М.Наука 1965 с-42-45
2.Аширалиев Б.Б. Рисбоев Т.Р. Гаимназаров Қ. Эрматова С “Кремний асосидаги Қуёш
фотоэлементларининг параметрларининг табиий шароитда ўрганиш” Республика илмий –амалий
конф. Қарши. 2005 йил. 25 май.78-80 б.
ЭЛЕКТРОСТАТИК МАЙДОНИНИНГ РИДБЕРГ ҲОЛАТИГА ТАЪСИРИ 1
Н.Б.Эшқобилов,
2
А.С.Курбаниязов
1
Самарқанд давлат университети,
2
Тошкент ахборот технологиялари университети
Самарканд филиали
Ридберг ҳолатлари- бу шундай ҳолатларки, бунда атомлар, ионлар ва молекулалар жуда
катта бош квант сонига эга бўлади (ўта юқори ўйғонган ҳолат). Бу ҳолатлар атомнинг ионланиш
чегараси яқинида жойлашган дискрет энергетик ҳолатлар бўлиб, уларни биринчи бор
аниқлаган швед физики Йоханне Роберт Ридберг шарафига “Ридберг ҳолатлари” деб
номланган.
Шуни қайд қилиш керакки, атом ва ионларнинг ридберг ҳолати ионланиш
потенциалининг жуда кичиклиги, ионланиш вақтининг жуда катталиги ва юқори даражада
ўйғонган электроннинг орбитаси радиусининг катталиги билан характерлидир. Иккита қўшни
ридберг ҳолатлари орасидаги квант ўтишлар радиодиапозонда ётади. Одатда бу ҳолатлар
ташқи электрон қобиғи битта электрондан ташкил топган ишқорий элементлар гуруҳига
кирувчи атомларда ёрқин намоён бўлади. Бундай атомларга маълум бир тўлқин узунликдаги
лазер нури билан таъсир этиб, бош квант сонининг ўта юқори қийматларига тенг бўлган
энергетик ҳолатларигача ташқи электронни ўйғотиши мумкин бўлади.
Ядрога яқин жойлашган электронга, ядронинг кучли электр майдони таъсир кўрсатади
(
см В 9
10
тартибда), ташқи майдоннинг таъсири эса жуда кичик бўлади. Ридберг электронлари
ядронинг ўта кучсиз майдонларини (
4
n Е ) ҳам сезади. Шунинг учун ҳам ташқи майдон
электроннинг ҳаракатини тубдан ўзгартириши мумкин. Электр майдонида ридберг ҳолатлари
ностационар бўлгани учун атомларнинг ионланиши майдон таъсирида тез юзага келади. Лекин
кучсиз майдонлар учун автоионланиш (майдон таъсирида ионланиш) эҳтимоли жуда кичик
бўлади ва бу вақтда ридберг ҳолатини квазистационар деб қараш мумкин. Электр майдонида
юқори ўйғонган энергетик сатхлар штаркча бўлинишга ва силжишга дуч келади (Штарк
эффекти). Уларнинг тўлқин функцияси гамильтонианнинг хусусий функцияси ҳисобланади.
r eE H H
0
Бу ерда 0
H – майдон мавжуд бўлмагандаги атомнинг гамильтониани. Агар U(r)- потенциал энергия кулонча (ёки 0
H -водородсимон ионнинг гамильтониани) табиатга эга бўлса,
у ҳолда гамильтонианга мос келувчи Шрёдингер тенгламаси сферик ва параболик
координаталарга бўлинади.
Бу ҳолда изланаётган тўлқин функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
im m n m n e f f r 2
1
m -магнит квант сони;
1
n ва
2
n -параболик квант сонлар.
m n f 1
ва
m n f 2
- функциялар учун Шрёденгер тенгламаси потенциал кўринишда икки
қисмдан иборат бўлади.